6 январь. Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг 2001 йил 4 январида қабул қилган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойиши эълон қилинди.
20 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Миллий мустақиллик ғояси: асосий тушунчалар ва тамойиллар" фани юзасидан ўқув дастурлари яратиш ва уларни республика таълим тизимига жорий этиш тўғрисида"ги Фармойиши босилиб чиқди.
23 февраль. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурбон ҳайитни нишонлаш тўғрисида"ги 92-сон қарори қабул қилинди.
7 декабрь. Анъанага кўра, мустақил Ўзбекистон Республикаси конституцияси куни арафасида "Туркистон" саройида тантанали маросимга республиканинг машҳур сиёсий ва ижтимоий арбоблари, маданият ва санъат намоёндалари, пойтахт жамоатчилиги, Ўзбекистонда фаолият юритаётган эличихона ва халқаро ташкилотлар вакиллари жам бўлдилар.
Йиғилишда Ўзбекистон Президенти Ислам Каримов нутқ сўзлади.
Унда давлат раҳбари халқ ҳаётида юз бераётган катта ўзгаришларнинг асосий моҳияти конституциямизда белгиланган ва қайд этилган ҳуқуқ ва имкониятлар, асосий тамойилларни сингдириш билан боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Давлат раҳбари 2002 йилни Қарияларни қадрлаш йили деб эълон қилди. "Қариси бор уйнинг париси бор" деб халқ бежиз айтмаган. Дарҳақиқат, қаерда қариялар бўлса ва қаерда уларга эътибор қаратилса, ўша ерда фаровонлик ва мўлчилик қарор топади. Бундай уйни худонинг ўзи асрайди, деб таъкидлади республика раҳбари.