ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 2013 йил


5 февраль. Президент Ислом Каримовга Оқсаройда Швейцария Конфедерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Николя Брюль, Иор­дания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг мамла­катимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Нур Усмон Юсуф Балқар, Афғонистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Содиқ Даудзай, Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мух­тор элчиси этиб тайинланган Гусейн Кулиев ишонч ёрликларини топширди.

19 февраль. Президент Ислом Каримов Оксаройда Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатасининг Европа ва Евроосиё бўйича қуйи қўмитаси раиси Дэйна Рорабахер ҳамда конгрессменлар Пол Кук, Тед По ва Брайан Хиггинсдан иборат делегацияни қабул қилди.

Томонлар давлатлараро миқёсда ва икки мамлакат ишбилармонлари доирасида узок, муддатли Ўзбекистон – АҚШ алоқаларини янада ривожлантиришдан бирдек манфаатдор эканликларини қайд этиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, илғор технологиялар ва мавжуд ресурсларни жалб қилган ҳолда ўзаро манфаатли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

Меҳмонлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш, ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни қарор топтириш борасида кўрсатаётган ёрдами АҚШ томонидан юксак қадрланишини қайд этдилар.

2 март. Президент Ислом Каримов Оқса­ройда Франция Республикаси ташқи ишлар вазири Лоран Фабиусни қабул қилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига, хусусан, Франциянинг етакчи компаниялари иштирокида ўзаро манфаатли юқори технологияли кўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар мазкур ташриф доирасида имзоланган Ўзаро англашув меморандумига мувофиқ, мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлаётган Франция тараққиёт агентлиги йўналиши бўйича ҳамкорлик хам муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга доир долзарб муаммолар, аввало, Афғонистонда кўп йиллардан буён давом этиб келаётган можарони тинч йўл билан ҳал қилиш, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига ёрдам бериш масалалари ҳам кўриб чикилди.

27 март. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовни қабул қилди.

Учрашувда мамлакатларимиз яқин қўшнилар ва вақт синовидан ўтган шериклар сифа­тида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдан, бир-бирининг ва бутун минтақанинг бардавом ривожланиши ва тараққиётидан бирдай манфаатдор экани қайд этилди. 2011 йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,75 миллиард АҚШ долларидан ошди. Ўзбекистон ва Қозоғистон минтақадаги энг йирик савдо шериклар сифати­да ушбу ғоят муҳим соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор.

Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

3 апрель. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Сеул, 2012 йил 20 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.

4 апрель. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сер­гей Лебедевни қабул қилди.

Савдо-иқтисодий алоқалар, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, трансмиллий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш масалалари Ўзбекистон Республикаси учун МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишидир. Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкорларидир. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари буни яққол тасдиқлайди. 2012 йилда бу борадаги кўрсаткич 12,4 миллиард АҚШ долларини ёки мамлакатимиз умумий ташқи савдо ҳажминипг 47,2 фоизини ташкил этди.

Оқсаройдаги суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган масалалар, шу жумладан, Ҳамдўстлик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, кўп томонлама интеграция жараёнларини ривожлантириш истиқболлари ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

5 апрель. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти, Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Томаш Аянни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда оғир атлетикани ривожлантириш истиқболлари, мазкур нуфузли ташкилот билан самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

5 апрель. Президент Ислом Каримов Оқсаройда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенга- шининг навбатдаги мажлисида қатнашиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон би­лан Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, минтақавий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Томонлар Ўзбекистон ва Россия манфаатларига доир минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

14-15 апрель. Президент Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14-15 апрель кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Президент Ислом Каримовнинг Россияга расмий ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни Кремлда бўлиб ўтди. Ислом Каримов ва Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият ривожи, терроризм, экс­тремизм, накротрафик, уюшган жиноятчиликнинг тарқалишига қарши курашиш маса­лалари юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари давлатларимизнинг БМТ, ШҲТ, МДҲ каби халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги масалаларини кўриб чиқдилар.

Кенгайтирилган таркибдаги муҳокамаларда асосий эътибор иқтисодий ҳамкорлик масалаларига қаратилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик Ўзбекистон – Россия муносабатларининг мустаҳкам асосини ташкил этиши таъкидланди. 2012 йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 12,6 фоиз ўсди ва 7,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Музокаралар якуни бўйича Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим, 2013 – 2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2013 – 2015 йилларга мўлжалланган маданий-гума­нитар ва илмий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик дастури имзоланди. Шунингдек, таш­риф доирасида атроф-мухитни муҳофаза қилиш муассасалари, божхона ва солиқ ҳизматлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар қабул қилинди.

16-17 апрель. Президент Ислом Каримов пойтахтимизда бўлиб ўтган «Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини ком­плекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили» мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этди.

Анжуманда Бирлашган Миллатлар Ташки- лоти, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари уюшмаси (АСЕАН), ЮНЕСКО ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Буюк Бри­тания, Франция, Германия, Испания, Ита­лия, Хиндистон, Россия каби олтмишдан зиёд давлатдан 300 дан ортиқ олим, мутахассис ва эксперт, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижлик дипломатлар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ушбу халқаро форум- нинг очилиш маросимида нутқ сўзлади.

17 апрель. Президент Ислом Каримов Оқсаройда «Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили» мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом тараққиёт банки президенти Аҳмад Муҳаммад Алини қабул қилди.

Ушбу нуфузли халқаро молия ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида қиймати 186,4 миллион АҚШ долларига тенг 10 лойиҳа амалга оширилди. Хозирги вақтда қиймати 640,9 миллион долларлик яна 10 лойиҳанинг ижроси давом этмоқда. 9 лойиҳани амалга оширишга тайёргарлик қўрилмоқда, уларнинг молиявий қиймати 877,9 миллион долларга тенг. Шунингдек, техникавий ҳамкорлик доирасида ИТБ томонидан Ўзбекистонга 12 лойиҳа учун 2,7 миллион долларлик грантлар ажратилган.

ИТБ раҳбарининг Ўзбекистонга бу галги ташрифи асносида қиймати 36 миллион АҚШ долларига тенг «Тошкент шаҳрининг ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилиш ва уларга энергия тежайдиган технологияларни татбиқ этиш» лойиҳаси бўйича молиявий битим имзоланди.

Музокарада муносабатлар истиқболи ҳамда янги ўзаро манфаатли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари кўриб  чиқилди.

18 апрель. Президент Ислом Каримов Оқсаройда «Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили» мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шиао Жаони қабул қилди.

Ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганидан буён, 2013 йил 1 апрель ҳолатига кўра, ОТБ Ўзбекистонга қиймати 13,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ лойиҳалар учун 48 заём пакети ажратишни маъқуллаган. Шунинг қарийб 4,5 миллиард долларлик қисми ОТБ томонидан молиялаштирилади. Хусусан, 2012 йилда қиймати 876 миллион AҚШ долларига тенг лойиҳаларни молиялаштириш маъқулланди. Жорий йилда эса 837 миллион долларлик лойиҳаларни молиялаштиришни маъқуллаш кўзда тутилмоқда.

ОТБ қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган комплекс дастурни амалга оширишда катта ёрдам кўрсатмоқда ва шу мақсад учун 500 мил­лион доллар маблағ ажратган. Ушбу дастурнинг юксак натижалари – қишлоқ ҳудудларида 23 мингдан зиёд замонавий, шинам ва қулай уйлар барпо этилди, 70 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди, қарийб 700 ижтимоий инфратузилма объекти қурилди.

Оқсаройдаги учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

23 апрель. Президент Ислом Каримов «Соғлом авлод учун» жамғармаси ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланган «Соғлом авлод – миллат келажаги» мавзусидаги ҳалқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларига табрик йўллади.

24 апрель. Президент Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкни қабул қилди.

Суҳбат чоғида томонлар долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон дунёда кўпчиликнинг ҳавасини келтираётган ютуқ ва| марраларга эришиши йўлида бутун мамлакатимиз қатори Андижон вилояти меҳнаткашлари ҳам муносиб ҳисса қўшаётганини, кўп соҳаларда Андижон етакчи ўринларни эгаллаб келаётганини алоҳида таъкидлади.

