4 январь. Президент Ислом Каримов «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
11 февраль. Президент Ислом Каримов раислигида Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Жамғарма ташкил этилганидан буён, хусусан, 2015 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича фикр юритди Бу борада мамлакатимизда эришилаётган натижалар аниқ мисоллар асосида кўрсатиб ўтилди.
Айниқса, фарзандларимиз биз учун мутлақо янги бўлган бадиий гимнастика, сузиш, синхрон сузиш, теннис, таэквондо, дзюдо, ватерпол, эшкак эшиш каби спорт турлари бўйича мунтазам шуғулланаётгани, жаҳон ва қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юқори шоҳсупаларга кўтарилаётгани ҳар қандай одамни ҳам ҳайратда қолдиради, - деди Президентимиз.
Ўзингиз айтинг, эски тузум даврида жаҳон миқёсида ўтадиган биронта мусобақада «ўзбек», «Ўзбекистон» деган номлар бугунгидек жаранглаб, миллионлаб инсонлар қалбида акс садо берганини биров эшитганми, Ватанимиз байроғи шунчалар баланд кўтарилганини илгари биров кўрганми, деб алоҳида таъкидлади Юртбошимиз.
Президентимиз спорт жиҳозлари ва кийимлари ишлаб чиқаришда уларнинг сифатли, қулай, халқаро стандартларга мос бўлиши зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
– Соғлом авлодни вояга етказишда жисмоний тарбия ва спортнинг ролини ошириш, бу борадаги мавжуд моддий-техник база ва кадрлар салоҳиятини жаҳон стандартлари асосида янада мустаҳкамлаш, энг муҳими, спортга меҳр ҳар бир бола, ҳар қайси оила ҳаётига чуқур кириб боришига эришиш энг муҳим, доимий вазифамиз бўлиб қолади, - деди сўзининг якунида Президентимиз.
26 май. Президент Ислом Каримов мамлакат талаба ёшларининг «Универсиада – 2016» спорт ўйинлари иштирокчиларига табрик йўллади.
26 май. Президент Ислом Каримов «2016/ 2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
1 июнь. Президент Ислом Каримов «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
1 июль. Президент Ислом Каримов «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
22 август. Президент Ислом Каримов «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.