ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 2009 йил


21 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россиянинг “Лукойл" очиқ акционерлик жамияти президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

27 февраль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Шигео Кацуни қабул қилди.

31 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Уммон Султонлиги миллий иқтисодиёт вазири, Молиявий ишлар ва энергетик ресурслар бўйича кенгаш раисининг ўринбосари Аҳмад бин Абдунаби Маккийни қабул қилди.

7 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Малайзиянинг “Петронас" корпорацияси президенти Муҳаммад Ҳасан Марикан ва Жанубий Африка Республикасининг “Sasol" компанияси бош ижрочи директори Пет Девисни қабул қилди. Суҳбат чоғида биргаликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга, янгиларини ишлаб чиқишга оид масалалар бўйича фикр алмашилди.

23 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “Korean Air" авиакомпанияси раиси Чо Янг Хони қабул қилди. Суҳбат чоғида қўшма лойиҳалар ижросининг бориши, янгиларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.

4 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Саудия Арабистони Подшоҳлиги молия вазири Иброҳим Абдулазиз Ал-Ассафни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

5 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Баҳрайн Подшоҳлиги молия вазири шайх Аҳмад бин Муҳаммад Ол Халифани қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Баҳрайн Подшоҳлиги ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболларига доир масалалар муҳокама қилинди.

18 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Халқаро валута жамғармасининг (ХВЖ) фармойиш берувчи директори Доминик Стросс-Канни қабул қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан ХВЖ ўртасидаги муносабатларга доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

4 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “МАН” компаниялар гуруҳи Директорлар кенгаши раиси Хокан Самуелссонни қабул қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон автомобилсозлик саноати корхоналари билан “МАН” компаниялар гуруҳи ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, биргаликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.

9 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “General Motors International Operations" президенти, “General Motors" корпорацияси ижрочи вице-президенти Ник Райлини қабул қилди. Музокара чоғида янги модел линиясини ташкил қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш, экспорт бозорларидаги савдо стратегиясини такомиллаштириш, автомобилсозлик саноатида ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

27 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда МДҲнинг Темир йўл транспорти бўйича Кенгаши раиси, “Россия темир йўллари" ОАЖ президенти Владимир Якунинни қабул қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва МДҲ ҳамда Болтиқбўйи давлатлари темир йўл компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир масалалар бўйича фикр алмашилди.