12 январь. Президент Ислом Каримов «Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавкулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғриси»ги фармонга имзо чекди.
12 январь. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.
13 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қумондони Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 23 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги йўллади.
20 январь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
22 январь. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Сенатни шакллантириш очиқлик ва транспарентлик каби демократик принциплар асосида, миллий сайлов қонунчилигимиз талабларига тўла мувофиқ ўтгани таъкидланди. Корақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисларида 84 сенатор сайланди. Президентимиз томонидан 16 нафар Сенат аъзоси тайинланди.
Мажлисда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.
23 январь. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Президент Ислом Каримов иштирок этди ва нутқ сўзлади. Юртбошимиз Олий Мажлис кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Шавкат Мирзиёев номзодини тавсия этди.
Парламент аъзолари кўрсатилган номзодни маъқуллади ва Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири этиб тасдиқлади.
4 февраль. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
6 февраль. Президент Ислом Каримов Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VII съездида маъруза қилди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу нутқи «Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан – ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ва бахтли ҳаёт барпо этиш» сарлавҳаси билан матбуотда чоп этилди.
11 февраль. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
19 февраль. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – 1941 – 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
20 февраль. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Кашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
24 февраль. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
25 февраль. Президент Ислом Каримов «2015 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
26 февраль. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.
27 февраль. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Бухоро ва Навоий вилоятлари сайловчилари билан учрашди.
2 март. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.
5 март. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сайловчилари билан учрашди.
6 март. Президент Ислом Каримов «1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини paғбатлантириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
10 март. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди.
11 март. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Наманган ва Фарғона вилоятлари сайловчилари билан учрашди.
16 март. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди.
17 март. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди.
21 март. Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрамига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Ушбу тантанали маросимда Президент Ислом Каримов иштирок этиб, Ўзбекистон халқини қутлуғ айём – Наврўз билан муборакбод этиб, нутқ сўзлади.
6 апрель. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2015 йил 29 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисидаги қарорига кўра Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига тайинланди.
10 апрель. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М. Абдусаломов очди. У 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ислом Абдуганиевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлигини қайд этди ва залда ҳозир бўлганлар ҳамда сайловчилар номидан самимий табриклаб, Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасини топширди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ Президент Ислом Каримов қасамёд қилди: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадхияси янгради.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
9 май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга уруш ва меҳнат фахрийлари, сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
– Бугун Ватанимиз, ҳалқимиз Улуғ Ватан урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигини кенг нишонламоқда, – деди Ислом Каримов. – Ана шу буюк сана муносабати билан, аввало, урушда қатнашган, мардлик ва жасорат кўрсатган барча уруш фахрийларини, шулар қаторида фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизни, бутун ҳалқимизни табриклаш, уруш майдонларидан қайтмаган, бугунги мусаффо осмонимиз учун жон берган ватандошларимиз хотираси олдида бош эгиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз деб биламан.
Ўзбекистонда уша пайтда 6,5 миллион халқ яшаган бўлса, шунинг 1,5 миллиондан кўпроғи урушда қатнашганининг ўзи, қисқа қилиб айтадиган бўлсак, барча эркаклар қўлига қурол олиб, дўшманга қарши кўрашганидан далолат беради.
– Ҳалқимиз ана шундай оғир вазиятда кунни - кун, тунни - тун демасдан, машаққатли меҳнат қилиб, фронт учун, ғалаба учун муносиб ҳисса қўшгани ҳеч эсимиздан чиқмайди, - деб таъкидлади Президентимиз.
26 май. Президент Ислом Каримов «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
9 июнь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
12 июнь. Президент Ислом Каримов «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
16 июнь. Президент Ислом Каримов «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
14 июль. Президент Ислом Каримов «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
17 июль. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
7 август. Президент Ислом Каримовнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир» номли китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан кўп минг нусхада чоп этилди.
10 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунни тасдиқлади.
20 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
25 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
25 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
26 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий - иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
26 август. Президент Ислом Каримов «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
27 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавкулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
31 август. Президент Ислом Каримов анъанага мувофиқ Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида халқимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизни ёд этиш маросимида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари уламолар, жамоатчилик вакиллари билан суҳбатда тарихий хотира, мамлакатимизда эришилган улкан ютуқлар, эл-юртимиз ҳаёти, одамларимиз турмуш тарзи, онгу тафаккурида рўй берган ўзгаришлар, жаҳонда ва яқин атрофимиздаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазият тўғрисида фикр юритди. Бугунги нотинч замон доимо огоҳ, ҳушёр ва сезгир бўлишни талаб этишини алоҳида таъкидлади.
