ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 2004 йил


15 январь. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2004 йил 15 январни авиафалокатда ҳалок бўлганлар учун мотам куни деб эълон қилишга қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, 13 январ куни Тошкент аеропортида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг Термиз - Тошкент маршурути НУ 1154 рейсини бажараётган ЯК - 40 самолёти билан авиафалокат юз берди. Фалокат натижасида 37 киши, шу жумладан 5 та экипаж аъзоси ҳалок бўлди.
  
29 январь. Тошкент вилояти Кенгаши халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вазирликлар ва ташкилотлар, Тошкент вилоятининг Олий Мажлис депутатлари иштирок этди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

29 март. Расмий хабарлар.

2004 йил 24 мартга ўтар кечаси ва шу куни эрталаб Тошкент шаҳрида бир қатор террористик ҳаракатлар содир этилди.

Чорсу бозори худудида "Болалар дунёси" дўконига кираверишда портлаш содир этилди. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлардан бири шу дўкон қоровули эди. Иккинчисининг шахси аниқланяпти. Етти киши турли даражадаги тан жароҳатини олди.

29 апрель. Тошкентда Ўзбекистон Республикасини Олий Мажлиси иккинчи чақириқ 14 сессияси ўз ишини бошлади.

25 май. Андижон вилоят халқ депутатлари кенгашиннг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

1 июнь. Сурхондарё вилоят халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

9 июль. Самарқанд вилоят ҳалқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

30 июль. Тошкент шаҳрида содир этилган террористик ҳаракатлар бўйича ташкил этилган ҳукумат комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Комиссия мажлисида тегишли хизмат ва ташкилотларнинг портлаш билан боғлиқ ҳолатлар таҳлили ва уларни аниқлашнинг аниқ чора - тадбирлари ҳақидаги маълумотлар тангланди. Содир этилган террористик ҳаракатларнинг сабабини ва бажарувчиларни аниқлаш амалга ошириш бўйича ҳаракат режаси қабул қилинди.

31 июль. Оқсарой қароргоҳида Тошкент шаҳрида содир этилган торрористик ҳаракат муносабат билан тузилган ҳукумат Комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов олиб борди.

26 август. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ ўн бешинчи сессияси ўз ишини бошлади.

27 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташкил этилди.

6 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бўлди.

11 октябрь. Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси ташкил этилди.

15 октябрь. Фарғона вилоят халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

2 декабрь. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ ўн олтинчи сессияси ўз ишини бошлади.