ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 1996 йил


19 январ. "Таймс" (Буюк Британия) газетасининг тўлалигича Ўзбекис-тонга бағишланган 40 саҳифалик иловаси босилиб чиқди. Унда мустақил-ликка эришгандан кейин мамлакатимизда амалга оширилган сиёсий, иқги-содий ва ижтимоий ислоҳотлар хусусида ҳикоя қилинган, мамлакат тари-хи ва маданияти тўғрисида рангли суратлар билан безатилган мақолалар эълон қилинган.

19 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мос-квада бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлат-лар бошлиқларининг Кенгаши мажлисида иштирок этди.


6 феврал. Лозаннада, Халқаро Олимпия қўмитаси бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Олимпия олтин орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

15 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Халқ-аро валюта жамғармасининг ижрочи директори Даниел Кейзер бошчи-лигидаги шу Халқаро молиявий ташкилот делегациясини қабул қилди. Уч-рашув чоғида Ўзбекистон билан Халқаро валюта жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича фикр алмашилди.

17 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Аме- риканинг "Озод Европа" ва "Озодлик" радиокорпорацияси президенти Кевин Клозни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан "Озод Европа" ва "Озодлик" радиокорпорацияси ҳамкорлигига боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

21-24 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Франсияда бўлди. Ташриф чоғида Ислом Каримов Франсия Республикаси Президенти Жак Ширак билан учрашди. ЮНЕСКО Ижроия кенгаши сессиясида ҳамда ўзбек халқининг буюк фарзанди Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишлаб Парижда бўлиб ўтган "Темурийлар даврида фан, маданият ва таълим равнақи" ҳафталиги тадбирларида иштирок этди. Франсиянинг энг муҳим иқтисодий марказларидан бўлмиш Лионга бориб, шаҳар маъмурияти ва ишбилармон доиралари билан учрашди.

29 май. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов манлакатимизда меҳ-мон бўлиб турган Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) Бош директори Арпад Богшни қабул қилди. Суҳбат чоғида А. Богш Президент Ислом Каримовни жаҳон давлатлари бошлиқлари орасида биринчи бўлиб Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Олтин медали билан тақдирлаш тўғрисида ЖИМТ қарорини маълум қилди ҳамда Ислом Каримовга мукофотни топширди.

20-21 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Республикасига ташриф буюрди.

21-22 июн. Флоренсияда Европа Иттифоқи қатнашчилари бўлган мам-лакатлар давлатлари ва хукуматлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви бўлиб ўтди. Шу учрашув доирасида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик тўғрисида бир битимга келинди. Битимни мам-лакатимиз Президенти Ислом Каримов, Европа Иттифоқи Кенгаши Раиси бўлмиш Италия Вазирлар Кенгаши раиси Романо Проди, Европа Иттифоқи аъзолари бўлган 15 давлат ташқи ишлар вазирлари имзоладилар.

23-28 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов АқШга ташриф буюрди. 25 июнда бу ерда мустақил Ўзбекистон Президентининг АҚШ Президенти Бил Клинтон билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

2-3 июл. Хитой Халқ Республикаси Раиси Сзян Сземин расмий таш- риф билан Ўзбекистон Республикасида бўлди.

2-3 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов (Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган мамлакатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг Лиссабонда бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида иштирок этди.