ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 2002 йил


28 январ. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг ташкил топганига 10 йил тўлди. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармонига асосан тузилган компания ҳозирга вақтда нафақат бизнинг минтақамиз, балки бутун Осиёдаги йирик ва истиқболли авиакомпаниялардан бирига айланди.


24 май. Тошкентда ер қатламида нефт ва газнинг вужудга келиши ва тўпланишининг геодинамик ҳолатига бағишланган халқаро илмий-техник анжуман бўлиб ўтди. Шу ернинг ўзида "Нефт ва газ - ОГУ-2002" кўргазмаси очилди.

18 июн. Австрия ишбилармон доираларининг иқтисодиёт Федерал палатаси вице-президенти Алфред Мозер бошчилигидаги нуфузли делегацияси тўрт кунлик ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлди.

5 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Германиянинг иқтисод ва технология федерал вазирлиги давлат котиби Аксел Герлахни қабул қилди.

17 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Америка Қўшма Штатлари федерал молия вазири Пол ЎНилни қабул қилди.

18 июл. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йилнинг 1-ярим йиллигида иқтисодиётни ривожлантириш бўйича белгиланган устувор йўналиш ва вазифаларни амалга оширишнинг боришига ва асосий муаммоларни ҳал этишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

20 август. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулот бозорларидаги рақобат ва монополия фаолиятини чеклаш тўғрисидаги", "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги" қонунларига мувофиқ ва республикага истеъмолчилик маҳсулотларини олиб кириш ва сотиш тизимини янада такомиллаштириш, ички истеъмол бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида "Лицензиялашни бекор қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида истеъмолчилик маҳсулотларини олиб кириш ва сотишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорни қабул қилди.

28 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг "Лизинг тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва иқтисод тармоқларини, хусусан кичик ва ўрта бизнесни замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзимизда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуна ва техникалар фойдаланишни амалга ошириш мақсадида "Лизинг тизимини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

30 сетябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов оқсарой қароргоҳида "Даймлер Крайслер АГ" консерни бошқаруви аъзоси, Шарқий Европа, Болтиқ, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўйича немис иқтисодиёти Қўмитасининг раҳбари Юрген Манголдни қабул қилди.

3 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кўздан кечириш мақсадида қайта таъмирланган "Тошкент" халқаро аеропортига келди. Давлат раҳбари олиб борилган ишларни кўздан кечирар экан, Ўзбекистонга ташриф буюраётан чет эллик меҳмонлар мамлакатимиз билан айнан аеропортдан таниша бошлашини доимо ёдда тутиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

28 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Жан Лемерни қабул қилди.

17 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россиянинг "Гаспром" очиқ аксиядорлик жамияти бошқаруви раиси Алексей Миллерни қабул қилди. Оқсарой қароргоҳидаги суҳбат чоғида "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси ва "Газпром" ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатимизда газ саноатини ривожлантириш учун аҳамияти катта эканлиги таъкидланди. Шунингдек, ушбу йўналишда истиқболли муштарак режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.