5-6 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ашгабадда бўлди. У ерда Марказий Осиёнинг беш мустақил давлати - Ўзбекистон, қозоғистон, қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув якуни бўйича қабул қилинган Кўшма Баёнотда томонлар узоқ муддатли шерикликка асосланган ва беш давлат миллий манфаатларига жавоб берадиган дўстона, тенгҳуқуқли ва ўзаро фойдали муносабатларни ривожлантиришни ҳамда минтақада хавфсизликни ва барқарорликни чу-қурлаштиришга оғишмай амал қилажакларини тасдиқладилар.
26 январ. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Г. Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Академияси фахрий доктори дипломини топшириш маросими бўлиб ўтди. Россия Иқтисодиёт Академияси президенти Виталий Бидяпин Ислом Каримовнинг илмий соҳадаги буюк хизматлари тўғрисида сўзлаб берди ва унга ана шу хизматлари учун бу юксак илмий унвон берилганлигини маълум қилди. Давлатимиз раҳбарига Г. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт Академиясининг фахрий доктори дипломи, шунингдек, анъанага кўра, докторлик мантияси ва эсдалик медали топширилди.
28 январ. Самарқандда "Халқаро инсон ҳуқуқлари ва Ўзбекистон шароитида уларнинг қўлланиши" мавзуида Халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда суд, прокуратура, ички ишлар идоралари вакиллари, шунингдек, БМТ мутахассислари иштирок этишди.
5 феврал. Американинг "Шаттл-Ендевер" космик кемаси парвози муваффақиятли якунланди ва унда Америка астронавтлари билан бирга ўзбек космонавти Солижон Шарипов ҳам иштирок этди. Президент Ислом Каримов уни бу тарихий парвози ва ерга эсон-омон қайтиб тушганлиги муносабати билан табриклади.
3 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Европа Тикланиш ва тараққиёт банкининг директорлар кенгаши ижрочи директори Вилгелм Ягги бошчилигқдаги делегацияни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ЕТТБ ўртасвдаги алоқаларни янада кенгайтириш, биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари билан боғлиқ ма|салалар юзасидан фикр алмашинилди.
15 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислон Каримов АқШ конгресси сенатори Сем Браунбекни қабул қидди.
Суҳбат давомида Буюк Ипак йўли стратегияси билан боғлиқ масалалар, шу лойиҳа доирасида минтақавий хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш ҳамда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
28-29 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Москвада Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бошлиқла-рининг навбатдаги учрашувида иштирок этди.
5-7 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Президент Борис Елсиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлди.
Музокаралар икки Президентнинг суҳбати билан бошланди. Улар икки давлатнинг ҳозирги сиёсий ва иқтисодий аҳволи, уларни янада ривожлантириш йўллари, халқаро вазият, жумладан, Тожикистон ва Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар бўйича фикрлар алмашдилар.
Сўнгра кенгайтирилган таркибда Ўзбекистон ва Россия расмий делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.
19 май. Боннда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Германиядаги энг нуфузли ва қадимий Фридрих Эберт номли жамғарма ўртасида Битим имзоланди.
Битим иқгисодиёт, илм-фан, таълим, ижтимоий соҳадаги, атроф-му-ҳитни муҳофаза қилиш, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, давлат хизматчилари ва журналист кадрлар тайёрлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби ҳамкорликнинг турли шакл ва воситаларини ривож-лантиришни назарда тутади.
10 июн. Президент Ислом Каримов бошлиқ Ўзбекистон делегацияси Қозоғистоннинг янги пойтахти - Остона шаҳрининг Халқаро тақдимотида иштирок этди. Ислом Каримов тантанали йиғилишда нутқ сўзлади ва қозоғистон халқини янги пойтахти билан самимий қутлади.
8 сентябр. Бокуда "Буюк Ипак йўли"ни тиклашга бағишланган Халқаро конференсия бўлиб ўтди, унда ўттиздан ортиқ мамлакатлар ва бир қанча халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди. Конференсияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Конференсия якуни юзасидан бир қатор ҳужжатлар, жумладан, халқаро транспорт тўғрисидаги, Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлини ривожлантириш бўйича кўп томонлама Битим, Боку Декларацияси имзоланди.
14-16 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Исроилда бўлди.
Икки мамлакат расмий делегациялари музокаралари якуни бўйича Президент Ислом Каримов ва Бош вазир Бенямин Нетанях икки ёқлама солиқ ундиришга барҳам бериш, даромад ва капиталга солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш, савдо-иқгисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимлар, шунингдек, икки давлат ўртасида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги, техника, солиқ ва соғлиқни сақдаш соҳаларида ҳам-корлик қилиш тўғрисидаги Битимларни имзолашди.
11-12 октябр. Россия Федерацияси Президенти Борис Елсин давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Дўрмон қароргоҳида юксак мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, сўнгра Президент-ларнинг яккама-якка учрашуви бўлди. Суҳбат давомида давлатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларни, минтақавий ва глобал хавфсизликни янада кенгайтириш, шунингдек, бошқа муҳим масалалар юзасидан фикр алмашувлар бўлди.
12 октябр. Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Россия Федерацияси Президенти Борис Елсин 1998-2007 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Шартнома, Афғонистондаги вазият бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентларининг қўшма Баёноти имзоланди. Шунингдек, Россия Федерацияси Президентининг мамлакатимизга қилган расмий ташрифи якунлари бўйича қўшма Коммюнике қабул қилинди.
29 октябр. Туркияда турк халқининг миллий байрами - мамлакат Республика деб эълон қилинганлигининг 75 йиллиги нишонланди. Бу тантаналарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қатнашди.
6 ноябр. Тошкентда 19 октябрда Парижда очилган ЮНЕСКО Ижроия кенгаши 155-сессиясининг якунловчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг раиси Пал Патаки очди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Сессияда сўзга чиққан ЮНЕСКО Бош директори Федерико Маёр Ислом Каримовни Абу Али ибн Сино номидаги Олтин медалга сазовор бўлганлиги билан табриклади ҳамда Ўзбекистон Президентига медални топшириб, давлатимиз бошлиғи инсоний ғояларни шарафлагани, маданий бойликларни сақлашдаги ва илмий меросни ўрганишдаги хизматлари учун ушбу мукофотга сазовор бўлганлигини таъкидлади.