ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 1997 йил


2 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси "ДЕУ" компанияси гуруҳининг раиси Ким У Жунг бошчилигидаги шу гуруҳ делегацияси аъзоларини қабул қилди. Суҳбат чоғида "ЎзДЕУавто" заводида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, уни бутловчи материаллар билан таъминлаш, тўқимачилик мажмуини барпо этиш, телекоммуникацияларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.


11 феврал. Тошкентда Марказий Осиё республикалари темир йўл идоралари ҳамда Каспий денгизи кемачилиги раҳбарларининг ТРАСЕКА лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Қора денгизга олиб келадиган темир йўл маршрутини барпо этиш воситасида МДҲ жанубий давлатларининг жаҳон иқтисодиётига кириб боришига кўмаклашуви лозим.

9 март. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиокомпанияси Американинг Сиетл шаҳридаги "Боинг" самолёцозлик корпорациясидан сотиб олган иккинчи "Боинг-767" самолёти Тошкент аеропортига келиб қўнди. Янги реактив лайнер қадимий ўзбек шаҳри - "Хива" номи билан аталди.

19 март. Тошкентдаги "Туркистон" саройида энг яхши тадбиркор, энг яхши ҳунарманд ва энг яхши фермер учун навбатдаги "Ташаббус-96" танлови бўлиб ўтди. Самарқанддаги "Умид" хусусий фирмасининг директори Олим Ражабов энг яхши тадбиркор, деб тан олинди. Унга "Нексия" автомобили калити топширилди. Ҳунармандлар орасида Қибрайдаги "Ижод" фирмаси ходими Эргаш Сафаров биринчи ўринни олди. Унга "Тико" автомобили тақдим этилди. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги "Шуҳрат" фермер хўжалигининг раҳбари Тошмирза Нуриев энг яхни фермер унвонига сазовор бўлди. У "Дамас" машинаси соҳиби бўлди.

Март. Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ташкил этилган "ЎзДЕУ тўқимачилик" қўшма корхонаси дастлабки маҳсулотни берди.

2 апрел. Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда биринчи ҳукуматлараро глобал тармоқ лойиҳасини расман тузиб чиқа бошлади. У ахборотлар алмашинуви жараёнини енгиллаштириш ва жаҳон "Интернет" тармоғининг улкан ахборот захираларидан фойдаланиш имкони туғдиради. Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда мазкур стратегик жиҳатдан муҳим соҳада халқаро ҳамкорлик шарт-шароитларини белгилаб берувчи ҳужжат лойиҳаси имзоланди.

21 апрел. Мадридда Андижондаги ип-газлама ишлаб чиқариш бўйича Бобур номли аксионерлик жамиятига сифатли маҳсулоти учун "Европа аркаси" Халқаро совринини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Апрел. Шаржада юк ташиш масалалари бўйича Халқаро конференсия бўлиб ўтди. Унда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиокомпанияси бу қадар мўтабар анжуманда фақат биринчи марта иштирок этиб қолмасдан, шу билан бирга унинг мукофатига, я‘ни 1996 йилда чартер рейсларида юк ташиш бўйича энг яхши авикомпания унвонига сазовор бўлди.

13-16 май. Тошкентда қишлоқ учун замонавий мини-технологиялар ва жиҳозларнинг республикада биринчи кўргазма-савдоси бўлиб ўтди.

15 май. Тошкентда халқаро аксионерлик тижорат "ЎзДЕУбанк" тақдимоти бўлиб ўтди.

21-23 май. Тошкентда "Нефт ва газ-97" биринчи Ўзбекистон Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 30 мамлакатидан юзга яқин ихтисослашган компания ва фирмалар вакиллари қатнашди.

27-29 май. Самарқандда "Буюк ипак йўли" халқаро амалий ҳамкорлик анжумани бўлиб ўтди.

Август. Янгийўл пахта тозалаш заводи ишга туширилди. Унда Америка жиҳозлари ўрнатилиб, Ўзбекистонда биринчи марта пахта толасини тозалаш ва пресслаш бўйича Америка технологияси қўллана бошлади.

