15 февраль куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
Хоразм вилоятининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, бу ўлкада мавжуд бўлган барча имкониятларни ишга солиш, ер ости, ер усти бойликларидан оқилона фойдаланиш, янги иш жойларини ташкил қилиш ва шулар ҳисобидан шу заминда яшаётган одамларнинг ҳаёт даражаси ва маданиятини юксалтириш, уларни рози қилиш ҳар доим бизнинг энг муҳим ва долзарб вазифамиз бўлиб келмоқда, деди Президент.
6 март куни Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
Фарғона вилояти ўзининг ер ости ва ер усти бойликлари, ривожланган саноат ва коммуникация тармоқлари, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмалар, энг муҳими, ишнинг негизини биладиган, изланувчан ва бунёдкор эли билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади, деди Президент.
25 март. Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
Сурхон воҳаси, унинг фидойи меҳнаткашлари ўз юртини янада обод қилиш ва тараққий топтиришда ҳеч кимдан кам бўлмасдан, балки баъзи бир жараёнларда бошқаларга ибрат бўлиб келаётгани барчамизга катта мамнуният бағишлайди, деди Юртбошимиз.
15 апрель куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
Бугунги кунда бунёдкор Самарқанд аҳли ҳаётимизнинг кўпгина соҳа ва тармоқларида катта ютуқ ва натижаларни қўлга киритаётганини алоҳида таъкидлаш зарур, деди Юртбошимиз.
Маълумки, Самарқанд ўзининг иқтисодий-ижтимоий салоҳияти билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган етакчи вилоятларимиздан бири ҳисобланади. Буни мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 6,3 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 13 фоиздан зиёди, хизматлар ва сервис соҳасининг 8 фоизи бугун мана шу вилоят ҳиссасига тўғри келаётганида ҳам кўриш мумкин.
10 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “Korean Air" авиакомпанияси раиси Янг Хо Чойни қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил феврал ойида Корея Республикасига ташрифи чоғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан “Korean Air" ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди. Ушбу ҳужжат икки авиакомпаниянинг янги бозорлардан жой олиш, Ўзбекистон логистика инфратузилмасини ривожлантириш, фуқаро авиациясини бошқаришда тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш борасидаги амалий ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.
9 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича вазири, “Dubay xolding" компанияси ижрочи раиси Муҳаммад Абдулла ал-Қарқовийни қабул қилди.
20 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари ва кенг қамровли ўзгаришлар билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
20-21 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари ва кенг қамровли ўзгаришлар билан танишиш мақсадида Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари сафарининг иккинчи куни Қашқадарё вилоятида дала ишлари билан танишишдан бошланди.
18 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Япония молия вазири Фукуширо Нукагани қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон Япония билан ривожланиб бораётган ўзаро муносабатларни юксак қадрлашини, ушбу учрашув стратегик шериклик тамойилларига асосланган ҳамкорлигимиз икки томонлама манфаатдорликка асосланганидан яна бир далолат эканини таъкидлади.
18 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари кўриб чиқилди ҳамда 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов олиб борди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбарлари ва вилоятлар ҳокимлари сўзга чиқишди. Қўйилган масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича республика Ҳукумати мажлисида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланган қарор қабул қилинди.
27 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “Korean Air" авиакомпанияси раиси Чо Янг Хони қабул қилди.
22 октабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича вазири, “Dubay xolding" компанияси раиси Муҳаммад Абдулла ал-Қарқовийни қабул қилди.