3-5 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳиндистонга давлат ташрифи билан борди. Уч кунлик ташриф давомида ўзбек-ҳинд муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган бир қанча битимлар, шу жумладан, савдо-иқтисодий, маданий соҳадаги, почта алоқаси ва телекоммуникациялар, фан ва техника соҳасидаги Битимлар имзоланди,
16 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бош-чилигидаги расмий делегация амалий ташриф билан Бишкекда бўлди.
Маънавиятни қайта тиклашга кўмаклашиш бўйича "Руҳоният" уюшмаси президенти Ислом Каримовга "Халқлар ўртасида тинчлик ва ҳамжиҳатлик учун " халқаро мукофотни топширди.
27-31 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳвейцарияга ташриф билан борди. Бу ерда у Давосда бўлиб ўтган Бутунжа-ҳон иқтисодий анжуманининг йиллик мажлисида иштирок этди.
24 феврал. Ўзбекистон Республикаси Бутунжаҳон почта Уюшмаси аъзоси бўдди.
25-27 апрел. Франсия Республикаси Президенти Франсуа Миттераннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бўлиб ўтди. Унинг Ўзбекистон Рес-публикаси Президенти Ислом Каримов билан олиб борган музокаралари натижасида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим, фуқароларнинг эркин бориб-келиши тўғрисида Битим, ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Декларация имзоланди.
16-19 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов рас-мий ташриф билан Японияда бўлди.
1 сентябр. Боннда (ГФР) Ўзбекистон Республикасининг Европада биринчи элчихонаси очилди.
14-15 сентябр Фаластин Озодлик Ташкилоти ижроия қўмитасининг Раиси Ёсир Арофатнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўлиб ўтди. Меҳмонни давлатимиз бошлиғи Ислом Каримов қабул қилди.
28-30 сентябр. Тошкентда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши умумий муаммоларига бағишланган Халқаро семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов семинар қатнаш-чиларига табрик йўллади.
24-26 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига борди.
5 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Буда- пештда бўлиб ўтган Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши мажли-сида иштирок этди.
19 декабр. Тошкентда ЮНИСЕФ билан Ўзбекистон Республикаси Ўртасида Ўзбекистоннинг БМТнинг ривожланаётган давлатларга ёрдам кўрсатадиган Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)га аъзо бўлиб ки-ришини назарда тутадиган Битим имзоланди.