30 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Париж-4 Сорбонна ва Париж-Сюд 11 университетларининг президентлари Жорж Молине ва Ксаве Шапиюзаларни қабул қилди. Оқсарой қароргоҳидаги учрашув чоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Январ - Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ижроси юзасидан "Ҳаж-2003" мавсумини тартибли ва уюшган ҳолда амалга ошириш мақсадида 3800 нафар фуқароларимизнинг Саудия Арабистонига сафари ташкил этилди.
7 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси васийлик Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Уни Ўзбекистон Республикаси Президенти, мазкур Кенгаш Раиси Ислом Каримов олиб борди.
26 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикада жаҳоннинг юқори талаблари даражасидаги олий технологик ихтисослашган тиббий марказларни ташкилий, молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларини шакллантириш, илғор тиббиёт технологияларини кенг жорий этиш мақсадида "Соғлиқни сақлаш тизимини келгусидаги ислоҳ қилишнинг чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
29 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакат пойтахтидаги қайта таъмирланган ва янги қурилган меҳмонхоналар билан танишди.
1 март - Ўзбекистон аҳолиси таркибида турли миллат ва элат вакилларининг улуши, республикада фаолият кўрсатаётган миллий-маданий марказлар, диний ташкилотлар, мустақиллик йилларида улар сонида содир бўлган ўзгаришлар, масжидлар имом-хатибларининг маълумот даражасини акс эттирувчи "Ўзбекистоннинг этно-конфессионал картаси" яратилди.
3 март. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўрисида"ги қарори қабул қилинди.
6 май. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 январдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларни чет элда ўқитишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Умид" жамғармаси, Ташқи ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирликлари, Британия Кенгаши ва Вестминстер университети ҒБуюк БританияҒ ҳамкорлигида Тошкентда Вестминстер университети очилган эди.
Давлат раҳбари Ислом Каримов мазкур университетга ташриф буюрди ва бу ОЎЮни тантанали очилишида иштирок этди.
10 май. Ўзбекистон жамоатчилиги буюк ўзбек ёзувчиси Ғофур Ғуломнинг 100 йиллик юбилейини нишонлади. Ушбу сана муносабати билан Тошкентда Ўзбекистон халқ шоирининг ҳайкали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
15 май. Қадимий Хоразм заминида Ўзбекистон Республикаси ўқувчиларининг спорт ўйинлари "Умид ниҳоллари - 2003" бошланди.
Бундай миқёсдаги болалар спорт мусобақалари Ўзбекистонда иккинчи бор ўтказилмоқда. Умуман, бутун ўқув йили мобайнида ўйинларнинг шаҳарлар, туманлар ва вилоятлардаги танлов босқичларида уч ёш гуруҳида спортнинг 12 тури бўйича 6 млн. га яқин мактаб ўқувчиси мусобақалашди. Финалда иштирок этиш учун Хоразмга 2600 дан кўпроқ мактаб ўқувчилари келди.
16 май - Республикамиз Президенти И.Каримовга "Андрей Первозванной" фондининг "Диалог цивилизаций" халқаро мукофоти тақдим этилди.
22 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва янги барпо этилган иншоотлар билан танишиш мақсадида Андижон шаҳрига келди.
Давлат раҳбари вилоятдаги сафарини олимпиада заҳиралари коллежи биносини кўздан кечиришдан бошлади. Халқаро мезонлар даражасида қурилган ва замонавий ускуналар билан жиҳозланган спортзали 5 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Унда спорт ўйинларининг 25 турини ўтказиш мумкин.
23 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Президент, шунингдек, Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги 14 гектарли майдонда барпо этилаётган "Ёшлар спорт мажмуаси" биноси билан танишди. Давлат раҳбари мазкур йирик мажмуани келажакда вилоят аҳолисининг севимли дам олиш ва спорт мусобақалари масканига айлантириш учун қандай ишлар қилиш кераклигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида ўз таклифларни билдирди.
Республика раҳбари, шунингдек, Шарқий ҳарбий округнинг Чортоқ туманида жойлашган сержантлар тайёрлаш мактабида бўлиб, бу ерда барпо этилаётган иншоотларда ишларни жадаллаштириш борасида зарурий кўрсатмалар берди.
Давлат раҳбари, шунингдек, "Паҳлавон" шаҳар спорт мажмуасини кўздан кечирди.
4 июн. Оқсарой қароргоҳида Президент Ислом Каримов раислигида Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси васийлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
31 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойлардаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг амалга оширилишининг бориши ва яратувчанлик ишлари билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди.
