2 январь. Президент Ислом Каримов «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунини тасдиқлади.
10 январь. Президент Ислом Каримов «Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
13 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 22 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги йўллади.
20 январь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунни тасдиклади.
24 февраль. Президент Ислом Каримов «2014 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
19 март. Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрамига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Ушбу тантанали маросимда Президент Ислом Каримов иштирок этиб, Ўзбекистон халқини қутлуғ айём — Наврўзи олам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
16 апрель. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунни тасдиқлади.
16 апрель. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98. 103. ва 117-моддаларига)» ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул килинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни тасдиқлади.
18 апрель. Президент Ислом Каримов иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
22 апрель. Президент Ислом Каримов «Судьяларнинг малака хайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
5 май. Президент Ислом Каримов Оқсаройда Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди.
Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. 2013 йил якунига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 215,2 миллион АҚШ долларидан ошган. Япония томонидан Ўзбекистонга киритилган молия воситаларининг умумий ҳажми 2,32 миллиард долларни ташкил этади.
Учрашувда энергетика, кон саноати, нефть-газ, кимё, электротехника, автомобилсозлик ва коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.
5 май. Президент Ислом Каримов «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
9 май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга уруш ва меҳнат фахрийлари, сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
– Бугун барча ватандошларимиз, бутун ҳалқимиз Хотира ва қадрлаш куни деб ном олган улуғ айёмни, фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 69 йиллигини кенг нишонламоқда, — деди Ислом Каримов. — Шу кунларда барчамиз ўз инсоний бурчимизни адо этиб, бугунги тинчлик ҳаётимиз учун, мусаффо осмонимиз учун жанг майдонларида жон бериб урушдан қайтмаганларни эслаймиз, уларнинг арвоҳларини шод этиб, ўчмас хотираси олдида бош эгамиз.
– Бугун орамизда coғ-саломат ҳаёт кечираётган, барчамиз учун азиз ва муҳтарам бўлган нуроний отахон ва онахонларимизга, урушда қатнашган мардларга, шу билан бирга, фронт ортида меҳнат қилиб, Faлaбa кунини яқинлаштиришга муносиб ҳисса кўшган юртдошларимизга чин қалбимдан ҳурматимни билдираман ва уларга ўз номимдан, бутун ҳалқимиз номидан бардамлик, узоқ умр, бахтли ҳаёт тилайман, - деди Давлатимиз раҳбари. - Бизнинг ҳалқимизга тинчлик ва омонлик керак. Кўпни кўрган ҳалқимиз яхши билади, фақат тинчлик ва осойишталик бўлган, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ҳукм сураётган давлатда, жамиятда фаровон ва бахтли ҳаёт қуриш мумкин, эзгу ниятларга, орзу-мақсадларга етиш мумкин.
14 май. Президент Ислом Каримов «Хуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
14 май. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
1 июль. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
22 июль. Президент Ислом Каримов «Тошкент давлат стоматология институтни ташкил этиш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
22 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
22 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
25 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иктисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғриси» ги фармонга имзо чекди.
25 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳодимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғриси» ги фармонга имзо чекди.
31 август. Президент Ислом Каримов Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида халқимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизни ёд этиш маросимида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари уламолар, жамоатчилик вакиллари билан суҳбатда бугунги кунда мамлакатимиз ва жаҳонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, олдимизда турган муҳим вазифалар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шу куни Президентимиз Ислом Каримов Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлигимиз, ёpyғ келажагимиз ва пок ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
31 август. Президент Ислом Каримов пой- тахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади.
4 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунини тасдиқлади.
13 октябрь. Президент Ислом Каримов «1941 - 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
23 октябрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
5 ноябрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компаниясининг 20 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
6 ноябрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан компания жамоасига табрик йўллади.
28 ноябрь. Президент Ислом Каримовнин 2014 йил 22 августдаги фармонига мувофиқ, Термиз шаҳри Амир Темур ордени билан мукофотланган эди. Термиз шаҳрида ушбу юксак мукофотни топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.
28 ноябрь. Президент Ислом Каримов Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги муносабати билан театр жамоасига табрик йўллади.
3 декабрь. Президент Ислом Каримов «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунни тасдиқлади.
5 декабрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди.
– Авваламбор, сиз, азизлар билан бугун мана шундай яхши кайфиятда шу муҳташам залда кўришганимдан, сизларга ўзимнинг юксак ҳурмат -эҳтиромимни изҳор этишдан хурсандман, - деди Ислом Каримов. - сизларга маълумки, одатга айланиб қолган аньанага кўра, ҳар йили Конституция куни арафасида Ватанимизнинг юксак унвон, орден медалларига сазовор бўлган юртдошларимиз билан учрашиб, уларни шу буюк сана билан табриклаш, ана шу мукофотларни топпшришни ўзим учун ҳақиқатан ҳам катта шараф деб биламан.
Сўнгра Президентимиз Ислом Каримов давлат мукофотларини тантанали равишда топширди.
– Бугун сизларнинг ҳар бирингиз учун, ҳақиқатан ҳам, унитилмас кун, қутлуғ айём, – деди Ислом Каримов. - Ватанимизнинг сизларга берилган нуфузли мукофотлари халқимиз, давлатимизнинг барчангизга билдирган юксак ишончидан, олижаноб меҳнатингиз муносиб қадр топганидан далолат беради.
5 декабрь. «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 22 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.
Президент Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди ва кириб келаётган янги – 2015 йилга мамлакатимизда «Кексаларни эъзозлаш йили» деб ном беришни таклиф этди.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу тантанадаги маърузаси «Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир» сарлавҳаси билан матбуотда чоп этилди.
11 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонуннини тасдиқлади.
21 декабрь. Президент Ислом Каримов овоз бериш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 644-сайлов участкасига ташриф буюрди ва ўзига муносиб номзодга овоз берди.
26 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
31 декабрь. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги эълон қилинди.