24 март. Тошкентда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Совета биринчи сессияси ўз ишини бошлади. Сессияда иттифоқдош республикалар орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон ССР Президенти лавозимини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Сессия И.А. Каримовни Ўзбекистон ССРнинг биринчи Президенти этиб сайлади.
27 март. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов матбуот конференцияси ўтказди. У журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
25 апрель. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 45 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашди.
2 июнь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига ҳаж қилиши тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
4 июнь. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Коммунистик партиясининг XXII съездида маъруза қилди.
20 июнь. Ўзбекистон ССР Олий Советининг иккинчи сессиясида Мустақиллик декларацияси қабул қилинди. Декларацияда ҳуқуқий ва демократик давлат мустақиллигининг устуворлиги, Ўзбекистоннинг иттифоқдош республикалар ва бошқа давлатлар билан муносабатлари шартномалар асосида белгиланиши ва давлат белгилари (герб, байроқ, мадҳия)ни ўзи таъсис этиши қайд этилди.
26 июнь. Ўзбекистон ССР Президента Ислом Каримов «Ўзбекистон ССР халқ ҳофизи» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
4 июль. КПСС XXVIII съезди Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР Президентиа Ислом Каримов раислигида ўтди. Шу куни Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов съездда маъруза қилди.
17 июль. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетида Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов республика партия фаоллари билан учрашди ва нутқ сўзлади.
3 август. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов КПСС XXVIII съездининг якунлари ва Ўзбекистон Компартияси фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида маъруза қилди.
28 август. Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумида Ўзбекистон ССР Олий Совети комитетлари раисларининг кенгаши бўлди. Унда Ўзбекистондан ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар ўз бурчларини қандай ўтаётгани хусусидаги масалалар кўриб чиқилди. Кенгашда Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.
4 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Республика ёшларини армияга чақиришни ва уларнинг ҳарбий хизматни ўташини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
24 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Халқлар дўстлиги» орденли Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг алоҳида намуна кўрсатган бир гуруҳ ходимларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
28 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон ССР энергетика ва электрлаштириш министрлигини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
1 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон ССР Президенти Кенгашининг таркиби тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
1 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Кенгашининг биринчи мажлиси бўлди. Мажлисда Кенгаш олдида турган вазифалар, унинг амалий фаолияти масалалари, республикадаги ижтимоий-сиёсий вазият ва бозор иқтисодиётига ўтиш муаммолари муҳокама қилинди.
2 октябрь. Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсатининг мажлиси бўлди. Раёсат мажлисида Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов иштирок этди.
3 октябрь. Термизда халқ депутатлари қишлоқ, посёлка, район, шаҳар ва вилоят советлари депутатларининг вилоят раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.
24 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.
29 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг учинчи сессиясида нутқ сўзлади.
1 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Милиция ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг қонунини тасдиқлади.
1 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон ССРнинг Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Совет Социалисток Республикасининг қонунини тасдиқлади.
15 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон ССРда ижроия ва бошқарув ҳокимияти тузилишини такомиллаштириш ҳамла Ўзбекистон ССРнинг Конституцияси (Асосий қонуни)га ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон ССР қонунига биноан Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси таркибини тасдиқлади.
19 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда вазирликлар, идоралар, марказий муассасалар, концернлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари ва корхоналарининг раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди. Мажлисда Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосарларини таништириб, янги ижроия идораси ўз фаолиятини бошлаётган вазиятни таърифлади, ҳеч кечиктирмай ҳал этилишини талаб этаётган навбатдаги ва истиқболдаги вазифаларни баён қилиб берди.
28 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби Ислом Каримов республика комсомолининг XXIV съезди делегатлари билан учрашди ва уларнинг ҳузурида нутқ сўзлади.
13-14 декабрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлди. Унда республика ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим масалалари кўриб чиқилди.
15 декабрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов республика энергетика ва қурилиш ташкилотларининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.