ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 1991 йил


1 сентябрь. Тошкентдаги 305 мактаб қошида республикада биринчи экологик ўқув-тарбия маркази очилди. 

20 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институтига Алишер Навоий номи берилиши тўғрисида" Қарор қабул қилди.

25 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотини бериш тўғрисида" Фармон чиқарди.

10 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Х.Тўхтабоев, Ў.Р.Умарбеков, Ш.Холмирзаевга "Ўзбекистон Халқ ёзувчиси" фахрий унвонини бериш тўғрисида" Фармон чиқарди.

Октябрь. Порто шаҳрида (Португалия) ўтказилган пианиночиларнинг Халқаро танловида Ўзбекистон Республикаси биринчи марта мустақил давлат сифатида иштирок этди. Бизнинг вакилимиз - ёш мусиқачи Улуғбек Полвонов ушбу кўрикнинг совриндори бўлди. Унга Бах ва Шопен асарларининг ижроси учун учинчи ўрин берилди.

9 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Маҳалла қўмиталари фаолларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.

21 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Фарғона Давлат университети ходимларини мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.