17 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пер Морелни қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, уни Европа Иттифоқи билан Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган арбоб сифатида ҳурмат қилишини таъ��кидлади.
24 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони адмирал Уилям Феллонни қабул қилди.
Учрашувда минтақавий хавфсизликни таъминлаш, қўшни Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, халқаро терроризмга, наркотрафикка, оммавий қирғин қуроллари тарқалиши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашиш борасида томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
5-6 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлди
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатлар мамлакатимиз ташқи сиёсатида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатларимиз ўртасида 2004 йили Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, 2005 йилда ҳамкорликни олий босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланган.
19 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Зауитбек Турисбеков ишонч ёрлиғини топширди.
Давлатимиз раҳбари элчини шарафли ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлади, юртимизда бошлаётган миссиясида муваффақият тилади. Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини, мамлакатларимизнинг ҳамкорлиги яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланганини таъкидлади.
22 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Москва шаҳрида ўтган норасмий саммитида иштирок этди.
МДҲ - аъзо мамлакатлар бир-бирини яхши биладиган, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик борасида катта тажриба тўплаган тузилма. Ҳамдўстлик мамлакатлари бир-бирининг имкониятларини, шароитини яхши билади, синалган ҳамкорлар билан ишлаш эса нисбатан осон кечади. Хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги мақсад ва вазифалар уйғунлиги уларни ўзаро янада яқинлаштиради.
25 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикасига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари 25 феврал куни Корея Республикасининг янги сайланган Президенти Ли Мён Бакнинг ўз лавозимини бажаришга расман киришишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.
24-26 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикасига ташриф буюрди.
Сеулдаги “Чонг Ва Де" қароргоҳида 26 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бакнинг учрашуви бўлиб ўтди.
10 март. Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасига келди.
Дўрмон қароргоҳида Туркманистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркманистон давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
11 март куни Оқсаройда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга Тошкент тиббиёт академиясининг Фахрий доктори унвони берилишига бағишланган тантанали маросим бўлди.
Мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи самарали бўлганини, ушбу саммит мамлакатларимиз тараққиётига, халқларимиз фаровонлигини оширишга, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
17 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига келди.
“Мушриф Палас" саройида Ўзбекистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён шоҳсупага кўтарилдилар. Давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
18 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг иккинчи куни Абу-Даби марказидаги шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбарасига ташриф буюрди.
20 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Саудия Арабистони Подшоҳлиги шаҳзодаси Ал-Валид бин Талол бин Абдулазиз Ол Саудни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор билан қарашини таъкидлади.
3 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бухарестда НАТО/Евроатлантика ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этди.
Бу ерда Евроатлантика ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш йўлида кўп томонлама ҳамкорлик, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга доир масалалар муҳокама қилинди.
22 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасига келди.
Давлатимиз раҳбарининг ташрифи Остонадаги Оқўрда саройида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими билан бошланди. Юртбошимиз шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
22-23 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлди.
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Қозоғистон Республикасига ташрифининг иккинчи куни - 23 апрелда Президент Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида Остонадаги МЕГА савдо марказига ташриф буюрди. Яқинда қурилган ушбу марказда савдо шохобчалари, боулинг, стол тенниси каби спорт ўйинлари бўлимлари, кинотеатр бор.
12 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Корея Республикаси Бош вазири Хан Син Суни қабул қилди.
- Корея Республикасининг янги тайинланган Бош вазири ўзининг илк хорижий сафарини Ўзбекистонга расмий ташрифдан бошлагани икки томонлама муносабатларда муҳим воқеадир, - деди мамлакатимиз раҳбари. - Сизнинг ташрифингизни Жанубий Корея Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор билан қарашининг яна бир далили, деб биламиз.
13 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Индонезия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳасан Вираюдани қабул қилди.
- Ташрифингизни ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш ва қизиқиш муштарак эканининг яна бир ифодаси сифатида қараймиз, - деди мамлакатимиз раҳбари. - Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида узоқ масофа бўлишига қарамай, бизни тарихий ва маъ��навий яқинлик, ягона дин бирлаштириб туради.
2 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Ричард Баучерни қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги муносабатлар ривожланиб бораётганини таъкидлади.
4 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Александер Стуббни қабул қилди.
4 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Франсия Медиатори Жан-Пол Делевуани қабул қилди.
- Сизнинг ташрифингизни Франсия жамоатчилиги делегациясининг ташрифи деб қабул қиламиз, - деди мамлакатимиз раҳбари. - Бу Франсиянинг нафақат давлат тузилмалари, балки жамоат ташкилотлари ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқишидан далолатдир. Ташрифингиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни билан танишиш учун яхши имкониятдир.
6 июн. МДҲ норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик 2005 йилда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома руҳида изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Ислом Каримов Ўзбекистон учун Россия билан ҳамкорлик доим устувор аҳамият касб этиб келганини, мамлакатларимиз МДҲни ислоҳ қилиш борасида кўп жиҳатдан ҳамфикр эканлигини қайд этди. Президентимиз Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕврАзЕС) ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотини (ОДКБ) бирлаштиришни таклиф қилди.
9 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича вазири, “Дубай холдинг" компанияси ижрочи раиси Муҳаммад Абдулла ал-Қарқовийни қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида олий даражадаги мулоқотларнинг изчиллашиб бораётганини, бу икки томонлама ҳамкорликнинг суръат ва самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
21 июл. Кувайт Давлати Амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Тошкент аеропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.
Дўрмон қароргоҳида Кувайт Давлати Амирини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ислом Каримов ва шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Кувайт давлат мадҳиялари янгради. Икки мамлакат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
22 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ричард Норландни қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
8-9 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтаонинг таклифига биноан Пекин шаҳрида бўлиб, ХХИХ ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.
9 август куни Мамлакатимиз раҳбари Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши саройида ХХР Раиси Ху Сзинтао билан учрашди. Ислом Каримов ва Ху Сзинтао Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар, ўзларини қизиқтирган халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилдилар.
Шу куни Президент Ислом Каримов ўзи жойлашган “Дяоюйтай" қароргоҳида Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бак билан учрашди. Учрашувда Ислом Каримов ва Ли Мён Бак ўзаро муносабатларнинг ҳозирги босқичига юқори баҳо бердилар. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, бу борада мавжуд имкониятлардан янада тўлиқ фойдаланиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
Ислом Каримов Пекиндаги Олимпия шаҳарчасида ушбу нуфузли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этаётган мамлакатимиз спортчилари билан учрашди.
27 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда “Кореан Аир" авиакомпанияси раиси Чо Янг Хони қабул қилди.
Суҳбат чоғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари" билан “Кореан Аир" ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, биргаликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
27-28 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида қатнашди. Душанбе аеропортида мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримовни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кутиб олди.
Саммит ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлиси билан бошланди. Президентлар ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев билан учрашди. Ислом Каримов ва Дмитрий Медведев икки томонлама муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболларини муҳокама қилдилар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан ҳам учрашди. Имомали Раҳмон оғир дамларда Ўзбекистон раҳбарияти ва халқи кўрсатган ёрдамни Тожикистон халқи асло унутмаслигини қайд этди ва яна бир бор давлатимиз раҳбари билан Тожикистонда учрашиш ниятини билдирди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларига доир масалалар, минтақавий хавфсизлик муаммолари юзасидан фикр алмашилди.
1 сентабр. Россия Федерацияси ҳукумати раиси Владимир Путин амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Пойтахт аеропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 сентабр куни Дўрмон қароргоҳида Россия Федерацияси ҳукумати раиси Владимир Путинни қабул қилди. Учрашувда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, сармоявий ҳамкорликни, гуманитар соҳадаги алоқаларни янада кенгайтириш, сиёсий муносабатларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
5 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) саммитида иштирок этди.
Учрашув якунида Коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясининг декларацияси ва ташкилот фаолиятига доир қатор ҳужжатлар имзоланди.
11 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Озарбойжон Республикасига келди. “Загулба" қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ислом Каримов ва Илҳом Алиевнинг яккама-якка суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Озарбойжон Республикасига расмий ташрифининг иккинчи куни ўзбек ва озарбойжон халқларининг маданий-маънавий ҳаётида ўчмас из қолдирадиган муҳим воқеа рўй берди. Бокуда ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали очилди, шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирига улуғ аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек номи берилди.
Давлатимиз раҳбари ўзи учун ажратилган “Улдуз" қароргоҳида Кавказ мусулмонлари идораси раиси Аллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида маърифий соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш, динни ниқоб қилиб олган айрим ғараз ниятли кучларга қарши биргаликда курашиш каби масалаларга эътибор қаратилди.
5 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси Президенти Валдис Затлерс давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ташриф 6 октябр куни Дўрмон қароргоҳида Латвия Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими билан бошланди. Шундан сўнг Президентларнинг яккама-якка суҳбати бўлиб ўтди. Ислом Каримов ва Валдис Затлерс Ўзбекистон-Латвия муносабатларининг бугунги аҳволи ва истиқболлари, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Латвия Республикаси Президенти Валдис Затлерс Латвия билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Латвия Республикасининг олий давлат мукофоти - “Уч юлдуз" орденини топширди.
Латвия Республикаси Президенти Валдис Затлерсга Ватанимизнинг “Буюк хизматлари учун" ордени топширилди.
9-10 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бишкек шаҳрида бўлиб, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕврАзЕС) Давлатлараро кенгашининг мажлисларида ҳамда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.
Саммитда Ҳамдўстликни ислоҳ қилиш, унинг органлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шундан сўнг Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Музокарада сув-енергетика захираларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
15 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Малайзия Қироллиги, Эрон Ислом Республикаси, Исроил Давлати ва Беларус Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Абдул Азиз Бин Харун, Муҳаммад Кешоварзода, Хилел Нюман ва Игор Сокол ишонч ёрлиқларини топширди.
22 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича вазири, “Дубай холдинг" компанияси раиси Муҳаммад Абдулла ал-Қарқовийни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кўламини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
3 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мери Сезар Маени қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Бразилия ўртасидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.
5 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Болгария Республикаси Президенти Георги Парванов давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
6 ноябр куни Дўрмон қароргоҳида Болгария Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон ва Болгария Президентлари яккама-якка суҳбатда Ўзбекистон-Болгария муносабатларининг бугунги аҳволи ва истиқболи, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
16 ноябр куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Абдулла бин Ҳожи Аҳмад Бадавийни 17 ноябр куни Дўрмон қароргоҳида кутиб олиш маросими бўлди.
Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазирининг яккама-якка суҳбатида икки томонлама сиёсий муносабатларни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
25 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарит Мухамецҳинни ваколат муддати тугаши муносабати билан қабул қилди.