ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 1996 йил


Таълим. Фан

Январ. Тошкентда ЮНЕСКО ҳомийлигида қуёш, сув ва шамол энергиясидан инсон манфаатлари йўлида фойдаланиш муаммоларига бағишланган минтақавий семинар бўлиб ўтди. 

Январ. Тошкентда Алишер Навоий таваллудининг 555 йиллигига бағишлаб "Ўзбекистон Мустақиллиги ва навоийшунослик истиқболлари" мавзуида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.

Январ. Ҳиндистон пойтахти Деҳлида "Марказий Осиё ва Ҳиндистон" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди. Конференсия ишида Ўзбекистон шарқшунослари ва тарихчилари делегацияси ҳам иштирок этди. 

20 апрел. "Адолат" нашриётида "Амир Темир ва Франсия" китоби нашрдан чиққани тўғрисида хабар эълон қилинди. Асарда Соҳибқироннинг Франсия қироли Карл IV ва Кастилия қироли Генрих III билан олиб борган ёзишмалари, шарқшуносларнинг франсуз мактаби томонидан Амир Темур ва Темурийлар сулоласини ўрганишга бағишланган мақолалари ўрин олган. 

22 март. Парижда "Темурийлар даврида фан, маданият ва таълим равнақи" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди. 

2 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ташкил қилиш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

11 май. Шаҳрисабзда "Буюк Темур, табиат ва инсон" мавзуида конференсия очилди. Унда таниқли тарихчи олимлар, экологлар, ёзувчилар, бир қатор давлатлар элчихоналарининг бошлиқлари, нодавлат халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди. Конференсия иштирокчиларининг "давра суҳбати" бўлиб ўтди. 

29 май. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ЮНЕСКО ижроия кенгаши сессиясида сўзлаган нутқи асосида ҳозирги босқичда ёшларни тарбиялаш вазифалари мавзуида икки кунлик Республика илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди. 

13 июн. Бостон коллежида "Ўзбекистон: мустақилликнинг беш йили" мавзуида илмий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикасида экология, демография, сиёсат ва иқтисодиёт муаммолари кўриб чиқилди. Семинарнинг якунловчи мажлиси Бостон шаҳри яқинидаги Кембрижнинг Гарвард университетита ўтказилди. У ерда "Ислом Каримов - янги Ўзбекистон Президенти" китобининг тақдимоти ўтказилди. 

28 июн. Пекинда ХХР Ижтимоий фанлар академияси ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиё муаммолари тадқиқотчилари Умумхитой ассоциацияси ташкил этган "Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги аҳамияти" мавзуида Халқаро илмий конференсия бўлиб ўтди. 

28 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Фан ва техника соҳасида 1996 йилги Беруний (Абу Райхон Беруний) номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотини бериш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

27-29 сентябр. Самарқандда Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган Халқаро симпозиум бўлиб ўтди. 

Сентябр. Бухорода "Шайх Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг аҳамияти, унинг аҳлоқ ва сиёсатга таъсири" мавзуида Халқаро илмий-назарий конференсия бўлиб ўтди. 

Октябр. Киевда "Амир Темур ва унинг даври" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди. 

4 ноябр. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг тантанали очилиш маросими бўлди. Унинг жамоаси ва тингловчиларига Президент Ислом Каримов табрик йўллади. 

5 декабр. Тошкентда "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва инсон ҳуқуқлари" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди. 

16 декабр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистоннинг янги тарихи"ни тайёрлаш ва нашр этиш тўғрисида" Қарор қабул қилди. 

20 декабр. Ўзбекистон Фанлар академиясида Абдурауф Фитрат таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ва илмий конференсия бўлиб ўтди. 

Декабр. Тошкент Давлат Юридик институти қошида инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқни ўрганиш бўйича марказ очилди. 

Маданият ва ижтимоий ҳаёт 

Январ. Самарқандда Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейига бағишланган "Бадиий таржима ва ўзбек адабиётининг халқаро алоқалари" мавзуида конференсия бўлиб ўтди. 

