20 январь. Тошкентда БМТ миссияси вакиллари иштирокида Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболларига бағишланган Халқаро семинар ўз ишини бошлади.
Январь. Тошкентда "Хотин-қизлар ва тадбиркорлик" мавзуида республика семинари бўлиб ўтди.
Январь. Навоий - Тўрткўл - Нукус янги темир йўли линиясини қуриш ишлари бошлаб юборилди.
9 март. Тошкентда Ўзбекистон ва Чехия республикаси ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида Халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
13 март. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг А-310 аеробуси Тошкент - Рига - Тошкент маршрути бўйлаб дастлабки йўловчиларни ташиш рейсини амалга оширди.
Март. Тошкентда "Атроф-муҳитни сақлаб қолиш - Марказий Осиё давлатлари учун келажак вазифаси" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди.
11 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармон чиқарди.
12 апрель. Тошкентда Германиянинг "Алкател" фирмаси иштирокида монтаж қилинган беш минг рақамга мўлжалланган Ўзбекистонда биринчи рақамли электрон АЦ фойдаланишга топширилди.
25 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Роцҳилд энд Санс ЛТД" банки раиси жаноб Эвелин де Роцҳилдни қабул қилди.
Апрель. Тошкентда Республикада биринчи хусусийлаштириш ва инвестициялар бўйича Ўзбекистон Халқаро банки ("Ўзхусусийбанк") очилди.
Апрель. Тошкентдаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида В.П.Чкалов номли IL-76 самолётининг капитал қайта тиклаш-таъмирлаш ишларини бажаришга киришилди. Илгари бундай ишлар Россия авиатаъмирлаш заводларида бажарилади.
3 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг бошқарувчи директори Мишел Камдессюни қабул қилди.
16 май. Тошкентда Ўзбекистон ва Словакия Республикаси ишбилармон доиралари вакилларининг биргаликдаги бизнес семинари бўлиб ўтди.
18 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Американинг "Кейс" компаниясининг шу компания президенти Жан Пер Россо бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Суҳбат давомида ҳамкорликнинг янада ривожлантирилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
24 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Нюмонт майнинг корпорейшн" компаниясининг шу компания президенти ва директорлар кенгаши раиси Роналд Си Кембри бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Суҳбат давомида компания президенти жуда қисқа муддатда барпо этилиб, фойдаланишга топширилган "Зарафшон-Нюмонт" қўшма корхонасини амалга ошириш ишида қўллаб-қувватлангани учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик изҳор этди.
25 май. Мурунтовда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида барпо этилган "Зарафшон-Нюмонт" қўшма корхонаси очилди. Бу корхона ҳар куни 37 тонналик тупроқ қатламларини қайта ишлаб, улардан жаҳон андозалари даражасидаги олтин ва кумуш олади.
25 май. Андижондаги Бобур номли ип-газлама буюмлари ишлаб чиқарадиган аксионерлик жамияти рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарганлиги, уларнинг юқори сифатлилиги, шунингдек, ёш суверен мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда, унинг жаҳон иқтисодиётига кириб боришида фаол иштирок этгани учун Америкадаги Шарқ тараққиёти жамғармаси таъсис этган "Олтин глобус" совринига сазовор бўлди.
2 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаҳон банкининг минтақавий ваколатхонаси раҳбари Парваз Ҳасанни қабул қилди.
14 июнь. Навоий кон-металлургия комбинатининг Учқудуқдаги 3-гидрометаллургия заводи ишлаб чиқариш қувватларининг биринчи навбати ишга туширилди.
14-20 июнь. Тошкентда биринчи савдо-саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон пойтахтининг 85 та давлат, аксионерлик, хусусий ва қўшма корхоналари иштирок этди.
Июнь. Навоий шаҳрида олтин қазиб олиш, кон-металлургия ва нефтни қайта ишлаш саноатида таҳлил этувчи ускуналардан фойдаланиш бўйича Халқаро симпозиум бўлиб ўтди.
28 июль. Тошкентда Ўзбекистон банклари ассоциациясининг таъсис съезди бўлиб ўтди.
31. июль. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси "ЮНИСЕФ - "Экосан"нинг "Аспера" лойиҳасини амалга оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" Қарор қабул қилди.
7 август. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасида Ўзбекистоннинг ижтимоий ривожланишига бағишланган миллий маърузанинг тақдимоти бўлиб ўтди.
17 август. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўли линиясининг лойиҳалаштирилиши ва қурилишга доир масалалар тўғрисида" Қарор қабул қилди.
21 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Хорижий сармоялар бўйича агентликни ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
28 август. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастури тўғрисида" Қарор қабул қилди.
29 август. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида эмалли симлар ишлаб чиқарадиган цех ишга туширилгани ҳақидаги хабар эълон қилинди.
7-8 сентябрь. Тошкентда германия саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.
14 сентябрь. Тошкентда Ҳиндистон савдо-саноат кўргазмаси очилди.
23 сентябрь. Тошкент вилоятининг Зангиота туманида вино ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон - Италия "Фаритал" қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлди.
Сентябрь. Тошкентда Кёлннинг "Глахе интернационал" кўргазмалар жамияти томонидан ташкил этилган Халқаро савдо-саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда 11 та мамлакатнинг 130 та фирмаси ўз маҳсулотларини намойиш этди.
3 октябрь. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг тантанали очилиши маросими бўлди.
12 октябрь. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасида молиявий ҳамкорлик ҳақидаги ҳукуматлараро Битим имзоланди.
13 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов АҚШ Савдо вазирлиги маслаҳатчиси, энергетика ва савдо соҳасида МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик АҚШ маъмуриятининг вакили Ян Калицки бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди.
26-27 октябрь. Женевада " Ўзбекистон хусусийлаштириш - шерикчилик учун имкониятлар" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди.
Октябрь. Бухорода уяли алоқа стансияси қурилиши тугалланди ва фойдаланишга топширилди.
17 ноябрь. Наманганда ўзбек-турк қўшма “Аснам-текстил” корхонаси йигирилган ип ишлаб чиқара бошлади.
Ноябрь. Андижон механика заводида чигитни плёнка остига экадиган сеялка лойиҳалаштирилди ва йиғилди.
6 декабрь. Тошкентда Америка Қўшма Штатлари вазирлик, компания ва фирмалари вакиллари иштирокида халқаро бизнес-семинар бўлиб ўтди.
13 декабрь. Тошкентда Литва енгил саноати товарларининг кўргазма-тақдимоти бўлиб ўтди.
Декабрь. Тошкентда донли экинлар бўйича Халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда МДҲга аъзо бўлган Марказий Осиёдаги бешта ва учта Кавказорти мамлакатлари вакиллари иштирок этди.
Декабрь. Париждаги ташқи савдо марказида Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва Франсия - Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унинг ишида Франсия фирмалари ва компанияларининг юздан ортиқ раҳбарлари ва вакиллари иштирок этдилар.
Декабрь. Хоразм вилоятининг Шовот туманида пахта териш машиналари учун шпинделларни тайёрлаш бўйича янги завод ишга туширилди.