ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 1998 йил


7 январь. Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан 1997 йил 26 декабрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси "Божхона кодекси" эълон қилинди. Божхона кодекси Олий Мажлис қарори билан 1998 йил 1 январдан кучга киритилди.  

2 февраль. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Оила" Республика илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида" Қарор қабул қилди.


15 май. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис IX сессиясида қабул қилинган "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди ва кучга киритилди.  

16 июнь. Тошкентда "Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги роли" мавзуида Марказий Осиё минтақавий учрашуви бўлди. Учрашувда давлат органлари, жамоат бирлашмалари раҳбарлари, Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон парламентарийлари, халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда Ўзбекистондаги бир қатор давлатларнинг фавқулодда ва мухтор элчилари, Буюк Британия, Норвегия, Россия, Туркия, АҚШдан хотин-қизлар масалалари бўйича экспертлар иштирок этди.

17 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти "Эл-юрт ҳурмати" орденини таъсис этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.

9 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Хотин-қизларнинг оила, давлат ва ижтимоий қурилишдаги ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш мақсадида, 1999 йили Аёллар йили деб эълон қилиниши муносабати билан Республика комиссияси тузиш тўғрисида" Фармон чиқарди.