24 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Белгия Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Даниел дел Мармол хоним ишонч ёрлиғини топширди. Ислом Каримов Ўзбекистон-Белгия муносабатлари ривожланиб бораётганидан мамнуният изҳор этди. Элчини шарафли ва мас`улиятли лавозимга тайинланиши муносабати билан қутлади, юртимизда бошлаётган миссиясини бажаришда муваффақиятлар тилади. Эвропада ва дунёда катта нуфузга эга, пойтахтида НАТО қароргоҳи, Эвропа Иттифоқининг таркибий тузилмалари жойлашган Белгия Ўзбекистонга Марказий Осиёда муҳим ўрин тутувчи давлат сифатида қарайди. Ўзбекистон ҳам Белгия билан муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдор.
5 март Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Президенти Парвез Мушарраф расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Парвез Мушаррафнинг ташрифидан кўзланган мақсад икки томонлама ҳамкорлик масалалари билан чекланмайди. Покистон АҚШ, Хитой, Туркия ва Форс кўрфази мамлакатлари билан стратегик ҳамкор. Ўзбекистон эса АҚШ, Россия, Япония каби давлатлар билан стратегик ҳамкорлик муносабатларини ўрнатган. Икки томонлама асосда ва ШҲТ доирасида қарор топган алоқалар туфайли Хитой ҳам Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги муҳим давлат сифатида қарайди. Демак, Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлиги сиёсий ва иқтисодий алоқалар ҳамда хавфсизлик ва барқарорликни та`минлаш нуқтаи назаридан долзарб масала сифатида намоён бўлмоқда.
11 март Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жон Пурнеллни қабул қилди.
15 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Словения Республикасига жўнаб кетди.
- Словения Эвропадаги иқтисодий имкониятларга эга мамлакатлардан бири, - деди давлатимиз раҳбари Тошкент аеропортида оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интерв`юсида. - Словения иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириб бормоқда. 2004 йил мамлакатнинг ялпи ички маҳсулот ҳажми тахминан 28 миллиард АҚШ долларига етган.
4 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов куни давлат ташрифи билан Ҳиндистон Республикасига жўнаб кетди. Сафар олдидан мамлакатимиз раҳбари Тошкент аеропортида журналистларга интервю берди.
- Ҳиндистон бугунги кунда кўплаб соҳаларда жадал ривожланиб, ўз салоҳиятини жаҳонга тобора кенгроқ намоён этаётган давлатлардан, - деди Ислом Каримов. - Бу мамлакат, айниқса, ахборот технологиялари соҳасида ривожланган давлатлар қаторидан жой олган. Биргина 2004 йилда 12,5 миллиард АҚШ долларига тенг ахборот технологиялари маҳсулотини экспорт қилгани бунинг ёрқин далилидир. Ушбу мамлакат сўнгги пайтларда ҳарбий-техника, фазовий тадқиқотлар соҳасида ҳам катта қадамлар ташламоқда.
10 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Но Му Хён давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасига келди.
Президентларнинг яккама-якка суҳбатида Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлигининг бугунги аҳволи ва истиқболига оид масалалар, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилди.
Ўзбекистон раҳбари савдо-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро сиёсатга доир масалаларда мамлакатларимизнинг қарашлари ўхшаш эканлигини ва бу ўзаро алоқаларни кенгайтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Жанубий Корея раҳбарининг Ўзбекистонга давлат ташрифига Сеул Тошкент билан муносабатларни янада кенгроқ ривожлантиришдан манфаатдорлигининг далолати сифатида қаралаётгани қайд этилди.
11 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва юртимизда давлат ташрифи билан меҳмон бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Но Му Хён икки мамлакат ишбилармон доиралари бизнес-форуми иштирокчилари билан учрашди.
Но Му Хён Ўзбекистон Президентининг иқтисодий сиёсати ўзининг кенг кўламли самарасини бераётганини алоҳида та`кидлади. Бу самарани мамлакатларимиз ўртасида ё`лга қўйилган иқтисодий ҳамкорликда эришилган салмоқли ютуқларда ҳам кўриш мумкин, деди меҳмон.
19 май. Шу йил кечқурун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан БМТ Бош котиби Кофи Аннан ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида И.Каримов БМТ Бош котибини шу йил 13 май куни Андижон шаҳрида содир бўлган воқеалар ҳақида батафсил хабардор қилди.
25 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига жўнаб кетди.
- Хитой - бугунги кунда нафақат ўз минтақаси, балки бутун дунёда кўпчиликнинг ҳавасини келтирадиган даражада тараққий этиб бораётган мамлакат, - деди Президентимиз Пекинга жўнаш олдидан журналистлар билан суҳбатда. - Ялпи ички маҳсулот ўсиши бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирида туради.
28 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов амалий ташриф билан Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига жўнаб кетди.
Россия Ўзбекистоннинг муҳим стратегик ҳамкорларидан биридир. Икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётир. Ўтган йили Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 1 миллиард 641,9 миллион, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 428,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлди. Мамлакатимизда Россия билан ҳамкорликда ташкил этилган 360 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. 2004 йил Тошкентда икки давлат президентлари имзолаган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома бу борадаги ҳамкорликнинг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этаётир.
4 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Таъкидлаш керакки, ШҲТ ташкилот сифатида шаклланиш ва ривожланиш жараёнини қисқа фурсатда босиб ўтди. 2001 йил Хитойнинг Шанхай шаҳрида олти мамлакат - Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон раҳбарлари томонидан ШҲТни тузиш тўғрисидаги декларация имзоланиб, унинг икки органи - Котибият ва Минтақавий аксилтеррор тузилмасини ташкил этишга келишиб олинган эди. Таъсис ҳужжати - Хартияси (Низоми) эса 2002 йил Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қабул қилинди ва шу тариқа ташкилот халқаро юридик мақомга эга бўлди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлиси билан бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.
28 июл.` Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Эвропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Марк Перрен де Бришамбони қабул қилди.
23 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Ивановни қабул қилди.
27 сентябр.` Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг Эвропа ва Эвроосиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Дениел Фридни қабул қилди.
2 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Малайзияга давлат ташрифи бошланди.
6 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Марказий Осиё ҳамкорлиги" ташкилотига (МОҲТ) аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Президентимиз сафар олдидан Тошкент аеропортида журналистлар билан суҳбатлашди.
- "Марказий Осиё ҳамкорлиги" ташкилоти ҳақида гапирганда, унинг шу минтақада яшаётган халқларнинг ҳаёти учун нечоғли аҳамиятга эга эканига алоҳида эътибор қаратмоқ лозим, - деди Ислом Каримов. - Марказий Осиё минтақаси халқларининг иқтисодий манфаатлари бир-бири билан узвий боғлиқ. Энергетика, табиий бойликлар ёки транспорт алоқаларини олинг, хуллас, барча соҳада манфаатларимиз туташиб кетган. Демак, биз олдимизда турган муаммоларни биргаликда, баҳамжиҳат ҳал этмоғимиз даркор.
2 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Корея Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент ассамблеяси раиси Элси Хестингсни қабул қилди.
14 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Россия Федерациясига жўнаб кетди. Давлатимиз раҳбари сафар олдидан оммавий ахборот воситалари мухбирларининг саволларига жавоб берди.
Президентимиз бу ташрифдан кутилаётган натижалар ва уларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, жумладан, қуйидаги фикрларни билдирди.
- Бизнинг Россия Федерациясига, унинг пойтахти бўлмиш Москва шаҳрига бу галги расмий ташрифимиз, ўйлайманки, икки давлат алоқаларининг янги тарихида алоҳида ўрин эгаллайди.
Бу ташриф доирасида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаш мўлжалланаётгани ўзаро алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.