11 январь. Ўзбекистон Республикаси ҳамда Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича бешинчи давлатлар аро мажлиси бўлиб ўтди.5 сентябр. Оқсаройда 2006 йил Давлат бюджетининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. "Бюджет тизими тўғрисида"ги қонунга мувофиқ 2006 йил мамлакат Давлат бюджетининг асосий параметрларини тайёрлаш ишларининг бориши кўриб чиқилди.
28 январь. Ўзбекистон ҳамда Россия ўртасида банклараро ҳамкорлик масалалари бўйича икки томон вакилларининг мажлиси бўлиб ўтди.
2 февраль. "Ўзбекистон-ЕИ" ҳамкорлик масалалари бўйича Қўмитанинг бешинци мажлиси бўлиб ўтди.
16-18 февраль. "Ўзбекистон-Англия" ўртасида савдо ва инвестисиялар бўйича "Ўзбекистонда бизнез қилинг" мавзуида навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
8-9 март. Ўзбекистон ҳамда Германия ўртасида молия-техникавий ҳамкорлик масалалари бўйича давлатлараро музокаралар бўлиб ўтди.
26-27 апрель. Вилнюс шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Литва Республикалари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича давлатлараро қўшма комиссиясининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.
29 июнь. Олмо-ота шаҳрида Марказий Осиё ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ишчи гуруҳининг навбатдаги иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.
10-11 октябрь. Ўзбекистон Республикаси ҳамди Россия Федерасияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича давлатлараро комиссиянинг саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди.
2 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россиянинг "РУСАЛ" компанияси директорлар кенгаши раиси Олег Дерипаскани қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасида тузилган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлаётганини та`кидлади. Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатларига хизмат қилишини, хусусан, икки томон ишбилармонлари учун янги имкониятлар очишини қайд этди.
28-30 декабрь. Ўзбекистон Республикаси ҳамди Покистон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича давлатлараро комиссиянинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.