25 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Фармони билан "Мустақиллик дарвозаси" лойиҳаси муаллифи меъмор А.М.Аҳмедовга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор" фахрий унвони, Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси бадиий фонди қошидаги "Усто" халқ санъати усталари бирлашмасининг ёғоч ўймакорлари бригадири Х.Д.Умаровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби" фахрий унвони берилди.
Феврал. Андижонда, Фарғона водийсида илк бор Германия, Япония, Швейцария ва Туркияда ишлаб чиқарилган замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган кардиологик марказ очилганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди.
Феврал. Тошкентда ногиронларнинг "Меҳр-шафқат, соғломлаштириш ва спорт" Республика жамғармаси ташкил этилди.
10 март. Тошкент Давлат шарқшунослик институтида Марказий Осиёда биринчи кореяшунослик факултети очилди.
Март. Тошкентда Касаба уюшмалари Федерациясининг "Ишонч" - "Доверие" ойлик газетасининг биринчи сони рус тилида чиқди.
Март. Термизда ўрта асрнинг қомусчи олими ҳаким ат-Термизий хо-тирасига бағишланган кураш бўйича Халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. Унда турли мамлакатларнинг тўрт юздан ортиқ спортчилари иштирок этдилар. Биринчи ўринни Сурхондарё вилоятининг қумқўрғон тумани вакили Ўрол Тўраев эгаллади. У бош мукофот - Ўзбекистон Республикаси Президенти совринининг соҳиби бўлди.
23 апрел. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "1994 йилда ўрта асрнинг буюк олими Муҳаммад Тарағай Улуғбекнинг 600 йиллик юбилейини ўтказиш ўтказиш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
Апрел. Тошкентда Эрон Ислом Республикаси маданияти кўргазмаси бўлиб ўтди.
Апрел. Тошкент ва Берлин шаҳарлари биродарлашди.
Май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ижодкор ёшларнинг "Истеъдод" республика жамғармасини таъсис этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
Май. Ўзбекистонга христианларнинг Халқаро хайрия ташкилоти му-тахассислари келди. АқШ, Буюк Британия, Исроил, Янги Зеландиядан келган, кўз мутахассиси бўлган 14 та врач Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг ўзида 1500 беморни кўрикдан ўтказиб, 60 га операция қилди.
24 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида" Фармон чиқарди. У ҳар йили 27 июнда нишонланадиган бўлди.
27 июн. Ўзбекистонда Франсуз киноси кунлари бошланди.
Июн. Самарқандда Ўзбекистон Фанлар академиясининг филиали очилди.
Июл. Тошкентда Ўзбекистон Геология миллий Комитети (ЎзГМК) ташкил этилди.
25 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғармани ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
Август. Ню-Ёркда бўлиб ўтган таеквондочиларнинг Халқаро турни-рида Ўзбекистон терма жамоаси "Юксак жанговар руҳ учун" махсус Кубоги билан тақдирланди. Ушбу турнир ўтаётган кунларда Ўзбекистон таеквондо ассоциацияси Бутунжаҳон таеквондо федерацияси (БТФ)га қабул қилинди.
31 август. Тошкентда Амир Темур ҳайкали очилди. Меъморлар Илҳом Жабборов ва Камол Жабборовлар.
1 сентябр. Янгийўл шаҳрида Ўзбекистонда биринчи тўрт йиллик Тиббиёт коллежида ўқув машғулотлари бошланди.
1 сентябр. Тошкентда Улуғбек ҳайкали очилди.
4 сентябр. Тошкентда "Туркистон" саройининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
8 сентябр. Тошкентда Ўзбекистонда биринчи Халқаро банк мактаби очилди.
16 сентябр. Бухорода буюк мутафаккир Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллигига бағишланган тантаналар бошланди. Уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.
Сентябр. Тошкентда Ўзбекистонда биринчи Халқаро "Мустақиллик" кутубхонаси очилди. Унда инглиз тилида нашр этилган 20 минг жилд китоб ва 10 минг нусха журналлар бор.
28 сентябр. Самарқандда тиббиёт ходимларининг ХИ Халқаро конфе-ренсияси очилди.
5-10 октябр. Тошкентда бокс бўйича Ўзбекистон Республикаси мус-тақиллигига бағишланган Халқаро турнир бўлиб ўтди.
23-24 октябр. Самарқандда "Имом ал-Бухорий ва унинг даври" мавзуида Халқаро илмий конференсия бўлиб ўтди. Унинг иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов табрик йўллади. Конференсияда имом ал-Бухорий меъморий ансамблини қайта қуриш бўйича энг яхши лойиҳа танловининг якунлари чиқарилди. 1993 йил март ойида Ислом тадқиқотлари Оксфорд маркази томонидан эълон қилинган бу танловда германиялик доктор Бодо Раш ва ўзбек меъмори Камол Шоаҳмедовнинг биргаликдаги лойиҳаси ғолиб, деб топилди.
23-30 октябр. Тошкентда "Театр: Шарқ-Ғарб" Халқаро фестивали бўлиб ўтди. Унда 25 дан зиёд Шарқ ва Ғарб давлатлари ижодий жамоалари иштирок этди.
30 октябр. Тошкентда Хожа Аҳмад Яссавий меросига бағишланган Халқаро илмий-маърифий конференсия бўлиб ўтди.
Октябр. Бухорода "Бухоро ва жаҳон маданияти" мавзуида биринчи Халқаро симпозиум бўлиб ўтди.
Октябр. Самарқандда Мирзо Улуғбекнинг олти юз йиллигига бағашланган Ер ва Қуёш физикасини ўрганиш муаммолари бўйича Халқаро илмий симпозиум бўлиб ўтди.
5 ноябр. Табиий ва техника фанлари соҳасидаги улкан ютуқлар учун Ўзбекистон Фанлар Академияси томонидан таъсис этилган Ал-Хоразмий номидаги Олтин медал билан мукофотлаш тўғрисида хабар эълон қилинди.
17 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европадаги минтақавий бюроси директори Асваллни қабул қилди.
23 ноябр. Тошкентдаги Республика Ўқитувчилар Уйи қошида Ўзбекистон Халқ таълими тарихи музейи очилди.
17-18 декабр. Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
18 декабр. Халқаро ФИФА ташкилотининг Лас-Вегас шаҳрида (АқШ) бўлиб ўтган конференсиясида Ўзбекистон Миллий Футбол федерацияси ушбу футбол ассоциацияси аъзолигига қабул қилинди.
Декабр. Деҳлида Ўзбекистон билан Ҳиндистоннинг тарихий ва маданий алоқаларига бағишланган Халқаро семинари бўлиб ўтди.
Декабр. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллигига бағишланган Халқаро илмий конференсия бўлиб ўтди.