ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 1999 йил


Таълим. Фан

Январ. Хивада Хоразм воҳасининг ижтимоий-екологик ривожланиши муаммолари ва истиқболларига бағишланган Халқаро конференсия бўлиб ўтди. 

Январ. Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Давлат университетида "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ва университет таълими истиқболлари" мавзуида Республика илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

10 феврал. "Туркистон" газетаси мухбирининг саволларига Президент Ислом Каримов жавобларидан келиб чиқувчи ёшларни маънавий-аҳлоқий руҳда тарбиялаш вазифалари Тошкентда бўлиб ўтган республика илмий-амалий семинар-кенгашда муҳокама этилди. Унда олий ўқув юртларининг ректорлари ва проректорлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, республика таълим тизими ходимлари иштирок этишди. 

Феврал. Тошкентда Ўзбекистон тарихчилари жамияти ташкил этилди. 

Март. Хивадаги Маъмун академиясида Ўзбекистон тарихини тадқиқ этиш ва ўрганиш муаммоларига бағишланган доимий ишлаб турувчи семинар иш бошлади. 

2-3 апрел. Тошкент Давлат университетида "Жаҳон маданиятини ривожлантириш ва миллий кадрлар тайёрлашда ўзбек халқи маънавиятининг аҳамияти" мавзуида илмий-назарий конференсия бўлиб ўтди. 

27 апрел. Тошкентда "Зилзилани олдиндан айтиб бериш муаммолари" мавзуида Халқаро конференсия очилди. 

11-13 май. Тошкентда "Космик тадқиқотлар, технология ва конверсия" мавзуида Халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. Уни Европа "ЕКА" Космик агентлиги кўмагида "Ўзбеккосмос" агентлиги ўтказди. 

9 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Тошкент Ислом университети Маслаҳат кенгашини тузиш тўғрисида"ги Фармойишини чиқарди. 

Июн. Қоҳира университетида "Ўзбекистон ХХI асрда: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов назарияси ва амалиётида давлат қурилиши, ташқи ва ички сиёсат масалалари" мавзуида Халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. 

2 сентябр. Тошкентда қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш бўйича касб-ҳунар коллежининг очилиш маросими бўлди. Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов сўзга чиқди. 

Октябр. Тошкентда қишлоқ хўжалигида қуёш энергиясидан фойдаланишга бағишланган Ўзбекистон-Исроил семинари бўлиб ўтди. 

5 ноябр. Хивада "Жалолиддин Мангуберди - Ватан ҳимоячиси" мавзуида Халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. Унда жиҳоннинг ўн икки мамлакатидан келган олимлар иштирок этишди. 

Маданият ва ижтимоий ҳаёт 

6 январ. "Ўзбекистон" нашриёти "Маънавий юксалиш йўлида" тўпламини нашр этганлиги эълон қилинди. Унда Президент Ислом Каримовнинг юксак маънавият ҳамда таълим-тарбия жараёнининг кучи ва аҳамияти тўғрисидаги маърузалари, нутқлари ва китобларидан олингин энг муҳим бўлимлар жамланган. Тўплам рангли суратлар билан кўп минг нусхада чоп этилди. 

14 январ. "Шарқ" нашриёт-матбаа консерни Ислом Каримовнинг "Кучли давлатдан кучли жамият сари" ижтимоий-сиёсий тўпламини нашр этганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. Унда давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг жамоат ташкилотларини ривожлантиришда муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган фикр-мулоҳазалари, маслаҳатлари, кўрсатма ва тавсиялари киритилган. 

6 феврал. "Ўзбекистон" нашриёти Ислом Каримовнинг "Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз" китобини кўп нусхада чоп этганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинди. Ушбу китобдан Президентнинг "Туркистон" газетаси мухбирининг саволларига берган жавоблари ўрин олган. 

