ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 2004 йил


19-20 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қувайт мамлакатининг Амири Шайх Жабар ал-Аҳмад ал-Жабер ас-Сабах таклифига биноан Қувайтга расмий ташриф буюрди.

28 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсарой қароргоҳида Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жон Роберт Пурнел ишонч ёрлиғини топширди.

18 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг Оқсарой қароргоҳида мамлакатимиздаги Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчии Акио Каватони қабул қилди.
Учрашув чоғида ҳамда ўзбек - япон муносабатларига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

21 феврал. Полша Республикасининг Президенти Александр Квасневский рафиқаси билан Жанубий - шарқий Осиё мамлакатлари бўйлаб ташрифи чоғида Тошкентга тўхтаб ўтди. Яқиндагина қайта қурилган Тошкент - 2 аеропортида юксак меҳмон ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов рафиқаси билан кутиб олди.

24 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелдни қабул қилди.
Оқсаройдаги учрашув чоғида икки томонлама муносабатлар, ҳудудий ҳавфсизликни мустаҳкамлаш, Афғонистондаги вазиятга тегишли масалалар бўйича фикр алмашилди.

10 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ижрочи котиби Чжон Дегуанни қабул қилди.
Оқсарой қароргоҳидаги учрашув чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг фаолияти, Марказй Осиёдаги ҳавфсизлик ва барқарорлик, ўзбек - хитой муносабатлари, Афғонистондаги вазият ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама этилди.

18 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Европа иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича комиссари Кристофер Паттенни қабул қилди.
Оқсаройдаги суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Европа иттифоқи ўртасидаги ўзаро алоқалар, худудий ҳавфсизлик, Афғонистондаги вазият ва томонларни қизиқтирувчи бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

23-24 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Азарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.

30 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Литва Республикасининг собиқ Президенти Валдас Адамкусни қабул қилди.

5 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида ОБСЕнинг амалдаги раиси, Болгария Ташқи Ишлар Вазири Саламан Пассини қабул қилди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ОБСЕ ўртасидаги кейинги алоқаларни ривожлантириш, мамлакатимизнинг Болгария билан ҳамкорлиги, худудий ҳавфсизлик, ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

7-8 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Латвия Республикаси Президенти Вайра Фрике - Фрейбергнинг таклифига биноан Латвия Республикасига давлат ташрифи билан борди.
Худди шу куни Оқсарой қароргоҳида Президент Ислом Каримов Канаданинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Уестделдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.
Руминиянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Президент Ислом Каримовга ишонч ёрлиғини топширди.
Ҳукумат бошлиғи Чехиянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алеша Фотикадан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.

15-16 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Россия Федерациясининг Президенти В.В. Путин таклифига биноан Москвага ишчи ташрифи бўлиб ўтди.

12 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Ивановни қабул қилди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий, ҳарбий техник ҳамкорлик, худудда ҳавфсизкни таъминлаш ва Афғонистондаги вазият масалалари бўйича фикр алмашилди.

18 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Эрон Ислом Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Камол Харрозийни қабул қилди.
Учрашув чоғида ўзбек ва эрон муносабатлари, Афғонистондаги ишларни тиклаш, ҳудудда ҳавфсизкни таъминлаш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

28 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Республикаси пойтахти Астана шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё ҳамкорлиги" ташкилоти давлат бошлиқлари Кенгаши мажлисида иштирок этди.

30 май. Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо мамлакатлар иқтисод ва савдо вазирларининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон ва Тожикистондан делегатлар қатнашди.

3 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Игор Ивановни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида мамлакатларимиз муносабатлари, ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳақида фикр алмашилди.

4 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Игор Ивановни, Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котиби - Мурат Утемуратовни, Тожикистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котиби - Амирқул Азимовни, Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котибининг муовини Мукамбек Касималиевни ҳамда Хитон Халқ Республикаси Жамоат Хавфсизлиги вазири ўринбосари Ян Хуанинни қабул қилди.

14-18 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтао Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.

16 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Шанхай ҳамкорлик ташклоти саммитида иштирок этиш учун келган Россия Федерацияси Президенти В.В. Путин билан учрашди.

16 июн. Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.

