ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Чингиз Айтматовнинг 90 йиллик юбилейига бағишланган учрашув


29.10.2018

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ мамлакатимизда ёзувчи, давлат ва жамоат арбоби, қирғиз халқининг буюк фарзанди Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги кенг нишонланади.

 

27 октябрь куни Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрган Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазирлигининг Статс-секретари (вазирнинг биринчи ўринбосари) Бакитбек Секимов бошчилигидаги делегация иштирокида ушбу санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб Биринчи Президентимизнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирган меҳмонларда «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси чуқур таъсурот қолдирди.

Бу ерда делегацияга Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлик қилди.

 

Ёдгорлик мажмуасининиг кутубхонасида ҳам, Ислом Каримов билан Чингиз Айтматов ўртасидаги кўп йиллик самимий, дўстона муносабатдан далолат берувчи фотосуратлар экспозицияси ташкил этилди. Унда ёзувчининг Ўзбекистонда нашр этилган асарларига ҳам муносиб ўрин ажратилди.

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Олег Галахов ижросидаги Чингиз Айтматов асаридан тайёрланган парчани Қирғизистонлик  меҳмонлар завқ билан тингладилар.

 

Қашқадарёлик Аҳрор бахшининг қирғиз тилида ижро этган қўшиғи садолари остида делегация раҳбари- Бакитбек Секимов фахрий меҳмонлар китобига куйидаги дастхатни ёзиб қолдирди:

«Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонида ташкил этилган тадбирлар учун чексиз миннатдорлик билдирамиз».