Январ. БМТ қочоқлар ишлари бўйича Олий Комиссарининг Термиздаги бошқармаси Термиз Давлат университетида марказ очди.
27 январ. Америка қўшма Штатларининг янга сайланган Президенти Жорж Бушнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга йўллаган телеграммаси матбуотда эълон қилинди. Президент ўз телеграммасида қўшма Штатлар Президенти лавозимига сайланиши муносабати билан йўлланган табрик учун самимий миннатдорчилик сўзлари изҳор этган.
14 июн. Ўзбекистон Республикаси "Шанхай форуми"га аъзо бўлди.
28 ноябр. Президент Ислом Каримовга бизнинг мамлакатимизда Фавқулодда ва Мухтор элчи бўлиб тайинланган Швейцария Конфедерацияси, Қувайт давлати, Бангладеш Халқ Республикаси, Корея Халқ-Демократик Республикаси вакиллари, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги вакили ишонч ёрлиқларини топширдилар.
28 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Афғонистонга 2000 минг тоннадан ортиқ инсонпарварлик юкларини юборди. Унинг таркибида - 1239 тонна ун, шунингдек дори-дармонлар, болалар учун озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва чодирлар мавжуд.
14 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Буюк Британия мудофаа вазири Жеффри Хунни қабул қилди.
4 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Америка Қўшма Штатлари мудофаа вазири Доналд Рамсфелдни қабул қилди.
Учрашувда минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият муҳокама этилди, хусусан, Афғонистондаги вазият ва у ерда ўтказилаётган террорчиликка қарши амалиётлар тилга олинди. Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий-техник масалалар бўйича фикр алмашдилар.
8 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида мамлакатимизга хизмат сафари билан ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Колин Пауллни қабул қилди.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатлар, минтақавий хавфсизлик, Афғонистонда давом этаётган террорчиликка қарши амалиётлар ва ўзаро манфаатли бўлган қатор масалалар бўйича фикр алмашилди. Хусусан, томонлар демократияни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, матбуот эркинлигига тегишли масалаларни муҳокама қилдилар. Томонлар кўплаб халқаро масалалар, хусусан, террорчиликка қарши амалиётларнинг бориши ва натижалари борасида тўла ҳамфикрликка эришдилар.