Таълим. Фан
13 январ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Истеъдодли ёшларнинг чет элларга бориб ўқишини қўллаб-қувватлиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умид" жамғармасини ташкил этиш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида" Қарор қабул қилди.
10 март. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
8 апрел. Тошкент Давлат Жаҳон тиллари университетида япон тили марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида очилган марказга Япония томони Қуёш чиқиш мамлакати ҳаётининг турли соҳаларига оид зарур адабиётлар, телевизорлар, аудио ва видео аппаратлар, кўпайтириш техникасини инъом этди.
8 май. Тошкентда "Давлат, оила ва тарбия муаммолари" мавзуида Республика конференсияси очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов конференсия иштирокчиларига табрик йўллади.
Май. Тошкентда "Мустақил Ўзбекистон: фалсафий ва ҳуқуқий фанларнинг долзарб муаммолари" мавзуида ИВ Республика илмий-назарий конференсияси бўлиб ўтди.
Май. Андижонда Бобур номидаги Халқаро жамғарма ҳамда унинг номи билан аталган Халқаро илмий экспедиция ташкил этилганининг беш йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
Май. Тошкентда Давлат Юридик институтида Марказий Осиё билан алоқалар бўйича ЕХҲТ Бюроси ташаббуси билан ташкил этилган инсон ҳуқуқлари бўйича курслар ўз фаолиятини бошлаб юборди.
10 июн. Тошкентда қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича Халқаро конференсия бўлиб ўтди. Унда йигирма мамалакатдан, шу жумладан, Австрия, Буюк Британия, Германия, АҚШ, Франсия, Швейцариядан олимлар ва мутахассислар иштирок этишди.
25 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Аҳолининг ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш, ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишларини яхшилаш тўғрисида" Фармон чиқарди.
Июл. Тошкентда "Ижтимоий фикр" жамоатчилик марказини ташкил эицҳ бўйича таъсис йиғилиши ўтказилди.
Бу марказ мустақил илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий муасса ҳисобланади. Унинг асосий мақсади ва вазифаси Ўзбекистонда ҳуқуқий, демократик давлат барпо этиш соҳасида амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдир.
30 сентябр. Ўзбекистон Рсепубликасининг Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги IX сессиясида қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди ва жорий этилди.
6 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни тарбиялаш тўғрисида" Фармон чиқарди.
11 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Хоразм Фанлар академиясини тиклаш тўғрисда" Фармон чиқарди. Қадимда "Маъмун" деб аталган бу академия фан, таълим ва маданият маркази ҳисобланиб, инсоният тарихида дастлабки илм марказларидан бири бўлган.
Ушбу Фармон илм-фанни ривожлантириш, халқимизнинг маънавий ва интеллектуал қадриятларини таклаш ҳамда қўпайтириш ҳақида қилинаётган ғамхўрликнинг ёрқин далилларидан бири бўлди.
17-18 ноябр. Тошкентда иқлим ўзгаришлари муаммолари бўйича БМТ Конвенсияси доирасида Марказий Осиё республикаларининг фаолиятига бағишланган Ҳалқаро семинар бўлиб ўтди.
30 декабр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Республика "Устоз" жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғисида" Қарор қабул қилди.
Маданият ва ижтимоий ҳаёт
3 январ. Ўзбекистон Республикасининг "Ўқитувчилар ва мураббийлар кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди. Қонун билан бу кун 1 октябр деб белгиланди ва байрам (дам олиш куни) ҳисобланади.
8 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида" Фармон чиқарди.
23 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди. Ушбу Фармон билан халқ ҳунурмандчилиги, тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги энг яхши асарлар учун Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди.
Январ. Парижда "Ислом, Франсия ва Европа: умумий келажагимизни қандай қурамиз" мавзуида Халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этишди.
10-17 феврал. Тошкентда "Наврўз арафасида-97" шиори остида Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган Республика театр санъати фестивали бўлиб ўтди.
11 март. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
20 март. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон миллий энсиклопедияси" Давлат илмий нашриётини ташкил этиш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
Март. Тошкеннтда Франсия маданият Уйи очилди.
26 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон чет эллар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар Жамияти кенгашини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармон чиқарди.
Май. "Ўзбекистон нашриёти Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" китобини ўзбек ва рус тилларида нашр этди.
Май. Андижонда Бобур номидаги Халқаро жамғарма ва шу буюк аждодимиз номидаги Халқаро илмий экспедиция ташкил этилганининг беш йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
16 июн Парижда Марини театрида "Буюк ипак йўли" спектакли билан Ўзбекистон маданият кунлари очилди. У Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллиги муносабати билан ЮНЕСКОнинг юбилей тадбирлари доирасида ўтказилди. Шу куни Бухоро ва Хивага бағишланган кўргазма очилди, ЮНЕСКО бош қароргоҳида Ўзбекистон санъат усталари консерти бўлди.
27 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига Миллий матбуот куни билан йўллаган табриги эълон қилинди.
30 июл. Давлат санъат музейида дўппилар кўргазмаси очилди. Унда бу қадимий бош кийимнинг энг ноёб турлари намойиш этилди.
26 август - 1 сентябр. Самарқандда Халқаро "Шарқ тароналари" фестивали бўлиб ўтди.
Август. Тошкентда "Жамият ва бошқарув" номли янги журналнинг биринчи сони чиқди. У Давлат ва жамият қурилиши академиясининг нашридир.
