ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 1993 йил


1 январ. Шу вақтга келиб, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини 125 мамлакат тан олди. 66 хорижий давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

22 январ. Минскда Мустақил ҳамдўстлик Давлатлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

28 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий анжуманида иштирок этиш учун Швейца-рияга ташриф буюрди.

23-25 май. Ҳиндистон Республикасининг Бош вазири Нарасимха Рао расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ўзбек-ҳинд музокаралари якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирокида Ўзбекистон Республикаси билан ҳиндистон Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик принсиплари тўғрисидаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси ва ҳиндистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида даромад ва мулкка икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик, ҳаво йўли, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги Битимлар, шунингдек, ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

10 июн. Тошкентда Ташқи ишлар вазирлигида республикамиз томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ривожланиш дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

6 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Иқтисодий ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Истамбулда бўлиб ўтган олий даражадаги кенгаши ишида иштирок этди.

20 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили этиб тайинланган Холид Башир Маликни қабул қилди. Холид Малик давлат раҳбарига ишонч ёрлиғини топширди.

6 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов МДҳ давлатлари раҳбарларининг Москвада бўлиб ўтган учрашувида иштирок этди.

8 сентябр. Тошкентда Европа ҳамжамияти комиссиясининг Ўзбекистондаги техникавий кўмаклашувни мувофиқлаштириш бюроси очилди.

26-28 сенгябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Сентябр. Тошкентда Ўзбекистон тарихида биринчи бор Халқаро Валюта фондининг доимий ваколатхонаси очилди.

Сентябр. Ўзбекистон Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) аъзоли-гига қабул қилинди.

27-30 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов-нинг Франсияга давлат ташрифи бўлиб ўтди.

4 ноябр. Ўзбекистон Республикаси билан Франсия Республикаси ўрта-сида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида Шартнома эълон қилинди.

22-25 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллигига расмий-амалий ташриф билан борди.