ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 1995 йил


Таълим. Фан

19 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

19 май. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Тошкентда "Исломни тадқиқ қилиш бўйича Халқаро марказ ташкил этиш тўрисида" Қарор қабул қилди.

31 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Тошкент давлат авиация институтини ташкил этиш тўрисида" Фармон чиқарди. 

7 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Навоий Давлат кончилик институтини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

2 сентябр. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг очилиш маросими бўлди. 

14 сентябр. Вазирлар Маҳкамаси "Тошкент Давлат университетига Мирзо Улуғбек номини бериш тўғрисида" Қарор қабул қилди. 

15 сентябр. Тошкентдаги "Туркистон" саройида М.Улуғбек номидаги Тошкент Давлат университети (ТошДУ) ташкил этилганлигининг 75 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. 

4 октябр. Бухорода "Ўзбекистоннинг дунё тараққиётидаги аҳамияти: Бухоро ва жаҳон маданияти" мавзуида Халқаро семинар иш бошлади. Бу анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Дания, Германия, Франсия, Полша, Россия ва бошқа мамлакатларнинг вакиллари иштирок этди. 

Ноябр. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Хоразмда туғилиб ўсган буюк тилшунос олим, шоир ва файласуф Абулқосим Аз-Замахшарийнинг 920 йиллигига бағишланган илмий конференсия бўлиб ўтди. 

Ноябр. Тошкентда тарихчилар, археологлар, санъацҳунослар, этнографларнинг Марказий Осиё ва Ҳиндистоннинг савдо, фан, маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлиги муаммоларига бағишланган Халқаро коллоквиум бўлиб ўтди. 

Декабр. Тошкентда "Сивилизация, мустақиллик ва инсон" мавзуида республика илмий-техникавий конференсияси бўлиб ўтди. 

Маданият ва ижтимоий ҳаёт

14 апрел. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Соғлом авлод учун" журналини ташкил этиш тўғрисида Қарор қабул қилди.

9 июн. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Свято-Успенский кафедрал соборида диний-маъмурий марказни ташкил этиш ва 1996 йилнинг ноябрида Ўрта Осиёдаги Рус православ черковининг 125 йиллигига бағишланган тантаналарни ўтказиш тўғрисида Фармойиш қабул қилди.

21 июл. Самарқандда ислом дунёсининг буюк маърифатчиси муҳаддис Имом Исмоил ал-Бухорий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш учун махсус жамғарма ташкил этиш бўйича таъсис конференсия бўлиб ўтди.

20 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармон чиқарди.

21 ноябр. Тошкентдаги "Туркистон" саройида Марказий Осиё мамлакатлари қардош халқлари маданияти вакиллари анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Асқар Ақаев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонов анжуман иштирокчиларига табрик йўлладилар. 

Декабр. Тошкетда "Ўзбекистон - Ветнам" жамиятининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш. Спорт. 

Январ. Тошкентда Халқаро қизил хоч қўмитасининг Марказий Осиё мамлакатлари учун доимий ваколатхонаси очилди. 

10-13 апрел. Тошкентда "Тиббиёт ва саломатлик-95" мавзуидаги Халқ-аро кўргазма бўлиб ўтди, унда 25 та мамлакатнинг тиббиёт ускуналари ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган юздан ортиқ фирма ва компаниялари иштирок этди. 

2 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Буюк Ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" Фармон чиқарди. 

16 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бутунжаҳон саломатлик ташкилоти бош директори Хироши Накажимани қабул қилди. 

29 август. Тошкентда Ўзбекистон Президенти Кубоги учун теннис бўйи-ча иккинчи Халқаро турнир очилди. Унда 14 та мамлакатдан келган спорт-чилар қатнашди. Турнир марокашлик теннисчи Карим Аламий ғалабаси билан якунланди. 

2 сентябр. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Биринчи Марказий Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Декабр. Копенгагенда (Дания) оналик ва болаликни муҳофаза этиш масалаларига бағишланган Халқаро семинар бўлиб ўтди, унинг ишида Ўзбе-кистон тиббиётчиларидан иборат делегация ҳам иштирок этди. 

Декабр. Тошкентда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика урология маркази очилди.