ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 2002 йил


8 январ. Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг ҒХҚХҚҒ инсонпарварлик юклари ортилган иккинчи карвони ўзбек-афғон чегарасининг Термиздаги Дўстлик кўпригидан кесиб ўтди. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ҒҚЯОЖҒ матбуот марказида хабар беришича, бешта юк машинасида 130 тонна озиқ-овқат олиб ўтилган бўлиб, кўчирилган шахслар ва уйсиз оилаларга тарқатилди.

12 январ - Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 10 йиллиги нишонланди. Юбилей тантанаси иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти табриги эълон қилинди. 

16 январ. Республикада олий маълумотли юқори малакали кадрларни жаҳон таълим мезонлари талабларига мувофиқ равишда тайёрлаш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида истеъдодли ёшларнинг имкониятларини юзага чиқариш ва улардан самарали фойдаланиш, ривожланган мамлакатлар етакчи олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадларида Вазирлар Маҳкамаси "Тошкент шаҳрида Халқаро Весминстер университетини ташкил этиш тўғрисида" Қарор қабул қилди. 

23 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси бошқармаси бошлиғи архиепископ Владимирни қабул қилди. 

7 феврал. Тошкент давлат юридик институтида гиёҳвандликка қарши кураш назарияси ва амалиётига бағишланган халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. 

14 феврал. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йилда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва республикада иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш натижалари ҳамда 2002 йилда ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. 

22 март. Тошкентда консерватория янги биносининг очиилиши бўлиб ўтди. Тантанада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

2 апрел. Термизда ушбу шаҳарнинг 2500 йиллигига бағишланган юбилей тантаналари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Термиздаги тантаналарда иштирок этди. Давлат раҳбари шаҳарда сўнгги йилларда амалга оширилган яратувчанлик ишлари билан танишди. Тантанада Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади. 

10-19 май. Ўзбекистонда Европа киноси кунлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида Франсия, Германия, Белгия, Италия, Чехия, Швейцария, Туркия ва Буюк Британия кино санъатининг энг яхши асарлари намойиш этилди. Фестивал филмлари асосан пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги санъат саройида намойиш этилди. 

5-6 июн - Самарқандда "Имом ал-Бухорий" ва Германиянинг Фридрих Эберт халқаро жамғармалари ҳамда Тошкент ислом университети томонидан ташкил этилган "Ислом ва дунёвий-маърифий давлат" мавзусига бағишланган халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилди. 

12 июн - Тошкент шаҳридаги Рим-католик черковида "Католическая энсиклопедия" китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. 

6 август. Тошкенда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ ташкил этилган 2002-2003 ўқув йилларида иқтидорли ёшларни хорижда ўқитишни рағбатлантириш бўйича "Умид" жамғармаси совриндорларини қутлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда грант совриндорлари, уларнинг ота-оналари, мамлакатмиздаги хорижий давлат элчилари, республика олий ўқув юртлари раҳбарлари ва талаба ёшлар иштирок этдилар. 

27 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мустақиллик байрами арафасида пойтахтда фойдаланишга топширилган иншоотлар билан танишди. 

Дастлаб давлат раҳбари Фарҳод, Усмон Носир, Гавҳар, Ҳамза Умаров - жанубий вокзал қаршисида барпо этилган улкан кўприкни кўздан кечирди. Ислом Каримов, шунингдек "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуаси ҳудудида барпо этилган "Қатағон қурбонлари хотираси" музейида бўлди. 

28 август. Оқсарой қароргоҳида давлат раҳбари Ислом Каримовга Испания университети ректори Мануел Гала Мунос мукофот - "Сиснерос" медали, Фаҳрий диплом ва Кумуш пластинани топширди. 

Бу мукофот таълим тараққиётига катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади. Хусусан, Испания қироли Хуан Карлос И, БМТ Бош котиби Кофи Аннан, Исроилнинг машҳур сиёсий ва жамоат арбоби Шимон Перес бу шарафга мушарраф бўлишган. 

29 август. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, ташқи иқтисодий алоқалар Вазирлиги вакиллари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети, Тошкент давлат иқтисодиёт Университети талабалари ва аспирантлари иштирокида "Ўзбекистон-Япония: янги ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик" масофавий видео анжумани бўлиб ўтди. 

10 сентябр. Тошкентда "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Президент Кубоги халқаро турнирининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди. 

14 октябр. Президент Ислом Каримов жойларда ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида бўлди. 

30 октябр. Қадимий Бухорода Буюк Ипак йўли бўйича тўртинчи Халқаро мажлис ўз ишини якунланди. Форумнинг хорижий меҳмон-қатнашчилари орасида Халқаро сайёҳлик ташкилоти ҒХСТҒ котибияти аъзолари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари мавжуд. 

Октябр. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тузилди. 

1 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Шаҳрисабз шаҳрига шаҳарнинг 2700 йиллиги муносабати билан ташриф буюрди. 

28 ноябр. Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. 

10 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япониянинг Сока Университети ректори Масами Вакаени қабул қилди. 

Учрашув чоғида жаҳоннинг барча мамлакатлари орасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдаги ҳамда маданият ва таълимни ривожлантиришдаги катта хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Сока Университети фаҳрий доктори унвонини бериш тўғрисидаги диплом топширилди. 

12 декабр. Шу кунларда жаҳонда ўзининг ижтимоий тадқиқотлари билан кенг донг таратган нуфузли мустақил америка тадқиқот маркази Пю Рисерч Сентер жаҳоннинг етакчи 44 мамлакат фуқаролари ўртасида 2002 йилда ўтказган "Глобал ижтимоий муносабатлар" жамоатчилик фикри сўрови натижаларини эълон қилди. МДҲ давлатларидан сўров Ўзбекистон, Россия ва Украинада ўтказилди. 

24 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғриида"ги Фармони эълон қилинди. 

Декабр - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги 423- сонли қарор қабул қилинди. 

29 декабр. Пойтахтдаги Ўзбек Миллий академик театри биносида Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг таъсис анжумани бўлиб ўтди.