ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 1994 йил


11 январь. Ўзбекистон Республикасининг Республика Олий Кенгаши ХIV сессиясида қабул қилинган "Ватан ҳимоячилари Кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди. Бу кун ҳар йили 14 январда нишонлана бошлади.  

22 февраль Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш тўғрисида" Қарор қабул қилди.


5-6 май. Тошкентда Олий Кенгашнинг ХV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини жорий қилиш ва "Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш, "Мустақиллик", "Дўстлик" орденларини, "Жасорат", "Шуҳрат" медалларини таъсис этиш тўрисида, "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар тўғрисида", "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

5 май. Суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик, ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлиш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримовга "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини бериш тўғрисида Олий Кенгашнинг Қарори қабул қилинди.  

11 май. Ўзбекистон Республикасининг "Мустақиллик" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги, "Дўстлик" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги, "Жасорат" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги, "Шуҳрат" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонунлари эълон қилинди.  

13 май. Ўзбекистон Республикасининг Республика Олий Кенгаши ХV сессиясида қабул қилинган "Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун эълон қилинди.  

16 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикасининг милилй валютасини муомилага киритиш тўғрисида" Фармон чиқарди. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - сўм республика ҳудудларида 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўм бўлган банк қоғоз пуллари (банкнотлар) ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийин бўлган метал тангалар ҳолида нақд пул муомилага чиқарилади.  

5 октябрь. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида Конституциявий Қонун қабул қилинди.  

10 октябрь. Муҳаммад Тарағай Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги нишонланишига бағишланган эсдалик юбилей тангаси муомилага чиқарилди.  

7 ноябрь.. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат аксионерлик компаниясини тузиш тўғрисида" Фармон чиқарди.