ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 2003 йил


12 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Америка "Данавант" компанияси президенти Уилям Данавантни қабул қилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистондаги пахта тозалаш заводларини модернизациялашда ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари, толани экспорт-импорт қилиш соҳасини такомиллаштириш муҳокама этилди, алоқалар миқёсини кенгайтириш борасида фикр алмашилди.

17 феврал. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йилда Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожи якунларига ва 2003 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

28 феврал. Оқсарой қароргоҳида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирликлар, қўмиталар, консернлар, корпорациялар, банклар ва бошқа молия муассасаларининг раҳбарлари иштирок этдилар. Мажлисни Президент Ислом Каримов олиб борди.

17 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги УП-3202-сонли "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни бажариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг устав жамғармаларида давлат улушини имкон қадар қисқартириш, объектларнинг инвестиция жалб қилиш имкониятини ошириш, шунингдек, хорижий сармоядорларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги Қарорни қабул қилди.

1 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида халқаро валюта фонди (ХВФ) Иккинчи Европа департаменти директори Жон Одлинг-Смини қабул қилди.

2 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Жан Лемерни қабул қилди.

3 май. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бошқарувчилар Кенгаши йиллик йиғилишида иштирок этиш учун кўпгина мамлакатлардан Тошкентга олий мақомли меҳмонлар ташриф буюришди.

4 май. Ўзбекистонга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун келган Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон президентлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашдилар.

5 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШ молия вазирининг ўринбосари Жон Тейлорни қабул қилди.

Суҳбат чоғида ўзбек-америка муносабатлари бўйича фикр алмашилди, молиявий соҳадаги ҳамкорлик, сармояларни жалб этиш, савдо иқтисодий алоқалари масалаларига эътибор қаратилди.

5 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Япония молия вазири Масадзюро Шиокавани қабул қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

21 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш мажмуаси" давлат-аксиядорлик жамиятининг 70 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни тақдирлаш тўғрисидаги" Фармонни имзолади.

3 июн. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси пахта толасини ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида бозор тамойиллари ва механизмларини кенг татбиқ этиш, ишлаб чиқарилган пахта ва пахта маҳсулотларига жаҳон амалиётида қабул қилинган ҳисоб-китоб шакл ва тизимларини жорий этиш мақсадида "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш тўғрисидаги" Қарорни қабул қилди.

5 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида япон-ўзбек иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмита, "Мицуи" компанияси бошқаруви раиси Нобуо Охаши бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

18 июл. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг ривожланиши ва бу соҳалардаги муҳим устувор йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишга бағишлаган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.

22 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Россия Федерациясининг "Газпром" очиқ аксиядорлик жамияти бошқаруви раиси Алексей Миллерни қабул қилди.

Оқсарой қароргоҳидаги учрашувда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари масалалари муҳокама қилинди, янги ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятлари кўриб чиқилди.

30 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Ислом тараққиёт банкининг президенти Аҳмад Муҳаммад Алини қабул қилди. Ўзбекистон ИТБнинг яқинда бўлиб ўтган йиллик мажлисида мазкур банк аъзолигига қабул қилинган эди. Ундан аввал июн ойида Эронга расмий ташриф чоғида Президент Ислом Каримов Теҳронда Аҳмад Муҳаммад Али билан ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида музокаралар ўтказган эди.