ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 2006 йил


9-10 январь. Ўзбекистон Республикаси ҳамда Эрон Ислом Республикаси ўтасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича давлатлараро қўшма комиссиянинг еттинчи мажлиси бўлиб ўтди.

10 февраль. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуурлаштиришнинг муҳим устувор ё`налишларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ма`руза қилди.

- 2005 йил якунлари ҳақида гапирар эканмиз, - деди Президентимиз, - шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, ўтган йилда деярли барча макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича прогноз ҳажми ва кўрсаткичларига эришилди, аксарият кўрсаткичларнинг эса сезиларли даражада ошириб бажарилиши та`минланди.

7-10 март. Ўзбекистон Республикаси ҳамда Ҳиндистон Республикаси ўтасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича давлатлараро қўшма комиссиянинг олтинчи мажлиси, ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик масалалари бўйича Ишчи гуруҳининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

21-25 март. Прага шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Чеҳия Республикаси ўтасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича давлатлараро қўшма комиссиянинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

6 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вице-президенти Шигео Кацуни қабул қилди.

Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги алоқаларга 1993 йилда асос солинган. Ушбу халқаро молия институти билан мамлакатимиз савдо сиёсати, корхоналарни замонавийлаштириш, молия, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

25 апрель. Савдо ва саноат масалалари бўйича Ўзбекистон-Британия ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

16-20 май. Иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Япония давлатлар ўртасида саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди.

7-9 июнь. Сиан шаҳрида "Буюк ипак йўли 2006" Евроосиё инвестисион форуми бўлиб ўтди.

22 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 22 июн куни Оқсаройда Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси бош директори Абдулваҳоб Аҳмад ал-Бадерни қабул қилди.

- Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани ва икки томон учун ҳам манфаат келтираётгани мамнуният бағишлайди, - деди Ислом Каримов.

Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ривожланаётган араб давлатларига молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида 1961 йилда ташкил этилган. Кейинги даврда мазкур жамғарма Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари билан сармоявий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирди.

18 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 18 август куни Оқсаройда Марокаш Подшоҳлиги қишлоқ хўжалиги, тараққиёт ва денгиз балиқчилиги вазири Муҳаммад Лансерни қабул қилди.

- Мамлакатларимиз жуғрофий жиҳатдан бир-биридан узоқ бўлса-да, муштарак жиҳатларимиз кўп, - деди Ислом Каримов. - Маданиятларимизнинг яқинлиги, бир динда эканлигимиз шулар жумласидандир.