– Иқтисодиётимизнинг локомотиви ҳисобланган йирик корхоналар, биринчи навбатда, Асака шаҳридаги автомобиль заводи фаолияти тўғрисида ҳар қанча гапирсак арзийди, – деди Юртбошимиз. Президент ўз нутқида Андижон вилоятида сўнгги йилларда қайта ишлаш саноатини тараққий эттириш борасида ҳам салмоқли ютуқларга эришилганини таъкидлади.

Президентимиз Андижон вилоятида турли соҳаларда эришилган ютуқларни қайд этган ҳолда, ишга солинмаган имкониятларни таъкидлаб, галдаги устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

16 май. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Латвия Республикаси ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичсни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари мунтазамлик касб этган кенг кўламли Ўзбекистон – Латвия давлатлараро мулоқоти нафақат икки ва кўп томонлама аҳамиятга молик амалий масалаларни кўриб чиқиш, балки долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан очиқча фикр алмашиш ва уларни баҳолаш учун ҳам имкон яратаётганини таъкидлади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган қатор масалалар муҳокама қилинди.

22 май. Президент Ислом Каримов Оқсаройда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Хиндистон Республикаси Вице-президенти Ҳамид Ансорийни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 2012 йил якунига кўра, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми аввалги даврдаги кўрсаткичга нисбатан анча юксалиб, 201 миллион 201 миллион АҚШ долларидан ошган.

Томонлар Ўзбекистон – Ҳиндистон стра­тегик шериклигига доир бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

23 май. Президент Ислом Каримовга Оқсаройда Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарнинг раҳбарлари этиб тайинланган – Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, Элчи Юрий Штерк ва Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Фумихико Като ишонч ёрлиқларини топширди.

13 июнь. Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Тошкентга келди. Тошкент аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Прези­денти Ислом Каримов кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 14 июнь куни Кўксаройда бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Икки давлат раҳбарлари тор доирадаги музокараларида Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим масалаларини, минтақадаги ва Халқаро май- дондаги бугунги ҳолатни атрофлича муҳокама қилдилар.

Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилар эканлар, Ўзбекистон ва Қозоғистон Афғонистондаги вазият тезроқ изга тушишидан манфаатдор эканини таъкидладилар. Президентлар терроризм, наркотрафик, диний экстремизм, сепаратизм, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳим эканини таъкидладилар.

Президентлар маънавий яқинлик ва кўп асрлик анъанавий муносабатларга асосланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам мухокама этдилар.

Музокаралар якунлари бўйича Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат ички ишлар вазирликлари ва божхона хизматлари ҳамкорлигига доир ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги ўртасида маданият соҳасида 2013 - 2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

Қозоғистон Республикасининг мамлакати- миздаги элчихонасининг янги биноси ва қозоқ адабиётининг буюк намоёндаси Абай Қўнонбоев ҳайкалининг очилиши Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифининг ёрқин воқеаси бўлди.

Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида бунёд этилган «Маърифат мар­кази» га ташриф буюрдилар.

Қозоғистон Президентининг мамлакатимизга ушбу ташрифи икки давлат ўртасидаги самимий дўстлик ва узоқ муддатга мўлжалланган ўзаро манфаатли муносабатлар ривожидаги муҳим тарихий воқеа бўлди.

2 июль. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Корея Республикаси хавфсизлик ва давлат бошқаруви вазири Ю Чон Бокни қабул қилди.

Мамлакатимиз иқтисодиётига сармоя киритиш бўйича етакчи давлатлардан бири бўлган Корея Республикаси Осиё-Тинч океани минтақасида Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шеригидир. 2012 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 31 фоиз ортиб, 2,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Жанубий Кореянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояси миқдори эса 6 миллиард доллардан ошди.

Юртимизда кореялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда ташкил этилган 401 корхона, Корея Республикасидаги 88 йирик компаниянинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Жанубий Кореянинг АКТ соҳасидаги муносабатларига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

11 июль. Президент Ислом Каримовга Оқсаройда Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Риаз Ҳусайн Бухари, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ли Ук Хён ишонч ёрлиқларини топширди.

16 июль. Президент Ислом Каримов Оқсаройда  Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транс­порт-коммуникация, минтақавий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек, БМТ, ШХТ каби нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида изчил ривожланмоқда.