9 феврал. "Шарқ" нашриёт-матбаа консернида Ислом Каримовнинг "Баркамол авлод орзуси" китоби босилиб чиққанлиги эълон қилинди. Президент Ислом Каримовнинг таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш Миллий модели ҳамда Юртбошимизнинг Олий Мажлис IХ сессиясида сўзлаган "Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг асоси" номли нутқи, шунингдек, унинг "Тафаккур" журнали бош муҳаррири саволларига берган жавоблари китобдан жой олган. Китобнинг тўртта бобида таълим ва ёшлар тарбияси, таълим тизимини ислоҳ қилишнинг мақсад ва вазифалари, босқичлари тўғрисидаги публицистик мулоҳазалар баён этилган. 

Феврал. Мамалкатимизда буюк шоир, саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 516 йиллиги кенг нишонланди. 

Шоир туғилган Андижон шаҳри тантаналар маркази бўлди. Бу ерда тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда фақат республикамиздан эмас, балки Покистон, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистондан ташриф буюрган таниқли адабиёт ва санъат арбоблари иштирок этишди. 

4 март. "Ўзбекистон" нашриётида "Феврал воқеалари" китоби нашр этилганлиги эълон қилинди. Унда феврал воқеалари муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фикрлари ва интервюларига кенг ўрин берилган. 

11 март. "Ўзбекистон" нашриёти "Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда" китобини ўзбек ва рус тилларида чоп этганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. У Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг "Туркистон-пресс" ахборот агентлиги мухбирининг саволларига берган жавобларидан иборат. 

19 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Туркистон-пресс" ноҳукумат ахборот агентлигини қўллаб-қўвватлаш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

15 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистонда 2005 йилгача туризмни ривожлантириш давлат дастури тўғрисида" Фармон чиқарди. 

22 апрел. Э‘лон қилинган хабарга кўра, "Ўзбекистон" нашриёти Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ХИВ сессиясида қилган маърузасини "Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда" номи билан ўзбек ва рус тилларида кўп нусхада босиб чиқарди. 

Апрел. М.Ашрафий номидаги Тошкент Давлат консерваториясининг халқ чолғу асбоблари кафедрасининг 50 йиллигига бағишланган ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестрларининг Республика фестивали бўлиб ўтди. 

Аперл. Тошкентда театр санъатининг анъанавий "Наврўз-99" фестивали бўлиб ўтди. 

Апрел. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида Жаҳон китоблар куни ва муаллифлик ҳуқуқига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

9 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Фармони билан республикада биринчи бор 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланди. Тошкентда Хотира майдонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ерда Республиканинг барча вилоятларидан уруш ва меҳнат фахрийлари, вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари тўпланди. 

22 май. Аёллар йили муносабати билан "Ўзбекистон" нашриёти "Аёлга эҳтиром" тўпламини нашр этганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинди. Тўпламда ижтимоий ҳаётда аёл ролини ошириш ҳақида Президент И.Каримовнинг фикр-мулоҳазалари, расмий ҳужжатлар билан бир қаторда публицистик мақолалар, тарихда ўчмас из қолдирган Шарқнинг Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебуннисо, Нодира, Увайсий сингари буюк аёллари ҳақида ҳикоя қилувчи тасвирий санъат асарларидан намуналар ҳам ўрин олган. Китобда яна уларнинг ҳозирги издошларига бағишланган мақолалар, ўзбек мумтоз адабиёти вакилларининг шеър ва очерклари, замонавий шоирлар ва ёзувчиларнинг оналаримиз, рафиқаларимиз ва опа-сингилларимизни тараннум этувчи асарлари берилган. 

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон хотин-қизари санъат ва спортда эришган улкан ютуқларини акс эттирувчи рангли суратлар ҳам китобдан ўрин олган. 

6 июн. Мамлакатимизда буюк рус шоири А.С.Пушкиннинг 200 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Тошкентда шоир ҳайкали пойига гуллар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Республика байнанмилал маданий марказида юбилей кечаси ҳамда "Ўзбекистон рассомлари Пушкин ҳақида" кўргазмаси бўлиб ўтди. 

