12 феврал. Дўрмон қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимизга ташриф буюрган Франсия ишбилармонлари билан учрашди.
2 апрел. Ўзбекистон Республикаси Презссенти Ислом Каримов Рос-сия пойтахтида ўтказилган МДҲ давлатлари бошлиқларининг навбатдаги саммитда қатнашди.
23-25 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов-нинг Америка қўшма Штатларига ташрифи бўлиб ўтди. Уч кунлик ташриф давомида давлатимиз бошлиғи НАТОнинг 50 йиллигага бағишланган тадбирлар доирасида ўтган Евроатлантик шериклик кенгаши мажлисида қатнашди, АҚШ раҳбар доиралари вакиллари билан музокаралар олиб борди ва йирик халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашди.
17 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов АҚШ қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигининг бош қўмондони Энтони Зиннини қабул қилди.
25 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Дўрмон қароргохида янги мустақил давлатларнинг ишлари бўйича АҚШ давлат котиби махсус маслаҳатчиси С. Сестанович бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.
Учрашувда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбек-Америка ва Америка-Ўзбек қўшма комиссиясининг навбатдаги сессияси якунлари, иқтисодий ва сиёсий алоқалар кўламини янада кенгайтириш, жумладан, ишбилармонларнинг бевосита ҳамкорлигини ривожлантиршда имтиёзлар яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
1 июл. Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида 1996 йил 21 июлда Флоренсияда Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг бошлиқлари билан бўлган учрашувда Президент Ислом Каримов томонидан имзоланган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди.
Битим икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очди, унда Европа Иттифоқи шериклик ўрнатиш йўли билан ҳамда демократия ва бозор иқтисодиётини яраташдаги бой тажрибаларни ўзаро алмашиш, ўз аъзоларининг янги технологияларини тадбиқ қилиш орқали мамлакатимиздага иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга ошишига кучли таъсир кўрсата олади.
Шу маънода таъкидлаб ўтиш керакки, ШҳБнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини бутун чоралар билан қўллаб-қувватлашдир.
19-20 июл. Тошкентда БМТ ҳомийлигида Афғонистон бўйича "6Қ2" гурухининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда гуруҳга аъзо мамлакатлар - ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги делегациялари, БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Лаҳдар Брахимий иштирок этди.
Учрашув якунида Афғонистондаги можарони ҳал этишнинг асосий та-мойиллари тўғрисида Тошкент Декларацияси имзоланди.
20 июл. БМТ Бош котиби Кофи Аннаннинг "6Қ2" гуруҳи Тошкент учрашувини қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Пре-зиденти Ислом Каримов номига йўллаган мактуби эълон қилинди.
20 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Афғонистон бўйича "6Қ2" гуруҳи Тошкент учрашуви иштирокчиси - Афғонистон бўиича БМТ Бош котибининг махсус элчиси Лахдар Брахимийни қабул кдлди.
Суҳбат чоғида "6Қ2" гуруҳи музокаралари вақгида қабул қилинган Тош-кент Декларацияси, шунингдек, Афғонистон ва минтақавий хавфсизлик муаммолари бўйича имзоланган бошқа ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашувлар бўлди.
22 июл. Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг асо-сий тамойиллари тўғрисидаги Тошкент Декларацияси эълон қилинди.
28 июл. Ню-Ёркда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажлиси бўлди. Унда "6Қ2" гуруҳи номи билан машҳур Афғонистон қўшнилари ва дўстлари гуруҳининг Тошкент учрашуви якунлари муҳокама қилинди.
Мажлис жараёнида Хавфсизлик Кенгаши аъзолари "6Қ2" Тошкент уч-рашуви якунларига юксак баҳо бердилар, уни афғон можаросини сиёсий йўл билан ҳал қилиш борасидаги муҳим қадам, деб атадилар.
Хавфсизлик Кенгаши Раиси ва аъзолари Бирлашган Мшшатлар Ташкилоти номидан "6Қ2" гуруҳи Тошкент учрашувини ўтказишдаги ташаббуси ва ташкилотчилиги учун Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига миннатдорчилик билдирдилар.
21 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1999 йил 20 сентябрда Тошкентда ўз ишини бошлаган Буюк Ипак йўлини тиклашга бағишланган конференсия қатнашчиларига йўлланган табриги эълон қилинди.
8-10 воябр. ХХР Раиси Сзян Сземиннинг таклифига биноан Ўзбекис-тон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлди.
ХХР Халқ йиғини уйида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат бошлиқлари икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, халқаро ва томонларни қизиқтирувчи бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.
18-19 ноябр. Истамбулда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилотга аъзо 54 давлат бошлиқдарининг олий даражадаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси қатнашди.
Истамбул саммитида Европа Хавфсизлик Харшяси, Истамбул Декларацияси, Европада оддий қуроллар тўғрисидаги янгиланган Шартнома, ЕХҳТга аъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Вена ҳужжати имзоланди.
10-11 декабр. Ўзбекистонга Россия Федерацияси ҳукумат Раиси Владимир Путин расмий ташриф билан келди. Ташрифнинг асосий қисми Дўрмон қароргоҳида бўлиб ўтди. Ислом Каримов билан Владимир Путин яккама-якка суҳбат чоғида шу куннинг муҳим масалалари, ҳозирги аҳвол ва ўзаро муносабатларнинг истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар.