|
Мажмуа раҳбари – Темир Ширинов 1950 йил 10 мартда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. Маълумоти олий. 1972 йилда Термиз Давлат педагогика институтини тарихчи-археолог мутахассислиги бўйича тамомлаган, тарих фанлари доктори, профессор. Темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганиш Ассоциацияси (Франция) Вице–президенти Германия археология Институти ҳақиқий аъзоси, Токио Соко Университети (Япония) олий мукофоти совриндори, Варшава (Польша) университети Олтин медали соҳиби. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган, “Фан арбоби” фахрий унвонига сазовор бўлган. Меҳнат фаолиятини 1972 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институтида лаборант лавозимидан бошлаган. 1976–1979 йилларда СССР Фанлар академияси Археология институти Ленинград бўлимининг аспирантурасида таҳсил олган. 1979–1989 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институтида кичик, катта илмий ходим лавозимларида ишлаган. 1989–1992 йилларда Россия Федерацияси Фанлар академияси Археология институти докторантурасида ўқиган. 1993–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти директори лавозимида фаолият кўрсатган. 2004 йилдан 2011 йилга қадар Самарқанд давлат университети ректори, 2011–2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, 2013 йилдан 2016 йилга қадар Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти «Ўзбекистон тарихи, маънавият, социология ва маданият асослари” кафедраси мудири лавозимларида меҳнат фаолиятини давом эттирган. 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланган. 2016–2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси лавозимида фаолият кўрсатган. 2017 йилдан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуа раҳбари. Оилали, икки нафар фарзанди ва набиралари бор.
|
|
Мажмуа раҳбарининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси – Алишер Ишматов 1962 йил 1 август куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Ихтисослиги - инженер-механик. Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида инженер лавозимида бошлаган ва 1986-1992 йилларда институт аспиранти, кичик илмий ходими, илмий ходими; 1992-1996 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти доценти; 1996-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида бўлим бошлиғи, директор ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2003-2005 йилларда “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти “ШАК” филиалида АКТ гуруҳи раҳбари, 2005-2006 йилларда – “Интеразия” МЧЖда директор ўринбосари, директор; 2006-2007 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтининг Ахборот-аналитик маркази раҳбари, Институт бошлиғи ўринбосари; 2007-2012 йилларда Ўзбекистон ахборотлаштириш ва алоқа агентлиги Республика ахборот-кутубхона маркази директори; 2012-2016 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида директор ўринбосари; 2016–2017 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти доценти, ахборот-ресурс маркази директори лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилдан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида реставрация бўлими мудири лавозимида ишлаган. 2018 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг музей директори лавозимига тайинланган. 2019 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
|
|
Мажмуа раҳбарининг илмий-ижодий фаолият бўйича ўринбосари |
|
Мажмуа раҳбарининг молия-хўжалик фаолият бўйича ўринбосари – Рихсивой Мухамедов 1947 йил 15 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1970 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1976 йилда – Тошкент олий партия мактабини тамомлаган. Мутахассислиги – бухгалтер-иқтисодчи, сиёсатшунос. Меҳнат фаолиятини 1964 йилда Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси савдо бошқармасига қарашли магазин кичик сотувчиси лавозимидан бошлаб, шу ерда сотувчи, катта сотувчи бўлим бошлиғи лавозимларида давом эттирган. 1970-1971 йиллар ВНИИКС илмий текшириш институтида илмий ходим лавозимида ишлаган. 1971–1974 йилларда Ўзбекистон КП МҚ Ишлар бошқармасида иқтисодчи, 1976–1984 йилларда Ўзбекистон ЛКСМ МҚ ишлар бошқарувчиси, 1984–1990 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси президентининг ўринбосари, 1990–1991 йилларда Ўзбекистон Министрлар Кенгаши ишлар бошқармасида хўжалик бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 1991–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармасида: Ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ишлар бошқармасига қарашли қурилаётган бинолар ва иншоотлар директори, Ишлар бошқармаси моддий-техник таъминоти бўйича хўжалик ҳисобидаги идора директори лавозимларида ишлаган. 2004–2006 йилларда «Нефтегазстройкомплект» АЖда бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, АЖ бошқарув раиси бўлган. 2006–2010 йилларда «Мурувват агросаноат» қўшма корхонаси директори маслаҳатчиси, 2010–2014 йилларда «Манзарали боғдорчилик ва гулчилик» АЖ директорининг маслаҳатчиси лавозимларида фаолиятини давом эттирган. 2017 йилдан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуа раҳбарининг молия-хўжалик фаолият бўйича ўринбосари. Оилали, 4 нафар фарзанди ва набиралари бор. |