Август. Москва остонасидаги Жуковск шаҳрида учинчи халқаро авиокосмик салон (Макс-97) бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 328 етакчи аерокосмик фирмалари қатнашди. Ўзбек авиасозлар салони катта қизиқиш уйғотди, бу ерда юк ташувчи "ИЛ-76" ва ўртача масофага қатнайдиган "ИЛ-114" йўловчи самолётлари намойиш қилинди.

Август. Жиззахда томат пастаси ишлаб чиқарадиган "Жиззах-Чехия" қўшма корхонаси ишлай бошлади.

17 сентябр. "Тошкент трактор заводи"нинг 19-трактор йиғув сехи бош конвейеридан Америка "Комминз" фирмасининг 92 от кучига эга бўлган двигатели - 1001 трактор чиқди.

19 сентябр. Урганчда шаҳар аеропортининг қайта қурилиши ниҳоясига етганига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Энди бу аеропорт халқаро ҳаво йўлларида қатнайдиган самолётларни қабул қилиш имконига эга бўлади. Аеропортнинг қайта қурилишида Япониянинг "Мицубиси-Мицуи-Шимидзу" консорсиуми, "Жапан айрпорт кансалтинг", Германиянинг "Сименс", Туркиянинг "Ай-сел", Франсиянинг "Консул" фирмалари қатнашди.

Сентябр. Тошкентдаги "Фотон" аксионерлик бирлашмаси "СОНЙ" рангли телевизорларини чиқаришга киришди.

Сентярб. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Давлат аксионерлик компаниясида ТАСИС дастурига кирадиган ТРАСЕКА лойиҳаси доирасида Марказий Осиё республикалари билан Хитой ўртасида транспорт йўлларини тадқиқ этиш ва такомиллаштиришга бағишланган биринчи мувофиқлаштирувчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон мутахассислари билан бирга БМТ, Осиё банки ва йирик хорижий компанияларининг вакиллари иштирок этди.

23 октябр. Тошкентда "Корфармсаноат" ўзбек-ҳинд қўшма корхонасининг, шунингдек, "Кор Хелскер" лимитед" ҳинд саноат компанияси ишлаб чиқараётган тиббий техниканинг тадқимот маросими бўлиб ўтди.

Ноябр. Тошкент телефон тармоғида Германиянинг "СИМЕНС АГ" фирмаси билан тузилган шартнома асосида умумий сони 40 минг номер бўлган рақамли 137, 162, 191, 195-АЦлар ишга туширилди.

Ноябр. Ўзбекистон ҳудудларидан ўтувчи Транс-Осиё-Европа оптика толали кабел магистралининг қурилиши ниҳоясига етди. У Франкфурт-на-Майнни Шанхай билан боғлади. Мазкур магистралда 926 километр оптик толали кабел ётқизилди.

Ноябр. Мадриддаги Халқаро кенгашда турли мамалакатларниг 500 дан ортиқ фирма ва компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этдилар. "Қувасой семент" аксионерлик жамиятининг маҳсулотлари - семент, шифер, алебастер "Сифат учун Халқаро Олтин юлдуз" нишонига сазовор бўлди. "Ўзпахтасаноацотиш" ассоциациясининг Қорақалпоғистон бирлашмасига қарашли Халқобод ва Беруний пахта тозалаш корхоналарининг пахта толаси ҳам юқори баҳоланди. Ўзбекистон толасига, шунингдек, "Сифат учун Халқаро Олтин юлдуз" нишони топширилди.

Декабр. АҚШ Федератив авиация маъмурияти комиссияси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компаниясига Атлантика океани орқали парвоз қилиш ҳуқуқини берувчи сертификатни тақдим этди. Биринчи парвоз 5 декабрда бўлиб ўтди. Бунга қадар авиалайнерларнинг техникавий имкониятлари ва ўзбекистонлик учувчиларнинг касбий даражаси текширувдан ўтказилди.