Мулоқот чоғида томонлар мамлакатларимизда маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

25 июль. Президент Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга, жумладан, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди. Шу­нингдек, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан барқарорлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

14 август. Президент Ислом Каримов Оқсаройда «Боинг – фуқаро самолётлари» компанияси президенти, «Боинг» корпорацияси вице-президенти Рэймонд Коннерни қабул қилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиа- компанияси «Боинг» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 15 самолётдан фойдаланмоқда. Авиаташувларнинг ярмидан кўпи, жумладан, АҚШ ва Япония каби узоқ мамлакатларга парвозлар ушбу замонавий ҳаво кемаларида амалга оширилмоқда. 2016 йилда яна иккита «Боинг 787 - 800 Дримлайнер» само­лёти етказиб бериш режалаштирилган.

Суҳбатда Рэймонд Коннер ўзи раҳбарлик қилаётган компания ўзбекистонлик шериклар билан ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

25 август. Президент Ислом Каримов Оқсаройда «Шарқ тароналари» IX халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун мамлакатмизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО Бош директори Ирина Боковани қабул қилди.

Меҳмон Ўзбекистоннинг бутун дунёда тан олинаётган ютуқлари барча соҳаларда узоқни кўзлаб амалга оширилган ислоҳотлар, Ўзбекистон раҳбарининг маданият ва таълимни ривожлантириш, ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратаётган доимий эътибори самараси эка­нини алоҳида таъкидлади.

27 август. Президент Ислом Каримов Са­марканд шаҳрида «Шарқ тароналари» тўққизинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

8-9 сентябрь. Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Кўксарой қароргоҳида ХХР Раисини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ислом Каримов ва Си Цзиньпин шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Хитойнинг давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Ислом Каримов ва Си Цзиньпиннинг тор доирадаги суҳбатида томонлар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларни янада да ривожлантиришга доир кенг кўламли масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари мулоқотни икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокарасида давом эттирдилар.

Кўксарой қароргоҳидаги музокаралар якунида Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш ҳақида­ги қўшма декларацияни имзоладилар. Шунингдек, техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим, иктисодий, молиявий, нефт-газ, таълим соҳаларидаги муносабат­ларни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Куннинг иккинчи ярмида Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Мустақиллик майдонига таш­риф буюрди. Олий мартабали меҳмон хурриятимиз, порлок, истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

10 сентябрь. Президент Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинь­пин Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.

Олий мартабали меҳмон қадим шаҳарнинг тарихий обидалари билан танишувни Мирзо Улуғбек расадхонасидан бошлади. Икки давлат раҳбарлари Амир Темур мақбараси ва Регистон мажмуини бориб кўрдилар.

Олий мартабали меҳмон қадим маданиятимиз ва миллий давлатчилигимиз тимсоли, меъморлик санъатининг юксак наъмунаси бўлган Самарқанд обидалари унутилмас таассурот қолдирганини алоҳида таъкидлади.

12-13 сентябрь. Президент Ислом Кари­мов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Кирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига келди.

ШҲT га аъзо Давлатлар раҳбарлари кенга­шининг мажлиси тор доирадаги учрашув би­лан бошланди. Унда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Президен­ти Алмазбек Атамбаев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон иштирок этди. Мажлисда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шунингдек, ШҲТ ни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Давлат раҳбарлари ШХТга аъзо мамлакатларнинг узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2013 – 2017 йилларга мўлжалланган ҳаракат режасини имзоладилар. Саммитда ШХТга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим им­золанди.

Президент Ислом Каримовнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги иштироки доирасида давлатимиз раҳбари ва Кирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликка доир масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

8 октябрь. Президент Ислом Каримовга Оқсаройда Словакия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси этиб тайинланган Павол Иван, Фаластин Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Абдулла Таршаҳаний, Исроил Давлати­нинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Кармела Шамир, Бангладеш Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Масуд Маннан Франция Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жак-Анри Ольс ишонч ёрлиқларини топширди.

11 октябрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Украина ташқи ишлар вазири Леонид Кожарани қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Украинага иқтисодиёт, саноат ва интеллектуал соҳаларда катта салоҳиятга эга, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаси ривожланган, вақт синовидан ўтган муҳим ҳамкор сифатида қараши қайд этилди.

