9-12 февраль. Жаҳондаги энг йирик банклардан бири - Ж.П.Морган банки (АҚШ)нинг банк бошқарувчи директори жаноб Алфредо Гутиеррес, вице-президенти жаноб Роберт Грей ва иқтисодчиси жаноб Петер Ворфингтондан иборат делегацияси Тошкентда бўлди.
17 февраль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон металлургия заводини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди. Шу куннинг ўзида Президент "Ўзбекистон металлургия заводи ишчи ва хизматчиларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.
21-26 февраль. Тошкентда чет эл фирмалари консерни "Тексуна компанияси гуруҳи" халқ истеъмол молларининг кўргазмаси бўлиб ўтди.
Февраль. Қўқон тўқимачилик машинасозлиги заводи Ўзбекистонда биринчи бўлиб "Тико" русумли автомобилларга домкратлар чиқара бошлади.
Февраль. Тошкентда иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-япон қўмитаси тузилди.
9-10 март. Тошкентда чет эл инвестицияларини Ўзбекистонга жалб этиш муаммолари бўйича Халқаро конференсия бўлиб ўтди. Конференсия қатнашчиларидан бир гуруҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қабул қилди.
11 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франсиянинг Ўзбекистон билан алоқалар бўйича Франсуз Миллий Кенгаши Президенти, Франсия тадбиркорлари Миллий Кенгаши вице-президенти Филипп Жискар дъЕстен бошчилигидаги тадбиркорлар гуруҳини қабул қилди.
Март. Тошкентда янги техника ва илғор технология бўйича Ўзбекистонда биринчи "Инновация-94" кўргазмаси очилди.
25 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Мередит Жонс групп" Британия компанияси раиси Найжел М.Жонсни қабул қилди.
13 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Британиянинг "Лонро" компанияси президенти Дитер Бокни ва ушбу компания директори Жон Плац-Милсни қабул қилди.
Май. "Андижонирмаш" заводи негизида ташкил этилган "ЎзЕКС" Ўзбекистон - Россия қўшма корхонаси жамоаси дастлабки беш эксковаторни тайёрлади. Илгари бундай эксковаторлар фақат Киев ва Тверда чиқариларди.
Май. Бухоро вилояти Жондор туманида йигирма километрли канал фойдаланишга топширилди. Бу канал орқали бир вақтлар қақроқ дашт бўлган Варахша ва Мохонкўл кенгликларига сув етиб борди.
4-12 июнь. Тошкентда "Греция товарлари" кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада Грециянинг 34 та етакчи фирмалари моллари намойиш қилинди.
5-8 июнь. Тошкентда "Халқ истеъмоли моллари-94" Халқаро савдо кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Гремания, Италия, Белгия, Голландия, Кипр, Покистондан фирмалар иштирок этишди.
18 июнь. Хоразм вилояти Дўстлик шаҳрида автомобил ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-герман қўшма корхонасида дастлабки юзта "Мерседес-Бенс" юк машинаси йиғилгани тўғрисида хабар эълон қилинди.
28 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жаноб Томас Свейн бошчилигидаги Американинг "Чейз Манхеттен банк" делегациясини қабул қилди.
Июн. Ўзбекистон Истамбулда бўлиб ўтган Евроосиё саноат кўргазмасида иштирок этди.
14 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япониянинг "Марубени корпорейшн" компанияси делегацияси раҳбари, бошқарувчи директор Хироси Мацумурани қабул қилди.
18 июль. Тошкентда Халқлар дўстлиги саройида Марказий Осиё мамлакатлари - Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистонда Германиянинг Конрад Аденауер фонди фаолиятининг бошланиши муносабати билан унинг тақдимоти бўлиб ўтди.
19 июль. Тошкентда ўзбек-герман "Шарқ юлдузи" қўшма корхонасининг "Мерседес-Бенс" фирмаси автомобилларига хизмат кўрсатувчи Ўзбекистонда биринчи техникавий хизмат стансияси очилди.
4 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов япон-ўзбек иқтисодий ҳамкорлиги Қўмитаси раиси, "Мицуи" компанияси президенти Наохико Кумагаи бошчилигидаги япон делегацияси аъзоларини қабул қилди.
10 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Марказий Осиё - Америка тадбиркорлик жамғармаси раиси Стефан Соларзни қабул қилди.
10 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Америка Қўшма Штатлари АИС компанияси бошқаруви раиси Морис Гринбергни қабул қилди.
16 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ғарбий Европа ишбилармонларининг Клаус Якобс бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.
Сентябрь. Урганчда жаҳон экстра-класс рақамли электрон техника алоқаси - уяли радиотелефон алоқа ишга тушди.
Сентябрь. Токиода иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-япон ва япон-ўзбек қўмиталарининг биринчи қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
4-6 октябрь. Мадридда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг йиллик йиғилиши бўлди. Унинг ишида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
20 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Швейцариянинг "АББ" компанияси президенти Р.Барневикни, шунингдек, шу компаниянинг Марказий Осиё ва Қозоғистон бўйича ваколатхонаси бошлиғи К.Маккартнини қабул қилди.
Октябрь. Франсияда "Фарнберо-94" Халқаро авиация кўргазмасида ҳамда Ле-Буржедаги авиация салонида Ўзбекистонда тайёрланган авиация техникаси илк бор намойиш этилди. Кўргазмада В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси маҳсулотлари - ИЛ-114, ИЛ-76 МБ самолётлари намойиш этилди.
1 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов АҚШнинг "Дановант энтерпрайзис инк" компанияси раҳбари В.Б.Дановант бошчилигидаги тадбиркорлар делегациясини қабул қилди.
4 ноябрь. Юқори сифатли, жаҳон бозорида рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги учун Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси "Олтин Глобус" Халқаро мукофотига сазовор бўлганлиги ҳақида хабар эълон қилинди. Ушбу мукофот АҚШ хусусий тадбиркорларининг ташаббуси билан ташкил этилган "Шарқ тараққиёти" халқаро ташкилотининг тавсиясига биноан берилади.
17 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япониянинг "Сумитомо" корпорацияси бошқарувининг бошқарувчи директори Тацуо Нишида бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.
23 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Европа тикланиш ва тараққиёт банки директорлар кенгаши аъзоларидан иборат делегацияни қабул қилди.
29 ноябрь. Тошкентда "Ўзбекистон - Корея" ҳамда "Корея - Ўзбекистон" савдо ва иқтисодий ҳамкорлик қўмиталари вакилларининг биринчи қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Ноябрь. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини барпо этиш бўйича қурилиш ишлари бошланди.
Ноябрь. Самарқандда "Карвон-94" Халқаро савдо кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 30 дан зиёд давлати фирма ва корпорациялари маҳсулотлари намойиш этилди.
Ноябрь. Лондонда ҳар йилги анъанавий Бутунжаҳон туристик ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда "Ўзбектуризм" Миллий компанияси хорижлик туристларни қабул қилиб олиш ва ўз саёҳат ишқибозларимизни хорижга юбориш бўйича 56 шартномани имзолади.
15 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаҳон банкининг Россия ва Марказий Осиё бўйича бўлими директори Юкон Хуангни қабул қилди.
Декабрь. "Нукус-Москва" йўналиши бўйича тезюрар поездларнинг мунтазам қатнови бошланди.