10 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан мудофаа, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини қўриқлаш Қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси, "Ватанпарвар" ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг алоҳида ўрнак бўлган бир гуруҳ ходимларини мукофотлаш тўғрисида" Фармонини имзолади.
12 январь. Пойтахтнинг "Туркистон" саройида ушбу санага бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Шу муносабат билан бу ерга қуролли кучларимиз вакиллари - оддий солдат ва сержантлар, офицерлар ва генераллар, ишчилар ва хизматчилар, уруш, меҳнат ва армия фаҳрийлари, олий ҳарбий ўқув юрти курсантлари, шаҳар жамоатчилик вакилари ва пойтахт меҳмонлари йиғилдилар.
27 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов республиканинг барча фуқаролари сингари референдумда иштирок этди. Давлат раҳбари Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги референдум ўтказиш бўйича 648-участкада овоз берди. Айнан шу ерда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун интервю бериб, Ислом Каримов бундай муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирлар ҳар қандай давлат ва жамиятни демократлаштириш учун хизмат қилишини таъкилади.
4 апрель. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2-чақириқ 8-сессияси ўз ишини бошлади. Парламент сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов сессияда сўзга чиқиб, мустақил Ўзбекистон Республикасининг кейинги тараққиёти учун бўлиб ўтган референдумнинг юксак аҳамиятини, умумхалқ овоз бериш натижаларининг амалда жорий этилиши муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
10 апрель. Осиё ва Тинч океани бўйича "ЮНЕСКОнинг тинчлик учун курашувчи Шаҳарлар мукофоти"га Бухоро шаҳри лойиқ деб топилди. У Марокашда ЮНЕСКОнинг Бош Директори Коичиро Мацуура томонидан топширилди. Мукофотлаш тантанасида Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов иштирок этди. Бу мукофот икки йилда бир марта танлов асосида жаҳоннинг беш минтақасидаги беш шаҳарга тақдим этилади. 2000-2001 йил танловида 76 шаҳарнинг номзоди кўрсатилган эди.
3 май. 9 майда умумхалқ байрами - Хотира ва Қадрлаш куни, шунингдек 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 57 йиллигини ўтказиш ва уруш қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
30 май. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ташкил этилди.
31 май. Навоий шаҳрида Навоий вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
11 май. Ўзбекистон Президенти И. Каримов "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик ва ўрта корхоналар ривожини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" Фармонга имзо қўйди.
3 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги" ва "Ноширлик фаолияти тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ ва мамлакат ижтимоий ҳаётини демократлаштириш ва эркинлаштириш шароитларида республика аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва матбачилик фаолиятини кенг ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот хизматларининг замонавий бозорини шакллантириш мақсадида "Матбуот ва ахборот соҳасидаги бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
3 июль. Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги ташкил қилинди.
14 август. Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирокида Ўзбекистон Республикаси 2003 йилга Давлат бюджетининг лойиҳаси масаласи бўйича мажлис бўлиб ўтди.
29 август. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2-чақириқ 9-сессияси ўз ишини бошлади. Парламент сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди ва нутқ сўзлади.
31 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қатағон қурбонларини хотирлаш Куни муносабати билан "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасидаги тадбирларда иштирок этди.
Эрта тонгда қатағон қурбонлари хотирасига бағишлаб фотиҳа ўқилди.
1 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Мустақил Ўзбекистон Республикасининг 11 йиллиги муносабати билан давлат, ҳукумат ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик телеграммалари келди.
3 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни мамлакат Президенти, миллий хавфсизлик Кенгаши Раиси Ислом Каримов олиб борди.
11 сентябрь. Ўзбекистонда ушбу фожеали воқеалар қурбонларини хотирлаш кечаси ўтказилди. Кеча АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Унда мамлакатимиз ҳукумат аъзолари, дипломатик корпус, маҳаллий ва хорижий воситалари вакиллари иштирок этишди.
Маросимда АҚШ террорчиларга қарши бошлаган курашини Ўзбекистон биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлагани ва бу дадил қадам жаҳон ҳамжамияти томонидан мамнуният билан қабул қилингани алоҳида таъкидланди.
24 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида барча қуролли тузилмалар, шунингдек тинчлик, кишилар осойишталиги ва хавфсизлигини сақлашга бевосита масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари таклиф этилган мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда мамлакатдаги ижтимоий хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича илгари қабул қилинган ҳужжатлар ва Президент қарорлари атрофлича муҳокама этилди.
5 декабрь. Конституция қабул қилинганини байрам қилиш арафасида, Оқсарой қароргоҳида қатор ҳамюртларимизга юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
Президент маросим қатнашчилари билан яна бир муҳим сананинг - халқ, миллат, жаҳоннинг барча мусулмонлари учун муқаддас байрам бўлган Рамазон Ҳайити арафасида учрашиб турганини мамнуният билан изҳор этиб, уларни ва улар сиймосида барча халқларни кишилар қалбига энг олийжаноб ва соф ҳиссиётлар олиб кирувчи ушбу кун билан табриклади.
5 декабрь. Пойтахтдаги Туркистон саройида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10 йиллигига бағишланган тантанали мажлис бўлиб ўтди.
10 декабрь. Тошкетда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси иккинчи чақириқ ўнинчи сессияси иш бошлади. Парламент сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.