ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 2007 йил


12 февраль. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбарининг маърузасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш натижасида иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатлари, инфлация даражасининг пасайиши ва халқ фаровонлигининг ошиши тенденсиялари мустаҳкамланганлиги қайд этилди.
Энг аввало, иқтисодиётнинг барқарор ва мувозанатлаштирилган ўсишини таъминлаш, энг муҳим тармоқларни янада таркибий жиҳатдан ўзгартириш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, шу жумладан, буни тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига амалга ошириш, иш ҳақлари ва аҳоли турмуши сифатини муттасил ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай иш муҳитини яратиш, хусусий мулкчиликни мустаҳкамлаш, банк-молия тизимида ва коммунал хўжаликда ислоҳотларни чуқурлаштириш ана шулар жумласидандир.

27 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Акира Амарини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон Японияни ишончли ва яқин ҳамкор мамлакат сифатида билишини, ўзаро алоқалар барча соҳаларда изчил ривожланаётганини таъкидлади.

1 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Генерал Моторс-ДАЕWОО Ауто анд Течнологй (ГМДАТ) компанияси президенти Майкл Грималдини қабул қилди.

Оқсаройда бўлган учрашувда Майкл Грималди ГМДАТ компанияси ўзбекистонлик шериклари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Музокарада "ЎзДЕУавто" аксиядорлик жамияти билан ГМДАТ ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, биргаликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятларига доир масалалар муҳокама қилинди.

10 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси саноат ва энергетика вазири Виктор Христенкони қабул қилди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда юксак суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Ўзаро ҳамкорликни олий даражага кўтаришда мамлакатларимиз ўртасида 2005 йили имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

В.Христенко Президентимизга самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, газ-транспорт магистралларини замонавийлаштиришда ўзаро ҳамкорлик мамлакатларимиз манфаатига мос келишини таъкидлади.

30 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президенти Девонининг мамлакатимиз Мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлиси бўлди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли" мавзуида маъруза қилди. Давлатимиз раҳбари истиқлол йилларида мамлакатимиз, халқимиз босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлини батафсил, чуқур таҳлил қилди. Келгусида олдимизда турган вазифаларни аниқ белгилаб берди.

28 сентабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 28 сентабр куни Оқсаройда Халқаро телекоммуникация иттифоқи Бош котиби Хамадун Турени қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларини компютерлаштириш ва уларга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида мазкур халқаро ташкилот билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади.

9 октабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 октабр куни Оқсаройда “Генерал Моторс Эуропеъ"" (“ГМЕ”) компанияси президенти Карл Петер Фостер ва “GM Daewoo Auto & Tehnology" (“ГМДАТ”) компанияси президенти Майкл Грималдини қабул қилди.

31 октабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 31 октабр куни Оқсаройда Осиё тараққиёт банки президенти Харухико Куродани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон дунёдаги аксарият йирик халқаро молия муассасалари билан алоқа ўрнатганини, лекин Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

16 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 16 ноябр куни Оқсаройда Япониянинг “Isuzu Motors" компанияси раиси Ида Ёшинори раҳбарлигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

- Ўзбекистон Япония билан ривожланиб бораётган иқтисодий ҳамкорликни юксак қадрлайди, - деди мамлакатимиз раҳбари. - Жумладан, сизнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга ошираётган ишларингиз мамлакатларимизнинг иқтисодий муносабатларини ривожлантиришга муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

11 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 декабр куни Оқсаройда Малайзиянинг “Petronas" корпорацияси президенти Тан Сри Дато Сри Мохд Ҳасан Мариканни қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, уни ишончли шерик деб билишини таъкидлади.

- Сизнинг Ўзбекистонга ташрифингиз ҳамкорлик изчил давом этиши ва унинг истиқболи порлоқ эканидан яна бир далолатдир, - деди Ислом Каримов.

12 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 12 декабр куни Оқсаройда Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, молия ва иқтисодиёт вазири Квон О Кюни қабул қилди.

- Сизнинг ташрифингиз Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганининг яна бир тасдиғидир, - деди мамлакатимиз раҳбари. - Биз Корея Республикасини Ўзбекистоннинг ишончли шериги, деб биламиз.