ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 1995 йил


23-24 февраль. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг I сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Президент Ислом Каримов Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг асосий тамойиллари ҳақида маъруза қилди.  

26 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ваколатлари муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш масаласига бағишланган Умумхалқ референдуми бўлиб ўтди.


29 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга президентлик ваколатлари муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтирилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди. Халқ ишончининг ушбу мандатини давлат раҳбарига Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш бўйича Марказий комиссия раиси Қудратилла Аҳмедов 26 мартда бўлиб ўтган Умумхалқ референдумининг якунлари асосида топширди.  

1 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши тўғрисида" Фармон чиқарди.  

31 август. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис III сессиясида қабул қилинган "Меҳнат шуҳрати" орденини таъсис этиш тўрисида"ги Қонунини эълон қилди.  

31 август. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис III сессиясида қабул қилинган "Шон-шараф" орденини таъсис этиш тўрисида"ги Қонунини эълон қилди.  

15 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 30 августдаги қарорига биноан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ҳарбий доктринаси" эълон қилинди.  

26 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "1996 йилни Амир Темур йили" деб эълон қилиш тўрисида" Фармон чиқарди.