10 январь. Президент Ислом Каримов «Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
11 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги йўллади.
1 апрель. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбарининг маърузаси «Мамлакатимизнинг тараққиёти, эл-юртимиз фаровонлиги, Ватанимизнинг обрў-эътиборини янада ошириш йўлида меҳнат қилиш – муқаддас бурчимиз» сарлавҳаси билан матбуотда чоп этилди.
10 апрель. Президент Ислом Каримов «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
18 апрель. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги Ўзбекистон Республикасининг конунини тасдиқлади.
22 апрель. Президент Ислом Каримов «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
22 апрель. Президент Ислом Каримов Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
25 апрель. Президент Ислом Каримов «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
26 апрель. Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент И. Каримов нутқ сўзлади.
30 апрель. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
9 май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳукумат аъзолари, сенаторлар ва депутатлар, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
– Бугун ҳалқимиз Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 68 йиллигини, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонламоқда, – деди Ислом Каримов. – Айни шу кунларда барча-барча юртдошларимиз ўз инсоний бурчларини бажо этиб, Ватанимиз озодлиги, мусаффо осмон учун жон бериб, қурбон бўлганларнинг муқаддас хотираси олдида бош этиб таъзим қилади.
Биз бугун шундай шиддат билан ўзгариб, ён-атрофимизда қарама-қаршилик, хавф-хатарлар кучайиб бораётган нотинч замонда яшаётганимизни кузатиш ва англаш қийин эмас.
Шулар ҳақида гапирар экан, Президентимиз Афгонистонда ўттиз йилдан кўпроқ давом этаётган уруш ҳозирги кунда бизнинг ҳудудимизда, бутун Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликка энг катта хавф-хатар эканини алоҳида таъкидлади.
– Менинг истагим: ана шу гўзал ва бетакрор юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон бахтли бўлсин, ҳар қайси оилага тинчлик-хотиржамлик, файзу барака доим ёр бўлсин, - деди пировардида Ислом Каримов.
12 июнь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
19 июнь. Президент Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бўлди.
Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига сафарини «Жиззах пластекс» Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси фаолияти билан танишишдан бошлади.
Замонавий технологиялар билан жиҳоз- ланган ушбу фабрика мамлакатимизда енгил саноатни изчил тараққий эттириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг яна бир амалий натижасидир, - деди Ислом Каримов.
Давлатимиз раҳбари енгил саноатни ривожлантириш орқали пахта толасини қайта ишлаш кўрсаткичларини мунтазам равишда кенгайтириш масаласининг аҳамиятига атрофлича тўхталди.
Президентимиз ҳар бир шаҳарнинг бош режаси устида ишлашда узоқ истиқболни ўйлаб иш юритиш лозимлигини таъкидлади. Шаҳарда айланма ҳалқа йўлини барпо этиш, кўп тасмали магистраль йўлларни қуриш, коммуникацияларни ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш, замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.
Юртбошимиз Пахтакор туманидаги «Жавлонбек» фермер хўжалиги далаларида бўлиб, фермерлар ва вилоят фаоллари билан суҳбатлашди. Мулоқот чоғида ғалла ҳосилини қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш чораларини кўриш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Президентимиз Ислом Каримов шу куни Сирдарё вилоятига келди. Оқолтин туманидаги «Авазбек Умаров» фермер хўжалиги даласида бўлиб, фермерлар билан суҳбатлашди.
– Ғаллачилик ва пахтачиликда муҳим бўлган кунларда деҳқонларимизга ҳорманг, дейиш, уларга куч-қувват тилаш менга катта мамнуният бағишлайди, — деди давлатимиз раҳбари. - Сиз каби инсонларнинг фидойилиги билан мамлакатимиз улкан ютуқларга эришмоқда.
Президентимиз Ислом Каримовнинг Жиззах ва Сирдарё вилоятларига сафари давомидаги учрашув ва мулоқотлар мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини ва Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилаётганини яққол кўрсатади.
26 июнь. Президент Ислом Каримов касб байрами муносабати билан республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.
22 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
22 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг Фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
23 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ҳодимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
23 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ҳодимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
23 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
31 август. Президент Ислом Каримов Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида халқимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизни ёд этиш маросимида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари уламолар, жамоатчилик вакиллари билан суҳбатда бугунги кунда мамлакатимиз ва жаҳонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, олдимизда турган муҳим вазифалар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шу куни Президентимиз Ислом Каримов Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
31 август. Президент Ислом Каримов пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади.