10 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" китобига бағишланган катта форматдаги рангли албом ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинди. Мазкур нашр катта ҳажмдаги ахборотни қамраб олган бўлиб, мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги асосий йўналишлар ва тамойилларни очиб беради.
12 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикаси "Тасвирий ойна" ижодий уюшмасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
5-12 октябр. Тошкентда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги маданият кунлари бўлиб ўтди.
19 октябр. Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди. Пойи Калон майдонида улкан театрлаштирилган томоша бўлиб ўтди, у ёрқин бадиий шаклларда Шарқнинг энг қадимги шаҳари тарихи, шаҳар меҳнаткашларининг бугунги куни ҳақида ҳикоя қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тантана иштирокчиларига табрик йўллади.
20 октябр. Хива шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди. Арк майдонида Хиванинг қадимий тарихи ва бунёдкорлик ишлари билан тўлибтошган бугунги куни ҳақида ҳикоя қилувчи театрлаштирилган томоша намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тантана қатнашчиларини шаҳар байрами билан қизғин қутлади.
20 октябр. Хивада "Хива ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди. Шунингдек, 9 октябрда Бухорода ўз ишини бошлаган "Башариятнинг илмий ва маданий мероси - учинчи минг йилликка" мавзуидаги Халқаро симпозиумнинг якуний мажлиси ўтказилди.
27 ноябр. Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Маҳкамаси "Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллигини нишонлаш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
23 декабр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Буюк рассом Камолиддин Беҳзоднинг 545 йиллик юбилейини байрам қилиш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
24 декабр. Темурийлар тарихи Давлат музейида Ўзбекистон музейлар Кенгашини ташкил қилиш ва унинг халқаро музейлар Кенгаши ИКОМга аъзо сифатида қабул қилинишига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш. Спорт.
12 феврал. Тошкентда "1997 йил - қариялар йили" шиори остида югуриш бўйича биринчи марта Республика мусобақалари бўлиб ўтди, Унда тўққиз вилоят, қорақалпоғистон Ресиубликаси ҳамда Тошкент шаҳридан ушбу спорт турининг барча ёшдаги шинавандалари иштирок этишди. Тошкент терма жамоаси мусобақа ғолиби бўдди.
25 март. Тошкентда "Маданий-билиш мақсадидаги туризм ва Ўзбекис-тонда ҳунарларнинг ривожланиши" БМТ лойиҳаси тақдимоти муносабати билан брифинг бўлиб ўтди.
10 июн. Тошкентда Республика реабилитация марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
22 июн. Тошкентнинг бош майдони "Мустақиллик"да катта спорт байрами - Олимпия югуриш куни бўлиб ўтди. Унда бутун Ўзбекистондан йиғилган 1700 га яқин жисноний тарбия ишқибозлари ва спортчилар иш-тирок этишди.
1 июл. Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейига совға сифатида "Олтин орден"ини топширди. У Осиё қитасида олимпия анъаналарини қарор топтириш ва бойитишга, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Осиё Олимпия кенгаши томонидан шу орден билан мукофотланган эди.
9-14 сентябр. Тошкентда "Ўзбекистон Президенти Кубоги" учун IV Халқаро теннис турнири бўлиб ўтди. Турнирнинг ёпилиш маросимида Президент Ислом Каримов сўзга чиқси. У турнир ғолиби инглиз Тим Хен-манга "Президент Кубоги"ни ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган швейца-риялик Марк Россега махсус совринни топширди.
17 сентябр. Тошкентда Ўзбекистон жаррохларининг юрак ва қон-"томир хасталикларини даволашга бағишланган II Республика илмий-амалий конференсияси очилди. Конференсия иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов табрик йўллади. Конференсия ишида МДҳ ва Болтиқбўйи давлатларнинг йирик олимлари ишнирок этишди.
24 сентябр. Тошкентда Халқаро "Екосан" жамғармаси ва "Осиё яшил белбоғи" Япония ҳаракати томонидан ташкил қилинган "ХХI аср бўсағасида экология ва саломатлик" мавзусида конференсия бўлиб ўтди. Ушбу ҳаракат фаоллари шу кунларда Ўзбекистонда бўлишди. Конференсия қатнашчилари ўша куниёқ Тошкент вилоятидаги Шредер номли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида боғ барпо этдилар. У Буюк Ипак йўлидаги бўлажак яшил белбоғ бўлиб, Бухоро ва Самарқандда давом эттирилади.
25-27 сентябр. Тошкентда "Буюк Ипак йўли" деб рамзий номланган учинчи Халқаро туристик ярмарка бўлиб ўтди. Ярмаркада 35 мамлакатдан етмишта туристик фирма иштирок этди.
28 сентябр-4 октябр. Андижонда "Буюк Ипак йўли" йўлдош турнири бўлиб ўтди. Унда 20 мамлакатдан катта ракетка усталари иштирок этишди.
Октябр. Бокс бўйича Будапештда бўлиб ўтган Жаҳрн чемпионатида андижонлик ўн тўққиз ёшли Руслан Чагаев финалда 91 кг гача бўлган вазн тоифасида 14:4 ҳисобида Кубанинг икки карра чемпиони Феликс Савонни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпиони бўлди.
6 декабр. Тошкентда Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг (ФПБ) Жаҳон боксерлар ассоциацияси (WВА)га қабул қилиниши ҳамда "Анатол-ринг" бокс клубининг ФПБга биринчи жамоа аъзоси сифатида қабул қилинишига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.