25 январь. Ўзбекистон Министрлар Советининг 25 январь куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон ССРни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг 1989 йилги давлат плани ҳамда республика давлат бюджетининг бажарилиш якунлари кўриб чиқилди, иқтисодиётни соғломлаштиришнинг долзарб ма- салалари муҳокама қилинди. Йиғилишда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов маъруза қилди.
18 апрель. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов СССР Президенти М. Горбачев раислигида ўтган СССР Федерация Кенгаши билан Президентлик кенгашининг қўшма мажлисида мамлакат иқтисодиётини бошқариб туриладиган бозор хўжалигига ўтказиш имкониятлари ва йўллари муҳокамасида сўзга чиқди.
11 май. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримовнинг «Республика аҳолиси шахсий хўжалигидаги моллар ва паррандаларни ем-хашак билан таъминлаш ҳамда уларда чорвачилик маҳсулотини кўпайтириш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.
15 май. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов республикадаги ёш иқтисодчи олимлар билан учрашди. Суҳбат республиканинг бўлажак иқдисодий мустақиллиги масалаларига, бозор муносабатларига ўтишга тайёргарлик кўриш муаммоларига бағишланди.
11 июнь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузурида хомашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ҳамда уларни сотиш бош бошқармаси — «Узглавлегснабсбыт»ни ташкил этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
16 июнь. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетида республиканинг иқтисодий мустақилликка ва бошқариладиган бозор иқтисодиётига ўтиши масалаларига бағишланган кенгаш бўлди. Кенгашда Ўзбекистон ССР Президенти, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби Ислом Каримов нутқ сўзлади.
25 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон ССР Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш министрлигини Ўзбекистон ССР Министрлар Кенгаши ҳузуридаги Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш республика давлат-кооператив маркази («Узбытцентр»)га айлантириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
28 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Тошкентдаги «Красновосточное» трамвай-троллейбус комплекси жамоаси билан учрашди.
6 октябрь. Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлисида 1990 йилги мева ва сабзавот маҳсулотларини йиғиштириб олиш, харид қилиш, етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ масала кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов иштирок этди.
13 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Молия, Ижтимоий таъминот, Адлия, Савдо, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат режалаш комитети, Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар комитети, Давлат нарх комитети, Давлат ҳисоб комитети, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон маиший хизмат кўрсатиш маркази, Ўзбекистон касаба уюшмалари республика кенгаши, Ўзбекистон давлат банки, Ўзбекистон давлат саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик саноат банки ва бошқа идоралар раҳбарлари ва мутахассислари, республиканинг етакчи иқтисодчи олимлари иштирокида кенгаш ўтказди.
7 декабрь. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Компартияси XXII съездида республикадаги ижтимоий-сиёсий вазият ҳамда иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказишга тайёргарлик борасидаги вазифалар тўғрисида маъруза қилди.
8 декабрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон ССР деҳқончилик саноат комплекси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон ССР Давлат режалаштириш қўмитасини Ўзбекистон ССР иқтисодиёт қўмитасига айлантириш тўғрисида»ги фармонларга имзо чекди.
29 декабрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов раислигида Вазирлар Маҳкамасининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, концернлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ижроия қўмиталарининг, Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг раислари иштирокидаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда 1990 йилни якунлаш ҳамда 1991 йилнинг биринчи чорагида республика халқ хўжалиги барқарор ишлашини таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари кўриб чиқилди.