ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 2011 йил


24 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Европа Иттифоқи Комиссияси Президенти Жозе Мануел Баррозонинг таклифига биноан Брюсселда бўлди. Ташриф асносида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Европа Иттифоқи Комиссияси Президенти Жозе Мануел Баррозо, ЕИнинг энергетика бўйича комиссари Гюнтер Эттингер, НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашди.

8-10 февраль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония Бош вазири Наото Каннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Президент Ислом Каримов Япония Императори Акихито, Япония Бош вазири Наото Кан, Япония Парламентининг юқори ва қуйи палаталари раислари - Т.Нишиока ва Т.Ёкомичи, ташқи ишлар вазири С.Маехара, “Япония демократик партияси - Ўзбекистон" ва “Япония Либерал-демократик партияси - Ўзбекистон" парламент дўстлик лигалари раҳбарияти ва аъзолари билан учрашди.

18 февраль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Палата раиси К.Лемм хоним Президент Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини самарали бошқариладиган бозор иқтисодиётига изчиллик билан ўтказишни таъминлагани учун Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг фахрий мукофотини тақдим этди.

25 февраль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

18 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши ва Марказий ҳарбий кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Лян Гуанлени қабул қилди.

23 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШнинг “Honeywell" корпорацияси раиси ва ижрочи директори Девид Коут раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

24 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Юсуф Ризо Гилонийни қабул қилди.

29 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда ЙХҲТнинг кам сонли миллатлар масалалари бўйича Олий комиссари Кнут Воллебекни қабул қилди.

31 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Кувайт Давлати, Тожикистон Республикаси, Украина ҳамда Полша Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Халаф Мижбал Бузахир, Музаффар Ҳусейнов, Юрий Савченко ва Мариан Пшездзецки ишонч ёрлиқлари топширди.

19-20 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ХХР Раиси Ху Сзинтаонинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлди. Ташриф асносида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги 25 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Эришилган келишувлар доирасида бир қатор сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 5 миллиард АҚШ долларидан ошади.

22 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

5 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Музокаралар якунида икки давлат раҳбари Ўзбекистон-Туркманистон Қўшма баёнотига имзо чекдилар. Савдо ваколатхоналарини ўзаро таъсис этиш тўғрисидаги битим, Илмий-технологик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ва қатор бошқа ҳужжатлар имзоланди.

6 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бухоро шаҳрига ташриф буюрдилар.

9 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган минглаб ватандошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Президент Ислом Каримов пойтахтимиз марказида бунёд этилаётган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг янги биносида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

12 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Испания Парламенти қуйи палатаси (Депутатлар конгресси) депутати, ушбу мамлакатнинг собиқ ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратиносни қабул қилди.

17-18 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Ҳиндистон Республикасида бўлди. Икки мамлакат раҳбарлари ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболини атрофлича муҳокама қилиб, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатларига бевосита тааллуқли бўлган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. Ташриф асносида иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик доирасида ёқилғи энергетикаси, ахборот технологиялари, тўқимачилик, фармацевтика, банк соҳаси ва савдо-сотиқни ривожлантириш борасида алоқаларни тубдан кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

20 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “Лукойл" компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

23 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Ҳелен Кларкни қабул қилди.

31 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Денис Макдонани қабул қилди.

1 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси, Литва Республикаси ташқи ишлар вазири Аудронюс Ажубалисни қабул қилди.

13-14 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Кўксарой мажмуида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведевнинг учрашуви бўлиб ўтди.

14-15 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистонда бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Мажлисда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатга оид долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

22-23 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлди.

28 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерациясининг Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича федерал агентлиги директори Михаил Дмитриевни қабул қилди.

5 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Ветнам Социалистик Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг мамлакатимизда Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Чжан Сяо, Жорж Крол, Ле Ман Луан ва Анварбек Мокеев ишонч ёрлиқларини топширди.

11 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали сўзлашдилар.

23-24 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бак давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

25 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Сенатининг қатор нуфузли қўмиталари аъзоси, Жанубий Каролина штатидан сайланган республикачи-сенатор Линдсей Грехемни қабул қилди.

27 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари" VIII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида қатнашди.

28 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тошкентдаги автомобил двигателлари ишлаб чиқарадиган янги қўшма корхона ва аеровокзалда амалга оширилган ишлар билан танишди.

31 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Шаҳидлар хотираси" хиёбонида халқимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлганларни ёд этиш маросимида қатнашди.

31 август. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мустақиллигимизнинг йигирма йиллиги билан бутун халқимизни муборакбод этди.

9 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Словакия Республикаси, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Ҳиндистон Республикаси, Италия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Юрай Сивачек, Абдураҳмон бин Абдулла бин Абдураҳмон аш-Шае, Анумула Гитеш Сарма ва Риккардо Манарадан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

19 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “Сасол" компанияси (Жанубий Африка Республикаси) бош ижрочи директори Девид Констебл ва “Петронас" корпорацияси (Малайзия) президенти Дато Шамсул Азҳар Аббосни қабул қилди.

22 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси У Бангони қабул қилди.

28 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан АҚШ Президенти Барак Обаманинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

30 сентябрь - 1 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Наманган ва Андижон вилоятларида бўлди.

3 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Ветнам Социалистик Республикаси Бош вазири Нгуен Тан Зунгни қабул қилди.

11 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман ҳамда ГФР ҳукуматининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Михаел Штайнерни қабул қилди.

11 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.

22 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни қабул қилди.

6-7 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Венгрия Республикаси Президенти Пал Шмитт расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

16 ноябрь. Президент Ислом Каримов Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Маърифат маркази" биноси билан танишди. Ушбу улкан кошона истиқлол йилларида пойтахтимиз марказида барпо этилган Ёшлар ижод саройи, Тасвирий санъат галереяси, Пойтахт бизнес маркази каби бетакрор иншоотларга ҳамоҳанг тарзда яхлит композицияни ташкил қилган. Ватанимизнинг бош майдони - Мустақиллик майдонига туташ ушбу ҳудуд бетакрор ландшафт дизайни билан ғоят гўзал қиёфа касб этган.

26 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Маргарет Ченни қабул қилди.

26 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда А.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги илмий маркази директори, Россия Тиббиёт фанлари академияси академиги Лео Бокерияни қабул қилди.

30 ноябрь. Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

7 декабрь. Президент Ислом Каримов Оқсаройда бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди.

7 декабрь. “Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг ўн тўққиз йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди.

20 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги олий органларининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган сессияларида иштирок этди.