ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 1992 йил


7 январ. Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида элчилар даражасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғриси-даги Коммюнике эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий Битим эълон қилинди.

30 январ. Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши (ЕХҲК) бўйича Прагада бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирларининг мажлисида Ўзбекистон ушбу Халқаро ташкилотга қабул қилинди.

31 январ. Шу кунгача Ўзбекистон Республикасини мустақил давлат сифатида 83 мамлакат расман тан олди. Бу ҳақда январда Албания, Бенин, Болгария, Боцвана, Бурунди, Венесуела, Габон, Гаяна, Гвинея, Зимбабве, Ироқ, Исландия, Италия, Кипр, Куба, Лаос, Ливан, Ливия, Мексика, Малайзия, Непал, Норвегия, Португалия, Панама, Сингапур, Филиппин, Франсия, Швеция, Эквадор, Эфиопия, ЖАР, Ямайка маълум қилди.

2 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Давос (Швейцария)даги умумжаҳон иқтисодий анжуманида иштирок этди ва унда нутқ сўзлади.

19 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Сауд ал-Фейсал ал-Саудни қабул қилди.

26 феврал. Хелсинкида (Финляндия) Ўзбекистон Республикаси Пре-зиденти Ислом Каримов Ўзбекистон номидан Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгашининг Хелсинки Якуний ҳужжатини имзолади.

10 март. Брюсселда Шимолий Атлантика ҳамкорлиги Кенгаши (ШАҳК)нинг фавқулодда мажлисида Ўзбекистон Республикаси шу ташкилот аъзолигига қабул қилинди.

16 март. Тошкентда - мустақил Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг биринчи элчихонаси - АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси очилди.

25 март. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар Миллий уюшмасини тузиш тўғрисида" қарор қабул қилди.

Ушбу уюшма хорижий мамлакатлар бнлан дўстлик ва маданий алоқалар Ўзбекистон жамияти ҳамда хориждаги ватандошлар билан алоқалар бўйича "Ватан" жамияти асосида ташкил этилди.

11-13 апрел. Президент Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси расмий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлди.

27-28 апрел. Туркия Республикаси Бош вазири Сулаймон Демирел бошчилигидаги расмий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

30 апрел. Ўзбекистон Республикаси Европа Тикланиш ва тараққиёт банки аъзоси бўлди.

1 май. Бу вақгга келиб, Ўзбекистон Республикаси 29 давлат билан дип-ломатик муносабатлар ўрнатиш бўиича ҳужжатларга имзо чеқди, бу дав-латлар: Австралия, Австрия, Белгия5 Венгрия, Ветнам, Греция, Миср, Исроил, ҳицсистон, Испания, Италия, Хитой, КХДР, Малайзия, Мексика, Монголия, Янги Зеландия, Оммон, Полша, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Финляндия, Франсия, ГФР, Швеция, Япония,

15 май. Тошкентда Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

29 шон-1 июл, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Кари-мов Туркияга ташриф буюрди ва "Иқтисодий ҳамкорликнинг қора денгиз минтақаси: Туркия ва Ўрта Осие республикалари" мавзуидаги Умумжаҳон иқтисодий анжумани мажлиси ишида иштирок этди.

6 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этди.

8-10 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Финляндияга борди, бу ерда Президент Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши (ЕХҲК) ишида иштирок этди.

Июл. Бу ойда Ўзбекистонда Туркия, Эрон, Покистон, ҳиндистон, Мексика, Жазоир, Япония, Саудия Арабистони, Франсия, Шри Ланка, Буюк Британия, қувайт, Миср Араб Республикаси; АқШнинг турли даражадаги делегациялари бўлди. Ўз навбатида, Ўзбекистондан ҳам йигирмага яқин турли даражадаги делегациялар Туркия, ХХР, АқШ, Франсия, Саудия Арабистони, Малайзия, Индонезия, Сингапур, КХДР, Эрон, Афғонистон, Германия, Венгрияда бўлиб, у ерларда Ўзбекистон Республикасини қизиқтирадиган масалалар бўйича музокаралар олиб бордилар.

4 сентябр. Ўзбекистон Халқаро Геология иттифоқига қабул қилинган-лиги ҳақида хабар эълон қилинди.

30 сентябр. Финляндия Республикасининг Президенти Мауно Койвисто бошчилигидаги шу республика делегацияси расмий дўстона ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келди.

13 октябр. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан Афғонистон Ислом Давлати бошлиғи Бурҳонидсин Раб-боний ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Шу куни Тош-кентда "Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Давлати ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисида"ги Протокол ва "Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Давлати ўртасида ҳамкорлик ва ҳаво йўлини очиш тўғрисида"ги Меморандум имзоланди.

16 ноябр. Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Ўзбе-кистон Республикаси ҳукумати ўртасида Ўзбекистонда БМТ ваколатхона-сини очиш тўғрисидаги Битим имзоланди.