ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 2004 йил


14-16 январ. Париж шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франсия давларлар аро қўшма комиссиясиниг мажлиси бўлиб ўтди.

4-5 феврал. Лондон шаҳрида савдо ва саноат ҳамкорлиги бўйича Ўзбекистон-Британия давларлар аро қўшма комиссиясиниг мажлиси бўлиб ўтди.

7 феврал. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг республика ижтимоий - иқтисодий ривожланиш, 2003 йилдаги ислоҳатларни баҳолаш ҳақида 2004 йилда иқтисоднинг асосий йўналишлари бўйича кейинги либерализация натижаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.

14 март. Ўзбекистон Республикаси ва Азербайжон Республикаларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича кенгайтирилган еттинчи мажлиси бўлиб ўтди.

29 март-2 апрел. Тошкент шаҳрида молия ва техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Германия давлатлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

2-6 май. Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони давлатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўяча иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

23-28 май. Ўзбекистон -Америка савдо палаталарининг саккизинчи конференсияси бўлиб ўтди.

24-26 июн. Ўзбекистон-Украина ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик масалаларига бағишланган олтинчи мажлиси бўлиб ўтди.

29-30 июн. Ўзбекистон Республикасининг Бутунжаҳон Савдо Ташкилотига кириш масалалари ҳамда қишлоқ ҳўжаллиги бўйича Ишчи гуруҳунинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

4 август. Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳузурида мамлакатнинг тегишли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда келаси йилнинг иқтисодий стратегия, солиқ ва бюджет консепсиялари сиёсати ҳамда асосий макро экономик ва давлатнинг 2005 йилги бюджети кўрсаткичлари муҳокама этилди.

19 август. Ўзбекистон ва Эрон давлатлари ўртасида савдо иқтисодий ҳамда илмий техник масалаларга бағишланган кенгайтирилган олтинчи мажлиси бўлиб ўтди.

7-9 сентябр. Рига шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг экспорт-импорт салоҳиятига бағишланган бизнес кўргазмаси бўлиб ўтди.

29 сентябар. Иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон Россия ўртасида давлатлар аро еттинчи мажлиси бўлиб ўтди.

27 октябр. 26 октябр куни Андижон ва Самарқанд вилояти меҳнаткашлари пахта етказиш шартнома мажбуриятларини бажарди.

2 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Осиё тараққиёт банки президенти Тадао Чинонини қабул қилди.

Оқсарой қароргоҳидаги суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги алоқаларни бундан буён ҳам кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

10 ноябр. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари қатори Сурхандарё воҳасининг пахтакорлари давлатга сотиш шартнома мажбуриятларини бажариб, 345 минг тонна пахта хомашёсини топширди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти вилоят пахтакорлари ва меҳнаткашларини катта меҳнат ғалабаси билан чин юракдан табриклади.

24 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия очиқ аксионерлик жамияти "Лукойл" "Нефт компанияси" президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

Суҳбат чоғида янги қўшма лойиҳалар ҳақида фикр алмашилди.