6-10 август. Бухорода иккинчи миллий филмлар кинофестивали бўлиб ўтди. 

12-13 август. Тошкентдаги "Туркистон" саройида "Ўзбекистон - Ватаним маним" қўшиқ танловининг якунловчи босқичи бўлиб ўтди. 

19 август. "Ислом Каримов миллий давлатчилик, мустақиллик мафкураси ва ҳуқуқий маданият тўғрисида" номли китоби нашр этилганлиги тўғрисида ЎзАнинг хабари эълон қилинди. 

Китобга миллий давлатчилик ва мустақиллик мафкурасини шакллантириш, демократик давлат, ҳуқуқий ва фуқаровий жамият барпо этишда маънавият ва мустақиллик мафкурасининг аҳамияти, ҳуқуқий маданиятни ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларидан парчалар, нутқлар ва маърузалар киритилган. 

24 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпонни миллий истиқлол учун курашдаги матонати ва буюк хизматлари, ўзбек адабиётини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун (ўлимидан сўнг) "Мустақиллик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

26-31 август. Самарқадда иккинчи Халқаро "Шарқ тароналари" мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакатидан 350 дан ортиқ хонанда ва мусиқашунослар қатнашди. Фестивалнинг энг олий мукофоти "Гран при" Юнус Ражабий номидаги "Мақом" ансамбли яккахон хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Сатторовага берилди. 

Август. Термизда Ўрта Осиё республикалари халқ оқинлари ва бахшиларининг "Алпомиш" достони юбилейига бағишланган фестивали бўлиб ўтди. 

20-21 сентябр. Тошкентда Буюк Ипак йўлини тиклаш бўйича Халқаро конференсия бўлиб ўтди. Унинг ишида Марказий Осиё мамлакатларидан ташқари Хитой, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Сурия ва бошқа бир қатор давлатлар ҳамда БМТ, Халқаро йўл федерацияси каби нуфузли Халқаро ташкилот вакиллари ҳам қатнашдилар. 

Конференсия иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов табрик мактуби йўллади. 

30 сентябр. Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида фотожурналист Фарҳод Қурбонбоев ва фоторассом Владимир Ковреиннинг "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида" деб номланган фотокўргазмаси очилди. 

Сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурулиш академиясида ХХ аср бошларида юртимизда фаолият кўрсатган жадидчилик ҳаракати намояндалари - маърифатпарварларга бағишланган кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада жадидчилик ҳаракати намояндаларининг портретлари, уларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи фотосуратлар, ҳужжатлар, муаллифларнинг бадиий асарлари намойиш этилди. 

5 октябр. Сеулда корейс тилида нашр этилган Презилдент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" китобининг тақдимоти бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар эълон қилинди. Пойтахтнинг "Плаза" меҳмонхонасида бўлиб ўтган тақдимот маросимида Корея Республикаси ҳукумат ва Миллий Ассамблеяси аъзолари, таниқли тадбиркорлар ва молиячилар, дипломатик корпус вакиллари, бир қатор олий ўқув юртлари ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, журналистлар иштирок этишди. 

2-12 ноябр. Америка Қўшма Штатларида Ўзбекистон Маданияти ҳафталиги ўтказилди. 

3 ноябр. Лондонда ўзбек киносининг биринчи фестивали очилди. Икки кун давомида "Курзонсинема" кинотеатрида Ўзбекистонда яратилган филмлар - 40 йилларда К.Ёрматов томонидан суратга олинган "Алишер Навоий", Э.Ешмуҳамедовнинг "Севишганлар" ва "Нафосат" картиналари, Ю.Розиқовнинг "Воиз" филми намойиш этилди. 

5 ноябр. Тошкентда "Дин ва демократия" мавзуида Халқаро анжуман ўтказилди. Унинг иштирокчилари диний-сиёсий террорчилик ва экстремизмга қарши Тошкент резолюциясини қабул қилишди. 