Давлат раҳбарининг вилоят бўйлаб бу сафари яхши анъана - Баҳоуддин Нақшбанднинг ёдгорлик мажмуини зиёрат қилишдан бошланди.
Куннинг иккинчи ярмида Ислом Каримов Қашқадарё вилоятига йўл олди.
Президент Ислом Каримов вилоят фаоллари билан учрашув чоғида Қашқадарёда амалга оширилаётган жараёни, уларнинг натижалари, вилоят меҳнаткашлари олдида долзарб вазифалар ҳақида суҳбатлашди.
1 август. Қашқадарё вилоятига ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлиги билан яқинроқ танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига келган Президент Ислом Каримов Қарши шаҳридаги сержантлар мактабига ташриф буюрди.
1 август "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақавий филиаллари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" Вазирлар Махкамасининг қарори чиқди.
1 сентябр - Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши ташаббуси билан ўзбек - япон ҳамкорлиги ва барқарорлигининг яна бир тимсоли сифатида Япониянинг "Дунё тинчлик қўнғироғи" Тошкент шаҳридаги "Бобур" хиёбонига ўрнатилди.
2 сентябр. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона институти очилди.
5 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Самарқандга келди. Вилоят ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади. Давлат раҳбари вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларига тўхталиб ўтди.
22 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Андижон вилоятини Амир Темир ордени билан тақдирлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
22 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 12 йиллиги муносабати билан "Хоразм вилоятини Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
25 август. Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда анъанавий тўртинчи халқаро мусиқа фестивали "Шарқ тароналари"нинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг анъанавий тўртинчи халқаро мусиқа фестивали "Шарқ тароналари" иштирокчилари ва меҳмонларига йўллаган табригини Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов ўқиб берди.
27 август. Президент Ислом Каримов ҳамиша пойтахт ободонлигига алоҳида эътибор қаратади. Мамлакат раҳбарининг таклифига биноан Тошкентда кичик ҳалқа йўлини барпо этиш бошланган эди. 2001-2002 йилларда кўприк ва йўл қурувчилар ушбу йўлнинг 32 км. узунликдаги дастлабки иккита навбатдагиларини фойдаланишга топширдилар. Мустақилликнинг 12 йиллиги арафасида ушбу йўлнинг 8,7 км. узунликдаги учинчи навбатини ётқизиш тугалланди. Амир Темур кўчасидан бошланган ҳалқа йўл икки вокзални боғлаб, Мирзо Улуғбек ва Маннон Уйғур кўчалари кесишган жойга етиб борди.
Президент Ислом Каримов Мирзо Улуғбек ва Маннон Уйғур кўчалари кесишган жойдаги кўприкни кўздан кечирди.
Давлат раҳбари шу ернинг ўзида пойтахтга янги олиб келинган "Мерседес" русумли автобусларни тамоша қилди.
Президент Ислом Каримов, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтига ташриф буюрди.
Президент Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Агентликнинг Савдо-кўргазма марказида бўлди. Бу ерда мамлакат мустақиллигининг 12 йиллигига бағишланган "Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти" кўргазмаси фаолият кўрсатмоқда.
12 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Нукусга шаҳарнинг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда қатнашиш учун келди.
17 сентябр - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Имом Бухорий ёдгорлик мажмуини асраб-авайлаш ва янада ободонлаштириш, аллома меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
25 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҒБСТҒ нинг бош директории Ли Чонг-Вукни қабул қилди. Оқсарой қароргоҳидаги учрашувда ҳамкорлик ҳолати муҳокама этилди, келгусидаги лойиҳалар бўйича фикр алмашилди, томонлар айрим масалалар бўйича ўз фикрларини билдирдилар.
28 октябр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
29 октябр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
4 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
27 ноябр - Вазирлар Маҳкамасининг 423-сонли (04.12.02) қарори ижроси юзасидан Ғиждувоний ва Нақшбанд зиёратгоҳларида юбилей тантаналари ўтказилди.
2 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ мамлакат мустақиллиигининг 12 йиллиги арафасида Хоразм вилоятига Жамолиддин Мангуберди ордени топширилди.
Республика Президенти Ислом Каримов бу олий мукофотни топшириш учун Хоразмга келди. Мукофотлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
16 декабр. Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вазирликлар ва муассасалар раҳбарлари, шаҳарлар ва туман ҳокимлари, Олий Мажлисга Самарқанд вилоятидан сайланган депутатлар иштирок этдилар. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан Самарқанд давлат университети ректори бўлиб ишлаган Рустам Холмуродов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди.