ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 2007 йил


20 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда бокс бўйича жаҳон чемпиони Руслан Чагаевни, «Юниверсум бокс-промоушн» (Германия) профессионал бокс клуби промоутери Клаус-Петер Кол ва Р.Чагаевнинг ушбу клубдаги менежери Тоймас Ниёзовни қабул қилди.

Германиянинг Штутгарт шаҳрида профессионал бокснинг энг нуфузли - Жаҳон бокс уюшмаси (WБА) йўналиши бўйича ўта оғир вазн тоифасида ўтган баҳсда Руслан Чагаев жаҳон чемпиони камарини қўлга киритди. Давлатимиз раҳбари шу муносабат билан таниқли боксчимизга йўллаган табригида Ўзбекистон аҳли бугун унинг спорт оламида кўрсатган беқиёс жасоратини байрам қилаётганини, халқимиз ўзбек бокс мактабида тарбия топиб камолга етган ўғлонининг тарихий ғалабаси билан ҳақли равишда фахрланишини таъкидлади.

Ўзбекистон Президентининг 2007 йил 17 апрелдаги Фармонига биноан, профессионал бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиб, мардлик ва жасорат намунасини намоён этгани, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-еътибори ва нуфузини ошириш, унинг шуҳратини дунёга тараннум этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, ўзбек бокс мактаби анъаналарини янада юксалтиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Р.Чагаев “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Юртбошимиз Р.Чагаевга ана шу орденни ва Андижондаги “ЎзДЕУавто» заводида ишлаб чиқарилган “Lacetti” автомобили калитини топширди.

25 апрел. Президент Ислом Каримов пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

17 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

5 июн. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги Ҳазрати имом мажмуасида ниҳоясига етказилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида бу ерга ташриф буюрди.

14 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

15 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, қишлоқ хўжалиги тизимида юз бераётган кенг қамровли ўзгаришлар билан танишиш мақсадида Навоий вилоятларида бўлди.

Президентимиз реконструксия ва модернизациялаш ишлари амалга оширилаётган Навоий шаҳар аеропорти билан танишувдан бошланди. Давлатимиз раҳбари муҳим стратегик обект ҳисобланган аеропортнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, ўтган йили май ойида Навоий вилоятига ташрифи чоғида билдирган танқидий фикрлари асосида бу ерда салмоқли ишлар бажарилганини таъкидлади. Жумладан, халқаро андозаларга мос тўрт километрдан зиёд учиш-қўниш йўлаги қуриб битказилди. Замонавий бошқариш тизими бунёд этилди. Аеропортда мураккаб об-ҳаво шароитида ҳам турли даражадаги оғирликдаги ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учириш имконияти яратилди.

21 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Наманган ва Андижон вилоятларига ташриф буюрди.

Юртбошимиз реконструксия қилинаётган Наманган аеропортида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Реконструксия ва таъмирлаш ишлари якунига етгач, шаҳар ҳаво порти халқаро аеропорт мақомини олади. Шу кунга қадар кутиш заллари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Ҳаво ҳаракатини бошқариш тизими янгиланди.

Президентимиз Ислом Каримов куннинг иккинчи ярмида Андижон вилоятига ташриф буюрди.

24 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 август куни “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғонъ янги темир йўлининг ишга туширилишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан дунё бозорига янги йўллар очиш, юртимизни бошқа давлатлар, минтақалар билан боғлайдиган транспорт коммуникациялари барпо этиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Темир йўл транспорти барча давлатлар иқтисодиётининг асосий қон томири ҳисобланади. Ўзбекистон учун эса у янада катта аҳамиятга эга. Э‘тиборга сазовор жиҳати шундаки, бугунги кунда 4 минг километрдан зиёд узунликдаги темир йўлимиз халқаро талабларга жавоб берадиган даражага кўтарилди. Айни вақтда мамлакатимизда юк ташишнинг қарийб 70 фоизи, экспорт ва импорт учун юк ташиш умумий ҳажмининг эса 80 фоизи темир йўл орқали амалга оширилаётир.

25 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик қутлуғ тўйи байрамида иштирок этди.

28 август. Президент Ислом Каримов пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

30 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзекспомарказ”да намойиш этилаётган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг анъанавий кўргазмасига ташриф буюрди. “Ўзекспомарказ”да бўлиб, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди, кўргазма экспозицияларини кўздан кечирди.

31 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуида ўтган хотирлаш маросимида иштирок этди.

31 август. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Истиқлолимизнинг 16 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Мустақиллик - озод ва обод Ватаннинг ҳар бир фарзанди ўзлигини, ўз қадр-қиммати, ор-номуси ва ғурурини теран англаши учун чексиз ва буюк имконият.

Давлатимиз раҳбари Мустақиллигимизнинг ўн олти йиллиги билан бутун халқимизни муборакбод этади.

7 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этди.

26 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси янги паллага кирди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бошланди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 26 ноябр куни Сурхондарё вилоятида сайловчилар билан учрашди.

Ислом Каримов ўз нутқида Сурхондарё ҳудудидан буюк алломалар етишиб чиққанини, бу ерда меҳнаткаш, бағрикенг инсонлар яшашини таъкидлади. Ушбу воҳа улкан табиий захираларга бой, энг муҳими, вилоятда бу ресурсларни ўзлаштиришга қодир юксак малакали мутахассислар кўп. Вилоятда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилда Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг ишга туширилгани бунинг ёрқин мисолидир.

27 ноябр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 27 ноябр куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ислом Каримов ўз нутқида Қашқадарё заминида вояга етган Амир Темур ва Абу Насафий каби буюк аждодларимиз билан халқимиз ҳақли равишда фахрланишини таъкидлади. Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг 88, нефтнинг 93 фоизи Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келади. Шўртан, Муборак ва Кўкдумалоқда ишга тушган йирик ишлаб чиқариш корхоналари вилоятнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги ҳиссасини янада оширишга хизмат қилди.

28 ноябр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 28 ноябр куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ислом Каримов Навоий вилояти Ўзбекистоннинг йирик саноат минтақаси эканлигини, бу ердаги улкан саноат корхоналари мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Вилоятда аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш, ерлар унумдорлигини ошириш, қишлоққа саноат ва сервисни олиб кириш борасида, маданий-маърифий соҳаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

29 ноябр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 29 ноябр куни Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ислом Каримов Бухоро инсоният сивизилизацияси тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган Абу Али ибн Сино, Имом Бухорий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд сингари буюк мутафаккирлар ватанидир, деб таъкидлади. Уларнинг ворислари бугун ҳам кўплаб соҳаларда катта муваффақиятларга эришмоқда - олий ўқув юртларига киришдаги тест синовлари натижалари бўйича бухоролик йигит-қизлар етакчилик қилади, Қоракўл туманидаги 1-ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчилари халқаро илмий олимпиадаларда совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

3 декабр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 3 декабр куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди.

Ислом Каримов мамлакатимиз иқтисодиётида Қорақалпоғистон Республикасининг муносиб ўрни борлигини таъкидлади. Қўнғирот сода заводи, Хўжайли шиша заводи, “Марказий Осиё безак тошлари” қўшма корхонаси, Нукусдаги мармар ва кабел заводлари, Урга газ кони, шунингдек, тўқимачилик мажмуаларида ишлаб чиқариш самарадорлиги ортмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётидаги янгиланишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар шу замин аҳлининг фидокорона меҳнати маҳсули эканини қайд этди.

4 декабр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 4 декабр куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ислом Каримов Хоразм жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган тараққиёт бешикларидан бири эканини таъкидлади. Бу ерда ўн аср муқаддам ташкил этилган Маъмун академияси Шарқнинг энг йирик илм-маърифат масканларидан биридир. Хоразм воҳасидан етишиб чиққан Абу Мусо ал-Хоразмий, Паҳлавон Маҳмуд, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди сингари буюк боболаримиз билан халқимиз ҳақли равишда фахрланади. Уларнинг ворислари бугунги кунда илм-фан, таълим, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётир.

5 декабр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 5 декабр куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ислом Каримов Самарқанд халқимиз фахру ғурурининг ифодаси, жаҳон аҳлининг қизиқиш ва эътиборига муносиб замин эканини таъкидлади. Самарқанд азал-азалдан бой тарихи, буюк мутафаккирлари, фозилу фузалолари, бетакрор меъморий ёдгорликлари, хушманзара табиати, нозу неъматлари билан довруғ қозонган. Жорий йилда нишонланган Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик тўйи ва “Шарқ тароналари” олтинчи Халқаро мусиқа фестивали тантаналари бу қадим замин шуҳратини жаҳон узра янада кенг ёйди.