Томонлар ҳамкорлик ҳажмини изчил кенгайтириш ва диверсификация қилиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда бирдек манфаатдор экани таъкидланди.

16-17 октябрь. Президент Ислом Каримов Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

Латвия Президенти қароргоҳида олий мар- табали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида Президентлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди. Музокаралар ёрқин воқеа билан бошланди: Ўзбекистон Республикаси Президентига Латвиянинг олий давлат мукофоти – биринчи даражали «Эътироф крести» ордени топширилди. Латвия Республиси Президенти мамлакатимизнинг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Латвия Республикаси Президентининг Қўшма баёноти қабул қилинди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва юклар транзити, савдо алоқаларини кенгайтириш, туризм ва инвестициявий ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланди.

Президент Ислом Каримов Латвия Сеймига ташриф буюриб, Спикер Солвита Аболтиня билан музокаралар ўтказди. Давлатимиз раҳбари Латвия парламенти фаолияти билан танишди.

Ислом Каримовнинг Латвия Бош вазири Валдис Домбровскис билан учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Президентимиз Ислом Каримов Латвия Президенти Андрис Берзиныш ҳамроҳлигида Озодлик монументи пойига гул қўйиб, Лат­вия озодлиги йўлида қурбон бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шу билан Пре­зидент Ислом Каримовнинг Латвия Республикасига давлат ташрифи ниҳоясига етди.

24-25 октябрь. Президент Ислом Каримов Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида бўлиб, МДХ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Минск учрашувида Ҳамдўстлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Президентлар минтақавий ва халқаро муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм, нар­котик моддалар ва қурол-яроғ контрабандаси каби таҳдидларни бартараф этишда ҳамкорлик борасида фикр алмашдилар.

Президент Ислом Каримов МДХ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги маж­лисида нутқ сўзлади. Жумладан, Афғонистондаги вазият ҳақида тўхталиб, бу муаммонинг ҳарбий ечими йўқ экани, қуролли можарога муроса ва музокаралар йўли билан барҳам бериш мақсадга мувофиқ эканини қайд этди.

Давлат раҳбарлари жиноятчилик, одам савдоси, наркобизнес, терроризмга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисидаги дастурларни тасдиқладилар.

29 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Пре­зиденти Ислом Каримовнинг Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган МДХ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доира­даги мажлисида сўзлаган нутқи матбуотда чоп этилди.

31 октябрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси, ХКП МК. Сиёсий бюроси аъзоси Мэн Цзяньчжуни қабул қилди.

Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари имзоланган ҳужжатлар ва эришил­ган келишувларни амалга ошириш, икки давлат раҳбарлари эътиборида бўлган ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш эканлиги учрашувда алоҳида таъкидланди.

Учрашув чоғида минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

13 ноябрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Феде­рал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Ва­лентина Матвиенкони қабул қилди.

Суҳбат чоғида томонлар иқтисодий хамкорлик барқарор кенгайиб, ўзаро савдо таркиби сифат жиҳатидан яхшиланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган маданий-гуманитар ҳамкорликка оид масалалар, айрим минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

13 ноябрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Такехико Накаони қабул қилди.

ОТБ президентининг ушбу ташрифи доирасида «Самарқанд шаҳрида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станциясини барпо этиш», «Аму-Бухоро ирригация тизимини реабилитация қилиш» ҳар «Кичик ва микромолиялашни ривожлантириш» лойиҳалари бўйича умумий қиймати 380 мил­лион АҚШ долларига тенг молиявий битимлар имзоланди.

Учрашувда Такехико Накао ОТБ томонидан кўп томонлама ҳамкорликда амалга ошрилаётган, бутун минтақа учун катта аҳамиятга эта бўлган лойихаларни қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди.

22 ноябрь. Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Осиё қуёш энергияси форумининг олтинчи йиғилиши бошланди. Унда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбарининг маърузаси 23 ноябрь куни матбуотда чоп этилди.

25 ноябрь. Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий таш­риф билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросимидан кейин Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг яккама-якка суҳбатида Ўзбекистон – Турканистон муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Давлат раҳбарлари музокарани Ўзбекистон ва Туркманистон расмий делегациялари аъзолари иштирокида давом эттирдилар.