22 феврал. Бухоро шаҳрини жаҳон маданий мероси ҳисобланувчи ва ЮНЕСКО ҳимоясида бўлган шаҳарлар рўйхатига киритиш тўғрисида ЮНЕСКО қарори қабул қилингани ҳақида хабар эълон қилинди. 

Феврал. Термизда ушбу шаҳарнинг 2500 йиллигига бағишланган "Бақтрия - Тоҳаристон" шаҳар маданияти" муаммоси бўйича Халқаро симпозиум бўлиб ўтди. 

Феврал. Республикада Корея киноси ҳафталиги бўлиб ўтди. 

5 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекнаво" гастрол-консерт бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

24 апрел. Покистон-Ўзбекистон иқтисодий ва маданий маркази Покистоннинг Лоҳур шаҳрида Амир Темурнинг 660 йиллигига бағишланган конференсия ўтказди. Дўст мамалкатга ташриф буюрган Ўзбекиситон хотин-қизлар делегацияси аъзолари ушбу конференсиянинг фахрий меҳмонлари бўлишди. 

29 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбеккино" Давлат аксионерлик компаниясини тузиш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

Май. Тошкентдаги "Туркистон" саройида жаҳоннинг энг қадимги шаҳарларидан бири - Қуддус шаҳрининг уч минг йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди. 

Июл. Марғилонда Ўзбекистон мустақиллигининг беш йиллиги ҳамда Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган "Алла" халқ қўшиқлари ижрочиларининг учунчи анъанавий Республика кўрик-танлови ўтказилди. Сурхондарё вилояти қўшиқчилари кўрик ғолиби бўлдилар. 

Июл. Япониянинг "Фукусимо - Ўзбекистон" маданий-иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси делегацияси Ўзбекистонда бўлди. 

10 август. Тошкентда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш масалалари билан шуғулланувчи янги ижтимоий-сиёсий Жамғарманинг таъсис конференсияси бўлиб ўтди. Конференсияда янги ташкилот Низоми, жамғарма кенгаши ва бошқаруви тасдиқланди. 

5 сентябр. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Нашриётчилик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди ва кучга киритилди. 

9 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Маданият ва маърифат" жамоатчилик маркази ишини янада такомиллаштириш тўғрисида" Фармон чиқарди. Ушбу Фармон билан 1 октябр куни Ўқитувчилар ва мураббийлар куни сифатида белгиланди ва у дам олиш куни деб эълон қилинди. 

27 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази ҳузуридаги халқаро "Олтин мерос" хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" Қарор қабул қилди.

27 сентябр. Туркиянинг Истамбул шаҳрида йиллик Жаҳон филателиячилари кўргазмаси очилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг "Ўзбекистон маркаси" нашриёт маркази маҳсулотлари биринчи бор намойиш этилди. 

4 октябр. Тошкентда "Демократлаштириш шароитида оммавий ахборот воситалари" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

5 октябр. Тошкентда Германия Федератив Республикаси Маданият кунлари очилди. 

15 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Адабиёт ва санъат соҳасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотини бериш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

18 октябр. Тошкентда Темурийлар тарихи Давлат музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Митингда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади. 

18 октябр. Шаҳрисабзда Амир Темур ҳайкали очилди ва Шаҳрисабзга "Амир Темур" ордени топширишга бағишланган митинг бўлди. Митингда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади ва орденни Шаҳрисабз шаҳри байроғига тақиб қўйди. 

23 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Марказий Осиё халқлари маданиятлари арбоблари Ассамблеяси президенти, таниқли ёзувчи Чингиз Айтматовни қабул қилди. 

25 октябр. Самарқандда Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда Тошкентда бўлиб ўтган Амир Темур юбилейига бағишланган халқаро конференсия иштирокчилари қатнашди. 

7 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган халқаро масалалар бўйича белгиялик журналист-мухбирларни, Марказий ва Шарқий Европа, шунингдек, МДҲ давлатлари бўйича "Де стандард" газетасининг етакчи мутахассиси Ёрн де Кок ва "Ле соир" газетасининг Марказий ва Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари муаммолари бўйича мутахассиси Леополд Унгерни қабул қилди. 