7 декабр. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 15 йиллиги муносабати билан 7 декабр куни пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, юртимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

Юртбошимиз ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этиш, инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида қандай натижа ва ютуқларга эришган бўлсак, уларнинг барчаси мамлакатимиз Конституциясига асосланишини алоҳида таъкидлади.

Инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ислоҳотлар халқимиз турмушининг янада фаровонлашувига, мамлакатимиз ободлиги ва тараққиётини таъминлашга, Ватанимизнинг обрў-еътиборини юксалтириш ва ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Президентимиз бу борадаги эзгу ишларимизни кенг кўламда давом эттиришда мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови алоҳида ўрин тутишини, халқимизнинг фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича қилаётган ишларимизнинг самарадорлигини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.

10 декабр. Мамлакатимизда муҳим сиёсий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси қизғин давом этмоқда. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 10 декабр куни Наманган ва Андижон вилоятлари сайловчилари билан учрашди.

11 декабр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 11 декабр куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди.

Фарғона ўзининг бетакрор табиати, бой тарихи, буюк алломалари, юксак иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти билан мамлакатимиз ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Фарғона деганда, қадимий сивилизация ва маданиятни ўзида мужассам этган Марғилон, Қўқон, Қува сингари қадимий шаҳарлар, юртимиз шуҳратини дунёга ёйган Аҳмад ал-Фарғоний, Бурҳониддин Марғиноний сингари буюк алломалар сиймоси кўз олдимизда намоён бўлади, деди Ислом Каримов. Жорий йилда Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги кенг нишонлангани мамлакатимиз ҳаётида муҳим воқеа бўлди.

13 декабр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 13 декабр куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди.

Истиқлол йилларида бутун мамлакатимиз каби Тошкент вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, деди Ислом Каримов. Вилоятда саноатнинг тоғ-кон, кимё, тўқимачилик, қайта ишлаш каби кўплаб тармоқлари изчил ривожланмоқда. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” очиқ аксионерлик жамияти, “Оҳангарон-цемент” акционерлик жамияти, “Спентекс-Тўйтепа” қўшма корхонаси каби йирик ишлаб чиқариш мажмуалари нафақат вилоят, балки мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг 9 ойида вилоятда экспорт ҳажми 1,5 баробар ошгани ҳам шундан далолатдир. Вилоятда аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш, ерлар унумдорлигини ошириш, қишлоққа саноат ва сервисни олиб кириш борасида, шунингдек, маданий-маърифий соҳаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

14 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 14 декабр куни Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сайловчилари билан учрашди.

Жиззах вилояти ўзининг гўзал ва бетакрор табиати, бой табиий ресурслари, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигидаги улкан салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади, деди Ислом Каримов. Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар самарасини Жиззах вилояти мисолида яққол кўриш мумкин. Вилоятда етиштирилаётган ғалланинг 98, пахтанинг юз фоизи фермерлар ҳиссасига тўғри келмоқда. “O‘zEksayd”, “Jizantep”, “For-Teks” сингари корхоналарда ишлаб чиқариш самарадорлиги тобора ортиб бораётир. Ёш авлод таълим-тарбияси, камолотига кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик туфайли жиззахлик йигит-қизлар ҳам мамлакатимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

18 декабр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 18 декабр куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди.

Тошкент шаҳри ўзининг юксак иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти билан мамлакатимиз ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Ислом Конференсияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (АЙСЕСКО) томонидан Тошкент шаҳри 2007 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани мамлакатимиз ҳаётида муҳим воқеа бўлди, деди Ислом Каримов.

Истиқлол йилларида Тошкент шаҳарсозлик маданияти юксак ривожланган, замонавий йўл ва кўприклари, бетакрор иншоотлари, сўлим боғ ва хиёбонлари билан ажралиб турувчи том маънодаги пойтахтга айланди. Тошкент нафақат фан ва маданият маркази, балки йирик саноат шаҳри ҳамдир. Мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган миллий маҳсулотнинг 30 фоизга яқини пойтахт ҳиссасига тўғри келади. Шаҳарда бир ярим мингга яқин қўшма корхона ва фирмалар фаолият юритмоқда.

23 декабр. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов пойтахтимиздаги 644-сайлов участкасида овоз берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўппартиявийлик ва алтернатив асосида ўтаётгани мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат шакллангани ва сайлов тизимларимиз халқаро нормаларга тўла мос келишининг амалий исботидир.