Тошкент резолюцияси 1999 йил 6 ноябрда матбуотда эълон қилинди. 

5 ноябр. Урганчда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигига бағишланган катта тантаналар бўлиб ўтди. Шаҳарда юбилей шарофати билан бунёд этилган Шавкат канали қирғоқларини бирлаштирган ансамбл марказида Жалолиддиннинг улуғвор ҳайкали қад ростлади.  

Ёдгорлик мажмуи очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

Соғлиқни сақлаш. Спорт. 

14 январ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекис- Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида" қарор қабул қилди. 

14 январ. Ўзбекистон Ресиубликаси Вазирлар Маҳкамаси "Дори-дар-мон воситалари ва тиббий буюмларни сотишни тартибга солиш тўғрисида" қарор қабул қилди.

1 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ку-раш" Халқаро ассоциациясини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" Фармон чи-қарди. 

6 май. Тошкентда кураш бўиича биринчи Жаҳон чемпионати зсдалик кубогини - спортчилардан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга инъом қилинган совғани Олимпия шон-шухрати музейига ҳадя сифатида топшириш маросими бўлиб ўтди. Кураш бўйича биринчи Жаҳон чемпионатининг эсдалик кубоги бундан буён Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов жаҳон спортини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланган иккита мукофот - Халқаро Олимпия қўмитасининг "Олтин ордени" ва Осиё Олимпия Кенгашининг "Олтин ордени" ўртасида сақланади. 

12 май. Тошкентда "Ўзбекистонда миллий дори-дармонлар сиёсатини ривожлантириш - имкониятлар ва истиқбол" мавзуида Халқаро конференсия очилди. 

27 май. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор қабул қилди. 

Май. Нукусда урология маркази очидди. Унга Исроилнинг "Форум ТД" фирмасидан 2 миллион АқШ доллари миқдорида тиббий жиҳозлар сотиб олинди. 

24 июн. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Мактабгача нодавлат болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор қабул қилди. 

13-18 сентябр. Тошкентда Ўзбекистон Президенти Кубоги учун анъа-навий Халқаро теннис турнири бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 26 давлатидан қарийб 80 нафар спортчи қатнашди. 

Турнир ёпилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти нутқ сўзлади ва мусобақа ғолиби германиялик спортчи Николас Киферга бош совринни, шунингдек, якуний турнирнинг мусобақаси қатнашчиси швейцариялик Жорж Бастлга махсус мукофотни топширди. 

22 октябр. Термизда кураш бўйича "Ўзбекистон Президенти Кубоги" учун иккинчи Халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда 20 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этди. Турнирда кураш бўйича биринчи Жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони Тоштемир Муҳаммадиев биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Полша чемпиони Павел Малаванец ва учинчи ўринни қозоғистон Республикаси полвони Достон Пиримқулов эгаллади. 

14 декабр. Э‘лон қилинган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тошкентдаги 100-мактаб-интернатига сереб-рал-фалаж билан хасталанган болаларни даволашни такомиллаштириш, бемор болалар турмуш шароитларини яхшилаш ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ўқув-тарбия жараёнини замонавийлаштириш учун мамлакатимиз ва чет элларда нашр этилган ўз китоблари қалам ҳақидан 500 минг сўм ва 10 минг АқШ долларини топширди. Шунингдек, болаларга кийим-кечак ва поябзал комплектлари ҳам топширилди. 

Президент совғаларини Самарқанддаги 10-меҳр-шафқат уй-лицейи тар-бияланувчилари ҳам олишди. Уй-лицей ҳисобига Ислом Каримов сўнгги йиллар мобайнида нашр этилган китоблари учун берилган қалам ҳақидан 500 минг сўм ва 10 минг АқШ доллари ўтказди. Шунингдек, уй-лицейнинг ҳар бир тарбияланувчиси кийим-кечак ва поябзал олди.