11 ноябр. Тошкентдаги Алишер Навоий номли Давлат академик Катта опера ва балет театрида Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясининг 125 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Унда Москва ва Бутун Рус Патриархи Алексий Иккинчи иштирок этди. Тантанали мажлис иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов табрик йўллади. 

21 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Марказий Осиё халқлари маданиятлари Ассамблеясининг Халқаро жамоат ҳаракатини ривожлантириш Жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" Қарор қабул қилди. 

16 декабр. Тошкент Киночилар уйида режиссёрлар И.Ергашев ва Б.Содиқов яратган икки серияли "Буюк Амир Темур" бадиий филмининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

31 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Республикада мусиқий таълимни, маданият ва санъат ўқув юртлари фаолиятини яхшилаш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

Соғлиқни сақлаш. Спорт. 

4 январ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Унда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вазирликлар, давлат қўмиталари, консернлар, идоралар ва уюшмалар раҳбарлари иштирок этишди. Мажлисни Президент Ислом Каримов олиб борди. 

Март. Тошкентда жаҳонда етакчи "Елаксо-Велком" фармацевтика фирмасининг Марказий Осиёда биринчи ваколатхонаси тақдимоти бўлиб ўтди. 

16 апрел" Профессионал бокс тарихида илк бор Ўзбекистон вакили - тошкентлик спортчи Артур Григорян жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар эълон қилинди. У Германиянинг Гамбург шаҳрида пуерториколик машҳур боксчи Антонио Риверни 12-раундда нокаут қилди. 

Апрел. Тошкентда "Интермед Лабор Медтех" немис фирмасининг лаборатория, диагностика ва бошқа тиббиёт асбоб-ускуналари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Май. Самарқандда Амир Темурнинг 660 йиллигига бағишланган ИИ Республика талабалар ўйинлари - "Универсиада-96" бўлиб ўтди. 

Май. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг директори Асвал бошчилигидаги делегация Оролбўйи аҳоли-сини соғломлаштиришда амалий иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонда бўлди. Ушбу халқаро ташкилот мутахассислари Хива, Урганч, Нукус, Беруний ва Мўйноқ туманларида бўлишди, Орол денгизи зонасини айланиб учишди, бир қанча тиббий муассасалар иши билан танишишди. 

1-10 июн. Ўзбекистонда "Екосан" Халқаро жамғармаси ҳомийлигида Экология ва саломатлик кунлари ўтказилди. 

1 сентябр. Тошкентда Олимпия шуҳрати музейи очилди. Музейнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Кариимов нутқ сўзлади. 

1 сентябр. Тошкентда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва республика Спорт федерациялари раҳбарларининг Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Хуан Антонио Самаранч билан учрашуви бўлиб ўтди. 

1-5 сентябр. Бордо шаҳрида (Франсия) шифокорларнинг ВИИ Халқаро конференсияси бўлиб ўтди, унда жигарнинг шикастланиши билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларп муҳокама қилинди. Конференсия ишида жаҳоннинг юзга яқин мамлакатидан олимлар, шу жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Вирусология институти олимлари - Б. Алиев ва Ш. Хўжаевлар ҳам қатнашишди. 

14 сентябр. Олий Мажлиснинг ВИ сессиясида 29 августда қабул қилин-ган "Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни эълон қилинди ва кучга киритилди. 

17 сентябр. Тошкентда "Ипак йўли бўйлаб туризм" иккинчи халқаро ярмаркаси очилди. 

Сентябр. Гулистонда жаҳон андозаларига мос келадиган Саломатлик маркази очилди. Бу мажмуада ёпиқ теннис корти, иккита теннис майдон-часи, сузиш ҳавзаси, фитобар, спорт заллари бор. 

Декабр. Андижонда ногиронларнинг меҳнат қобилиятини экспертиза қилиш ва тиклаш Республика илиий-тадқиқот институти филиали очилди. У Ўзбекистонда мазкур йўналишдаги биринчи минтақавий тиббиёт муассасасидир.