20 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
27 сентябрь. Халқ депутатлари Қашқдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.
– Қашқадарё, ҳақиқатан ҳам. бағри дарё, беқиёс ўлка. Бу воҳа одамлари билан бирга ишлаш насиб этгани, ҳаётимнинг энг жўшқин, энг ҳаракатчан даврида мард ва танти Қашқадарё аҳли билан бир тану бир жон бўлиб меҳнат қилганим, менга шундай ҳаёт мактабини ўташ бахтини бергани учун тақдирдан миннатдорман, - деди Президент.
Давлатимиз раҳбари шу куни Касби туманидаги «Шоназар ота Авазмуродов» фермер хўжалиги далаларида фермерлар билан мулоқотда бўлди. - Бу йил пахтадан мўл ҳосил етиштирилди, - деди Юртбошимиз. - Бу соҳада эришаётган муваффақиятларимизни чуқур таҳлил қиладиган бўлсак, авваламбор, ерни ҳақиқий эгаларига топширганимиз, фермерларимизда эгалик ҳисси шакллангани, деҳқонларимиз унумли меҳнат қилиши учун яратилаётган кенг шарт-шароит ва имкониятлар бугунги ютуқларимизнинг муҳим омили бўлмоқда. Ислом Каримов пахтачиликда ҳудуд иқлими ва тупроқ шароитига мос серҳосил, сифатли тола берадиган янги навларни яратиш масаласига алоҳида тўхталди.
4 октябрь. Президент Ислом Каримов «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
7 октябрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
23 октябрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
6 декабрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди.
Авваламбор, бугун мана шу муҳташам залда сиз, азизларни Конституция куни билан табриклаб, сизларга чуқур ҳурматимни изҳор этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, янги-янги омадлар тилашга ижозат бергайсиз, - деди Ислом Каримов. - Сиз, муҳтарам юртдошларимизни давлат мукофотлари билан шу байрам арафасида қутлаш, табриклаш яхши бир одатга, анъанага айланиб қолди.
Сўнгра Президентимиз Ислом Каримов давлат мукофотларини тантанали равишда топширди.
Бугун мен сизларнинг очиқ чеҳрангиз, бахтиёр кўзларингизни, сизлардаги баланд руҳни кўриб, очиғини айтсам, гўёки ўзим ҳам мукофот олгандек хурсанд бўлиб турибман, - деди Президентимиз. - Менинг ниятим, тилагим битта: кўксингизга ярашиб турган бу мукофотлар барчангизга буюрсин, сизларни янги-янги зафарларга руҳлантирсин.
6 декабрь. «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат номояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.
Президент Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди ва кириб келаётган янги - 2014 йилни мамлакатимизда «Соғлом бола йили» деб эълон қилишни таклиф этди.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу тантанадаги маърузаси «Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир» сарлавҳаси билан матбуотда чоп этилди.
19 декабрь. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.
– Бугунги кунда бутун мамлакатимизда бўлгани каби, Сурхондарёда ҳам эътиборга лойиқ беқиёс ўзгаришлар юз бермокда, - деб таъкидлади Юртбошимиз. - Кейинги йилларда барпо этилган замонавий корхоналар, коммуникация тармоқлари, хизмат кўрсатиш инфратузилмалари, ижтимоий соҳа объектларини - янги-янги мактаблар, лицей ва коллежлар, мусиқа ва санъат мактаблари, соғлиқни сақлаш ва спорт масканларини қурганда, бу кўҳна ва бетакрор замин янада гўзал ва обод бўлиб бораётганига ишонч ҳосил қиламиз.
Ислом Каримов вилоятда эришилган ютуқларни қайд этиш билан бирга, йўл қўйилган айрим камчилик ва нуқсонлар, мавжуд муаммолар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Президентимиз шу куни «Хайратон» чегара мажмуасига ташриф буюриб, офицер ва аскарлар билан мулоқотда бўлди.
20 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси фукароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
25 декабрь. Президент Ислом Каримов «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
26 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқдаш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
27 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини тасдиқлади.
27 декабрь. Президент Ислом Каримов «Экологик назорат тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
27 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
31 декабрь. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги эълон қилинди.