Таълим. Фан
19 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "1994 йилни Мирзо Улуғбек йили деб эълон қилиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
Июн. Истамбулда Улуғбекнинг 600 йиллиги ҳамда Кандил расадхонасининг 125 йиллигига бағишлаб Туркияда ва ислом оламида фан ва технология бўйича Халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Симпозиум ишида Ўзбекистон олимлари ҳам иштирок этди.
2 сентябр. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ташкил этилди.
28 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармон чиқарди.
Сентябр. Жиззахда олий ҳарбий билим юрти очилди.
13 октяр. Тошкентда Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган "Мирзо Улуғбек ва унинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси" мавзуида Халқаро илмий конференсия очилди. Конференсия иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов табрик йўллади.
Октябр. Тошкентда Ўрта Осиёни ўрганиш бўйича Франсия институти ташкил этилди.
8 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Самарқанд Давлат чет тиллар институтини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
25 ноябр. Тошкентда Миср фан ва таълим маркази очилди.
Ноябр. Тошкентда мустақиллик мафкурасига бағишланган биринчи Республика илмий-назарий ва амалий конференсияси бўлиб ўтди.
Маданият ва ижтимоий ҳаёт
1-11 январ. Теҳронда ХИИ Халқаро кинофестивал бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон филмлари биринчи марта намойиш этилди. Фестивалда ўзбек кинемотографчиларидан режиссёр М.Қаюмовнинг "Исмоил Бухорий", Н.Маҳмудовнинг "Баҳоуддин Нақшбанд" ҳужжатли филмлари ва 1945 йилда Н.Ғаниев суратга олган "Тоҳир ва Зуҳра" бадиий филми намойиш этилди.
3 январ. Ўзбекистон аҳолиси илк бор олис Ҳиндистондан бевосита узатилган телевизион дастурни томоша қилди. Бу дастур Деҳлидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ҳиндистонга ташрифини ёритувчи репортаж билан очилди.
4 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Адабиёт, санъат ва архитектура соҳасида 1994 йилги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотини бериш тўғрисида" Фармон чиқарди.
Март. Тошкентда Украинанинг "Баткившина" маданий маркази тузиилди.
Март. Тошкентда "Наврўз, ёшлик, дўстлик" шиори остида ўқувчи ёшларнинг Халқаро байналмилал фестивали бўлиб ўтди.
23 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Республика Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
Апрел. Боннда "Германия-Ўзбекистон" жамиятининг таъсис конференсияси бўлиб ўтди.
25-29 май. Тошкентда Халқаро модалар ярмаркаси бўлиб ўтди.
Май. Тошкентда Европа кунлари бўлиб ўтди.
Май. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги теннис бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Кубоги мусобақаларига бағишланган маркаларни почта муомиласига чиқарди.
1-3 июн. Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари Болалар фолклор-етнографик фестивали бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов унинг иштирокчиларига табрик йўллади.
Июн. Куала-Лампурда (Малайзия) Халқаро ислом маданияти фестивали бўлиб ўтди. Фестивал давомида Ўзбекистон кунлари ҳам бўлиб ўтди.
3 октябр. Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройида Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг "Ипак йўли" Халқаро конференсияси очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов унинг иштирокчиларига табрик йўллади. Халқаро учрашув ўз ишини 6 октябрда Самарқандда тугаллади. Шу ерда "Ипак йўли бўйлаб сайёҳлик бўйича Самарқанд Декларацияси" қабул қилинди.
6 октябр. Нукусда буюк олим, атоқли астроном Муҳаммад Тарағай Улуғбек ҳайкали очилди.
15 октябр. Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейи тантаналари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.
24 октябр. Парижда ЮНЕСКОнинг мажлислар ўтказиладиган залида "Улуғбек ва буюк Темурийлар даври" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди ҳамда "Улуғбек ва анъанавий санъат" кўргазмаси очилди.
7 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Миллий қадриятларни тиклаш ва маданиятни юксалтириш, Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросини ўрганиш ва тарғиб қилишдаги фидокорона хизмати учун республика маданият ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.
3 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "1994 йил учун адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларини бериш тўғрисида" Фармон чиқарди.
29 декабр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини байрам қилиш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
Соғлиқни сақлаш. Спорт.
25 феврал. Ўзбекистонлик халқаро тоифадаги спорт устаси, фристайл бўйича Жаҳон чемпиони ва кубоги соҳиби Лина Черязева Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ қишки Олимпия ўйинларида чемпион бўлганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. қишки олимпиадалар тарихида биринчи марта чемпион шарафига мустақил Ўзбекистон Респуб-ликасининг Давлат Мадҳияси янгради.
14 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов XVII қишки Олимпия ўйинлари қатнашчиларини мукофотлаш тўғрисида Фармон чиқарди.
13 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ХОқ Президенти Хуан Антонио Самаранч раҳбарлигидаги Халқаро Олимпия қўмитаси делегациясини қабул қилди.
3 май. Тошкентда "Буюк Ипак йўли" номи остида теннис бўйича Халқаро мусобақа очилди. Мусобақада 22 мамлакатдан спортчилар қатнаш-дилар.
14 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Республикада дори-дармон воситаларини сотишни тартибга солиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
27-30 сентябр. Тошкентда "Тиббиёт-94" Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
3 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бу-тунжаҳон туристик ташкилоти бош котиби Антонио Энрикес Савинякни қабул қилди.
14 октябр. Тошкентда педиатрларнинг иккинчи Халқаро конгресси очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов конгресс X иштирокчиларига табрик йўллади.
17 октябр. Тошкент аеропортида Хиросимада ўтказилган XII Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни кутиб олиш маросими бўлди. Спортчиларимиз 10 та олтин, 11 та кумуш ва 19 та бронза - жами 40 та медални қўлга киритдилар.