17 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Афғонистон муваққат маъмурият раҳбари Хамид Карзай билан учрашди. Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар, Афғонистонни тиклаш жараёнига тегишли масалалар, жумладан, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатга ёрдамини кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

16-17 июн. Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлари раҳбарларининг, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, ХХР раиси Ху Сзинтао, Қирғизистон Республикаси Президенти Аскар Акаев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовлар иштирокида навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислик қилди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотларига аъзо мамлакатлар Кенгаши ишида Афғонистон муваққат маъмуриятининг раиси Хамид Карзай ҳамда Монголия делегацияси иштирок этди.

17 июн. Тошкентда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг навбатдаги мажлиси бошланишидан олдин худудий антитеррористик структура (тузилма) ижроя қўмитасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

25 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Украина Бош вазири Виктор Януковични қабул қилди.
Оқсаройдаги учрашувда ўзбек - украина, жумладан, савдо - иқтисодий соҳадаги муносабатлар, худудий хавфсизлик масалалари, Афғонистондаги вазият ва икки томонни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

2-3 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти В.В. Путин таклифига биноан Россияга ишчи ташриф билан борди.

6 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижроя қўмитасининг раиси Владимир Рушайлони қабул қилди.
Оқсаройдаги учрашувда ҳозирги вазият ҳамда МДҲ мамлакатлари билан кўптомонлама ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳақидаги фикр алмашилди. Сентябр ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳамдўстлик саммитига тайёргарлик кўриш ҳақидаги фикр - мулоҳазалар юритилди.

14 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШнинг Европа ва Евроосиё ишлари бўйича давлат котибаси Элизабет Джонсни қабул қилди.

22 июл. Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикасига Франсиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жан - Бернар Харт ишонч ёрлиғини топширди.
Худди шу куни Президент Ислом Каримов Швецария Конфедерациясининг Ўзбекистон Республикасига Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Петер Буркхардан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.

27 июл. Қисқа таътил чоғда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ялтага Украинага қисқа ишчи ташрифга келган Россия Федерацияси Президенти В.В. Путин билан учрашди.
Учрашув чоғида ҳарбий, ҳарбий - техник ҳамкорликка, ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучларини қуришда ёрдам кўрсатишга боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилди.

12 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШ Қуролли Кучлари штаблар бошлиқлари Бирлашган қўмитаси раиси Ричард Майерсни қабул қилди.
Учрашув чоғида ҳарбий, ҳарбий-техник ҳамкорлиги, худудий хавфсизликка тегишли масалалар бўйича фикр алмашилди.

26 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония ташқи ишлар вазири Ёрико Кавачучи хонимни қабул қилди.
Оқсарой қароргоҳидаги учрашувда ўзбек-япон муносабатлари, Марказий Осиёда интеграция жараёнларини ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар бўйича фикр алмашилди.

6 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасини бориб кўрди.

12-15 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Чехия Республикаси Президенти Вацлав Клаус Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди.

15-16 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Республикасининг пойтахти Остонага МДҲ давлатлари саммитида ишитирок этиш учун ташриф буюрди.

17 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Сухроб Хоссейн ишонч ёрлиғини топширди.
Худди шу куни Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасида Япониянинг Фавғулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Юичиро Кусумотадан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Яна Ўзбекистонда Исроил давлатининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Эммануел Мел ҳам ишонч ёрлиғини топширди.

23 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президентига Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистонда Корея Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Мун Хаёнг ишонч ёрлиғини топширди.
Худди шу куни Президент Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасида Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ханс Ёахимдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.

5 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШнинг ҳарбий - сиёсий масалалари бўйича давлат котибининг ёрдамчиси Линколнн Блумфилдни қабул қилди.
Учрашув чоғида Оқсарой қароргоҳида икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари худудий хавфсизлик, халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш ҳақидаги масалалар муҳокама этилди.

17-18 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбега "Марказий Осиё Ҳамкорлиги" ташкилотига аъзо мамлакатлар Кенгаши мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрди.

20 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида НАТО Бош котиби Яал де Хооп Схефферани қабул қилди.
Оқсаройдаги учрашув чоғида шу ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар билан фикр алмашилди.

1 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Марказий Осиё бўйича амалдаги раисининг шахсий вакили Марти Ахтисаарини қабул қилди.
Оқсаройдаги учрашув чоғида ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати таҳлил этилиб, келажакда уни кўп томонлама ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

19 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сапармурат Ниёзов 2004 йили Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди.

26 ноябр. Сирдарё вилоят халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқарии сессияси бўлиб ўтди.