25 январ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ""Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастури тўғрисида"ги қарори чиқди.
4 март "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида" Президент қарори эълон қилинди.
17-18 март - Тошкент ислом университетида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда "Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари" халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
21 июл. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.
Июн - "Ўзбекистоннинг этно-конфессионал картаси" ва мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ёритувчи "Ўзбекистоннинг этно-конфессионал атласи" ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр қилинди.
27 август. Самарқандда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали очилди
1 сентйбр. Юртимизда байрамлар муносабати билан замонавий корхоналар, турар-жойлар, коллеж ва лицейлар, тиббиёт муассасалари, равон йўллар, кўприклар, боғ ва хиёбонлар бунёд этиш яхши анъанага айланган. Мустақилликнинг 14 йиллиги арафасида ҳам бир қатор янги корхона ва иншоотлар фойдаланишга топширилди.
1-2 октябр Самарқанд шаҳрида "Замонавий мусулмон давлатларида аёлларнинг ўрни" мавзуидаги халқаро конференсия ўтказилди.
8 ноябр. Оқсаройда Президент Ислом Каримов раислигида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз раҳбари мазкур йиғилишдан мақсад Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2004 йил август ойидан буён ўтган вақт мобайнида мамлакатимизда, айниқса, қишлоқ жойларда спорт инфратузилмасини барпо этиш ҳамда болаларни спортга оммавий жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, шунингдек, Жамғарманинг 2005 йилги бюджети бажарилиши ва 2006 йилги тушумлар, харажатлар прогнози, болалар спорти иншоотларини зарур жиҳоз ва анжомлар билан таъминлаш, уларни республикамизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ жойларда болалар спортини ривожлантиришда маҳаллий ҳокимлик органларининг роли ва масъулиятини оширишга доир масалаларни атрофлича таҳлил этишдан иборат эканини таъкидлади.
16 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши чиқди.
18-23 декабр - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси бошчилигидаги делегация томонидан Миср Араб Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбек халқи хеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди" асарининг араб тилидаги нашри тақдимоти ташкил этилди.