2 март. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш тўғрисида" Қарор қабул қилди. |
23 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Соғлом авлод учун" ноҳукумат Халқаро хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
12 сентябрь. Ўзбекистон Республикасининг Республика Олий Кенгаши ХIII сессиясида қабул қилинган "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Қонун эълон қилинди.
16 сентябрь. Ўзбекистон Республикасининг Республика Олий Кенгаши ХIII сессиясида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди ва кучга киритилди. 27 июн шундай кун деб белгиланди.