ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 2012 йил


6 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтаонинг махсус вакили сифатида мамлакатимизга келган Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раисининг ўринбосари Чен Чжили хонимни қабул қилди.

10 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Хи Тени қабул қилди.

19 январ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2012 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.

6 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Украина ташқи ишлар вазири Константин Гришченкони қабул қилди.

10 феврал. Президент Ислом Каримов раислигида Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

16 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг муҳим шарти" мавзуидаги халқаро конференсияда қатнашиш учун мамлакатимизга келган Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Харухико Куродани қабул қилди.

17 феврал. Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Президент Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти" мавзуидаги халқаро конференсия бўлиб ўтди. Халқаро форумнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

17 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Франсия Республикаси транспорт вазири, ушбу мамлакат Президентининг махсус вакили Тиерри Марианини қабул қилди.

28 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Буюк Британия парламенти депутати, мудофаа вазири Филипп Ҳаммондни қабул қилди.

16 март. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

23 март. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрамига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.

29 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жеймс Меттисни қабул қилди.

3 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни мамлакатимиз Президенти, Миллий хавфсизлик кенгаши Раиси Ислом Каримов бошқарди.

19 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “Лукойл нефт компанияси" очиқ аксиядорлик жамияти президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

1 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги Ваколатхонаси (Делегацияси) раҳбари - элчиси этиб тайинланган Норбер Жустендан ишонч ёрлиғини қабул қилди.

9 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган ватандошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

15 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Москва шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг юбилей сессияси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди.

16 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Ёзеф Блаттерни қабул қилди.

4 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

5-7 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлди. Ташриф асносида Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг 12-мажлисида ҳам иштирок этди.

12 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уилям Бернсни қабул қилди.

15 июн. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Президент Ислом Каримов Термиз туманидаги “Сурхон сарвари" фермер хўжалиги далаларида бўлди. Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

6 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қуйи қўмитаси раиси Ден Бертон ва конгрессмен Грегори Миксни қабул қилди.

16 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Франсия Республикаси мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дрианни қабул қилди.

23 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Жанубий Африка Республикасининг энергетика ва кимё бўйича “Сасол" компаниялар гуруҳи президенти Девид Констеблни қабул қилди.

26 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили этиб тайинланган Патриция Флор хонимни қабул қилди.

15 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Ўзбекистон Республикаси билан АҚШ ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи даврасида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Америка давлат ташкилотлари ва хусусий компаниялари вакилларидан иборат нуфузли делегация раҳбари АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкни қабул қилди.

17 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм раҳбарлигидаги АҚШ ишбилармон доиралари делегациясини қабул қилди.

24 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида медалларни қўлга киритган спортчиларимиз ва уларнинг устоз-мураббийларини қабул қилди. Президентимиз спортчиларга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди.

29 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Хусусан, давлатимиз раҳбари академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг Кардиожарроҳлик мажмуаси ҳамда “Бунёдкор" футбол стадионида бўлди.

31 август. Пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуида Ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизни хотирлаш маросими ўтказилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

31 август. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан муборакбод этди.

6-7 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

11 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Қирғиз Республикаси, Туркманистон, Руминия ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатимиздаги янги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Эмилбек Узакбаев, Шири Шириев, Ромео Станчу ва Жорж Эдгар ишонч ёрлиқларини топширди.

12 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Хуей Лянюйни қабул қилди.

14 сентабр. Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентдаги Симпозиумлар саройида “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти" мавзуида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов халқаро анжуманнинг очилишида нутқ сўзлади.

19-21 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бакнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

28 сентабр. Тошкентда “Бунёдкор" спорт мажмуининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

1-2 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

9 октабр. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари шу куни Хонқа туманидаги “Истиқлол" фермер хўжалиги далаларида фермерлар билан мулоқотда бўлди, Урганч шаҳри марказий қисмини реконструксия қилиш дастурига асосан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

11-12 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасида бўлди.

18 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Германия Федератив Республикаси, Ўмон Султонлиги, Чехия Республикаси, Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Аристид Эмил Фенстер, Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лаватий, Гинек Пейха, Али Мардоний Фард ишонч ёрлиқларини топширди.

28 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Эврокомиссия вице-президенти Кетрин Эштонни қабул қилди.

5 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

7 декабр. Президентимиз Ислом Каримов Оқсаройда бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди.

7 декабр. “Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.

13 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати Раисининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди.

14 декабр. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари шу куни Фарғона шаҳри марказий қисмини реконструксия қилиш дастурига асосан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

18 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

21 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Серик Ахметовни қабул қилди.