– Биз ҳаётдан доимо яхшилик кутиб, бошқаларга ҳам яхшилик тилаб яшайдиган халқмиз, - деди Ислом Каримов. - Шунинг учун ҳам эртанги кунимизнинг бугунгидан кўра ёруғ, тинч ва фаровон бўлишини орзу қиламиз, шу йўлда ўзимизни аямасдан, бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз.
Президент Ислом Каримов Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Шу куни давлатимиз раҳбари Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабини ҳам бориб кўрди. Миллий меъморлик ва замонавий архитектура намуналарини уйғунлаштирган ҳолда барпо этилган бу иншоотнинг халқаро мусобақалар ўтказиладиган залида, умуман, мазкур мактабда спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишди ва уларни янада такомиллаштириш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берди.
31 август. Президент Ислом Каримов пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади.
18 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
29 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш туғрисида»ги фармонга имзо чекди.
30 сентябрь. Президент Ислом Каримов касб байрами муносабати билан Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади.
22 октябрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
26 ноябрь. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида вилоятда охирги йилларда иқтисодий ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши натижасида субвенция, яъни марказ бюджетидан ёрдам улуши камайган бўлса-да, унинг ҳажми ҳалигача юқори даражада сақланиб қолаётганига алоҳида эътибор қаратди. Маҳаллий харажатларнинг 41 фоизи мамлакатимиз бюджети ҳисобидан қопланиб келинаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Энг ачинарлиси, вилоятдаги 11 та тумандан 10 тасида бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиб кетган.
Ҳолбуки, Наманганда ҳали ишга солинмаган шундай беҳисоб имкониятлар борлигини инобатга оладиган бўлсак, ўзингиз айтинг, бундай ҳолат сизларга ярашадими, деб таъкидлади Юртбошимиз.
Мажлисда вилоятда маъмурий-ҳудудий тузилиш масаласида юзага келган жиддий муаммолар ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди. Баъзи жойларда қаерда шаҳар, қаерда туман бошланадию, қаерда тугашини аниқ билиб бўлмайди. Бу борада, айниқса, Наманган тумани ва Наманган шаҳрининг маъмурий чегарасини қайтадан кўриб чиқиш талаб этилади.
5 декабрь. Президент Ислом Каримов Оқраройда бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди.
Бугун мана шу муҳташам залда сиз, азизларни Конституция куни билан табриклаб, сизларга самимий ҳурматимни изҳор этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, янги-янги омадлар тилашга ижозат бергайсиз, - деди Ислом Каримов. - Бугунги учрашувимиздан асосий мақсад – сиз, азизларга Ватанимизнинг мукофотларини – юксак унвон, орден ва медалларни топшириш, сизларни табриклаш мен учун ўта шарафли вазифани адо этишдир.
Сизларнинг тимсолингизда давлат мукофотларига сазовор бўлган барча юртдошларимизга ҳам, ғойибона бўлса-да, чин қалбимдан чуқур ҳурматимни, эзгу тилакларимни билдириш ва қутлаш менга катта мамнуният ва хурсандчилик етказади.
Сўнгра Президентимиз Ислом Каримов давлат мукофотларини тантанали равишда топширди.
Бугун сизларнинг очиқ чеҳрангиз, бахтиёр кўзларингизни, сизлардаги баланд рухни кўриб, очиғини айтсам, гуёки ўзим ҳам мукофот олгандек хурсанд бўлиб турибман, - деди Ислом Каримов. – Менинг ниятим, талагим битта: кўксингизга ярашиб турган бу мукофотлар барчангизга буюрсин, сизларни янги-янги ютуқ ва марраларга руҳлантирсин.
5 декабрь. «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.
Президент Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди ва кириб келаётган янги –2016 йилга мамлакатимизда «Соғлом она ва бола йили» деб ном беришни таклиф этди.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу тантанадаги маърузаси «Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат сарлавҳаси билан матбуотда чоп этилди.
9 декабрь. Президент Ислом Каримов «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
23 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
29 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
29 декабрь. Президент Ислом Каримов «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
31 декабрь. Президент Ислом Каримов «Р. Ирматовни «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
31 декабрь. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги эълон қилинди.