Музокаралар якунида Президент Ислом Каримов ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни имзоладилар. Икки мамлакат хукуматлари ўртасида Маданий-гуманитар сохада 2014 - 2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, Жиноий йўл билан орттирилган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисиги битим им­золанди. Шунингдек, икки мамлакатнинг кимё саноати ва туризм компаниялари, ахборот агентликлари, товар-хом ашё биржалари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Куннинг иккинчи ярмида Президент Ислом Каримов ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрдилар. Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қуйди. Президентимиз рахнамолигида мамлакатимизнинг бош майдонида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштриш ишларига юксак баҳо берди.

Президентлар Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилган «Маърифат маркази» ни бориб кўришди.

26 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Ge­neral Motors Powertrain Uzbekistan» Ўзбекистон – АҚШ қўшма корхонасига ташриф буюрдилар.

Олий мартабали меҳмон қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, шарт-шароитлари билан танишди.

Туркманистон Президенти мамлакатамиз автомобиль саноати ривожидаги улкан мувафақиятлардан бири бўлган, замонавий стандартлар асосида, энг сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган ушбу корхона фаолиятини юқори баҳолади. Меҳмон завод ҳудудида кўргазмага қўйилган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган замонавий енгил автомобиллар, юк машиналари, тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаси билан ҳам танишди.

Шу билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи якунига етдн.

28 ноябрь. Президент Ислом Каримов Кўксаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни қабул қилди.

Ўзбекистон учун Хитой ишончли ва муҳим шерик бўлиб, ушбу мамлакат билан ҳамкорлик ҳар икки давлатнинг узок, муддатли манфаатларини эътиборга олган ҳолда ўзаро ҳурмат асосида йўлга қўйилган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигига оид долзарб масалалар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

29 ноябрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келган Россия Федерацияси ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия бир-бири учун ҳар доим очиқлиги, қарор топган дўстлик ва ҳамкорлик ришталари юксак қадрланиши қайд этилди. Мулоқот чоғида жаҳон молиявий инқирози давом этаётганига қарамай, томонлар ўзаро савдо-сотиқнинг юқори кўрсаткичларини сақлаб қолишга эришгани ва 2012 йилда унинг хажми 12 фоиздан кўпроқ ошиб, 7,6 миллиард АҚШ долларини таш­кил этгани мамнуният билан таъкидланди.

Россия ҳукумати раиси самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

3 декабрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда «Лукойл нефть компанияси» очиқ акциядорлик жамияти Президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

Компаниянинг Ўзбекистон нефть-газ комплексига тўғридан-тўғри инвестициялари 3 миллиард 200 миллион АҚШ долларини, жорий йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича эса қарийб 500 миллион долларни ташкил этди.

Учрашувда 2014 - 2020 йилларда Бухоро – Хива ва бошқа ҳудудлардаги конларда қатор йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши узоқ муддатли шерикликка янги суръат бағишлаши таъкидланди. Компаниянинг яқин 5 йилдаги инвестиция дастури қарийб 5 миллиард долларни ташкил этади.

Вагит Алекперов самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

12 декабрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Чжан Сяони дипломатик ваколат муддати тугагани муносабати билан қабул қилди.

2012 - 2013 йилларда ўтказилган олий даражадаги учрашувлар ва музокаралар чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация, Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, Икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривож- лантириш ҳақидаги қўшма декларация имзоланди.

Пекин ва Тошкентга амалга оширилган ташрифлар доирасида умумий қиймати 20 миллиард АҚШ долларидан ортиқ, қарийб 80 савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий битимлар имзоланди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар, айниқса, олий таълим, фан ва технологиялар, соғлиқни сақлаш, санъат, туризм ва бошқа кўплаб соҳалардаги ҳамкорликка юксак баҳо берилди.

23 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2013 йил 14 июнь) ратификация қилиш ҳақида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.

23 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2013 йил 9 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.

27 декабрь. Президент Ислом Каримов «2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги Шартномани унинг Томонлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш ҳақидаги Баённомани (Минск, 2013 йил 31 май) ратификация қилиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни тасдиқлади.